Алан Бриэн(1925-йил 12-март – 2008-йил 23-май)—инглиз журналисти. „Ленин“ романи билан машҳурликга эришган. Асарда Лениннинг ҳаёти тасвирланган.

Биография

Бриэн Англиянинг Сандерланд шаҳрида дунёга келган. У Оксфорф университетиниг Исо коллежида (ЖесусCоллаге) таҳсил олган.[1] Иккинчи жаҳон уруши пайтида қироллик ҳаво кучларида хизмат қилган[1]. Журналистикадаги фаолияти давомида Бриэн турли нашрларда, хусусан, Тҳе Сундай Тимес, Пунч, Неw Статесман ва Тҳе Обсерверда театр ва кино танқидчиси, шарҳловчиси ва хорижий мухбир сифатида ишлаган. 1960-йилларда у телевизорда „Олтидан кейин уч“ кўрсатувида мунтазам равишда пайдо бўла бошлайди.

Шахсий ҳаёти ва ўлим

Бриэн 2008-йил 23-майда вафот этди, унинг тўртинчи хотини, ёзувчи Жейн Хилл, у билан Хайгейт қишлоғида қадимий коттежда яшаган[2]. Унинг олдинги хотинлари орасида британиялик журналист ва феминист ёзувчи Жилл Твиди ҳам бор эди[3].

Манбалар