Ас-Сафлия ороли (арабча: اَلْجَزِيرَة اَلسَّافِلِيَّة‎‎) — Қатар пойтахти Доҳа қирғоқларида жойлашган орол. Орол Рас Абу Абоудан 3 мил шимолда жойлашган[1]. Маҳаллий аҳоли орасида машҳур сайёҳлик маскани бўлиб, Доҳадан қайиқда борилса тахминан 30-40 дақиқалик масофа узоқлигида жойлашган[2].

Ас-Сафлия ороли

اَلْجَزِيرَة اَلسَّافِلِيَّة
Мамлакат Қатар
Муниципалитет Ад-Давҳаҳ

Тавсифи

Ас-Сафлия ороли шарқдан ғарбга томон тахминан 2 миля узунликка чўзилган бўлиб, жуда тор; паст, қумли ва ўт тўпламлари мавжуд. Шимолий риф оролдан 1 ½ миля жануби-шарқда жойлашган; у асосан қумдан иборат[1].

Тозалаш

2015-йилда Муниципалитет ва атроф-муҳит вазирлиги Ас-Сафлия оролини тозалаш кампаниясини бошлаган, бу компания оролга ташриф буюрувчилар томонидан қолдирилган чиқиндилар ва пластик қутиларни олиб ташлашни ўз ичига олади. Шунингдек, улар 35 та перголани ўрнатганлар[3].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 У.С. Ҳйдрограпҳиcал Оффиcе. „Персиан Гулф Пилот: Cомприсинг тҳе Персиан Гулф, тҳе Гулф оф Омáн анд тҳе Макрáн Cоаст“. У.С. Говернмент Принтинг Оффиcе (1920). Қаралди: 2015-йил 31-декабр.
  2. ↑ „Лоокинг фор ан адвентуре? Висит Ал Сафлия Исланд!“. Доҳа Лифе (2016-йил 16-сентябр). 2020-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 19-январ.
  3. ↑ „وزارة البلدية والبيئة“. www.мме.гов.қа. 2019-йил 1-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 1-апрел.