Alauddavla Muhammad
| Алауддавла Муҳаммад | |
|---|---|
| Амир | |
|
| |
| Какуйийлар сулоласи ҳукмдори | |
| Салтанат | 1008 — 1041-йил сентябр |
| Давомчиси |
Фарамурз (Исфаҳон) Гаршасп И (Ҳамадон) |
| Вафоти |
1041-йил сентябр Жибал |
| Уй | Какуйийлар |
| Отаси | Рустам Душманзиёр |
| Дини | Ислом (шиалик) |
Муҳаммад ибн Рустам Душманзиёр (форсча: ابوجعفر دشمنزیار), лақаби Алауддавла Муҳаммад (علاء الدوله محمد), дайламий ҳарбий қўмондон бўлиб, 1008-йилда Жибалда қисқа муддат мустақил ҳукмронлик қилган Какуйийлар сулоласига асос солган. Шунингдек, Пусари Каку, Ибн Какуе, Ибн Какуя ва Ибн Каку номлари билан ҳам машҳур бўлган. Бу атамалар дайламий тилида „тоға“ маъносини англатади ва форс тилидаги „кака“ сўзи билан боғлиқ. Муҳаммад 1041-йил сентябр ойида вафот этган. Ғарбий Форс ва Жибални ўз ичига олган қудратли давлат барпо этишга муваффақ бўлган бўлса-да, қўлга киритган ютуқлари ворислари даврида тез орада бой берилган.
Келиб чиқиши

Алауддавла Муҳаммаднинг отаси Рустам Душманзиёр дайламий аскар бўлиб, бувайҳийлар хизматида фаолият юритган ва хизматлари эвазига Алборз ҳудудидан ер билан тақдирланган[1]. Унинг вазифаси Рай ва шимолий Жибални Табаристондаги маҳаллий етакчилардан ҳимоя қилиш эди. Рустам Бавандийлар маликаси Саййида Шириннинг укаси эди[2][3]. Ширин бувайҳий амирлари Мажд уд-Давла ва Шамс уд-давланинг онаси бўлган. Улар 1029-йилда оналарининг вафотигача унинг васийлиги остида бўлганлар.
Ҳукмронлиги
Ушбу қариндошлик алоқаларини инобатга олсак, 1007—1008-йилларда Алауддавланинг бувайҳийлар номидан Исфаҳон ҳокими бўлгани ажабланарли эмас[4]. Айрим манбаларда 1003-йилдаёқ шаҳар ҳокими бўлгани қайд этилади[5]:359–362. 1016-йилда дайламий ҳарбий амалдор Ибн Фулад Алауддавлани Исфаҳондан сиқиб чиқарди. Бироқ қисқа вақт ичида шаҳар устидан назоратни қайта тиклашга муваффақ бўлди. Кейинчалик Мажд уд-Давла ҳукмронлигининг заифлашуви Муҳаммадни Эроннинг курдлар назоратидаги тоғли ҳудудларига қадар кенгайишга ундади. 1023-йилда Алауддавла Ҳамадонни бувайҳий ҳукмдори Само уд-Давладан тортиб олди. Сўнгра курд етакчиларидан Динавар ва Шапур-Хвастни тортиб олди[5]:359–362. Кейинги йилларда ўз салтанатини курдлар ҳамда Табаристондаги шаҳзодалар (испаҳбодлар) бостириб киришидан ҳимоя қилиш билан банд бўлди.
Беш йил ўтиб, Алауддавла Наҳавондда рақиблари устидан йирик ғалабага эришди ва Бавандийлар ҳукмдори Абу Жаъфар Муҳаммадни икки ўғли билан бирга асир олди. Ушбу ғалабадан сўнг, Жибалнинг олий ҳукмдори мавқеини мустаҳкамлади. Бувайҳий амири Мажд уд-Давла расман сюзерен бўлса-да, Алауддавла ўз номидан танга зарб эттирди. Кейинчалик бувайҳийлар аралашувисиз Аббосий халифа Ал-Қодир шахсан „Ҳусам Амир ал-мўминин“ (Мўминлар амирининг қиличи) унвони билан тақдирлаган.
1029-йилда Мажд уд-Давла Ғазнавийлар султони Маҳмуд томонидан тахтдан ағдарилди. Аббосийларни бувайҳийлар назоратидан озод этишни мақсад қилган султоннинг ўғли Масъуд И Ғарбий Эронга юриш қилиб, бир қатор ҳукмдорларни, жумладан, Алауддавлани ҳам мағлуб этди. Алауддавла Аҳвозга қочиб, бувайҳийлардан ёрдам сўради. Бироқ тез орада Ғазнавийлар билан сулҳ тузиб, уларнинг вассалига айланди ва йилига 200 000 динор хирож тўлашга рози бўлди. Бироқ Ғазнадан узоқдаги ҳудудларни Ғазнавийлар муаммосиз ушлаб тура олмадилар. 1030-йилда Алауддавла Райни қисқа муддатга Ғазнавийлардан қайтариб олди. 1035-йилда Масъуд И яна Алауддавлани мағлуб этди. Алауддавла яна Аҳвоздаги бувайҳийлар ҳузурига қочди. Кейин эса Эроннинг шимоли-ғарбига йўл олди. Шундан сўнг Алауддавла йўқотилган ҳудудларини қайтариб олиш мақсадида қудратли туркман қўшинини тўплашга киришди.
1037/1038-йилда Алауддавла ўз қўшинлари билан яна бир бор Райни Ғазнавийлардан тортиб олди. Кейинги йилларда Исфаҳон атрофида улкан мудофаа деворлари қуришга киришди[6]. Мазкур деворлар кейинчалик 1038/1039-йилда Ғарбий ва Марказий Эроннинг айрим ҳудудларини, жумладан, Ҳамадон шаҳрини талон-тарож қилган кўчманчи туркманлардан Исфаҳонни сақлаб қолишга хизмат қилди.
Ўлими
Алауддавла 1041-йил сентябр ойида Анназийларга қарши Ғарбий Форсда олиб бораётган ҳарбий юриши вақтида вафот этди[5]:359–362. Тўнғич ўғли Фарамурз Исфаҳонда, кичик ўғли Гаршасп И эса Ҳамадонда отасининг ўрнини эгаллади. Бироқ улар ушбу ҳудудларни кенгайиб бораётган Салжуқийлар империясидан ҳимоя қилишда жиддий қийинчиликларга дуч келдилар.
Мероси
Алауддавла йирик ҳарбий қўмондон бўлиб, ўз салтанатини қўшни кучлар бувайҳийлар, Ғазнавийлар ва Салжуқийлардан ҳимоя қилишга муваффақ бўлган. Файласуф Ибн Сино бувайҳийлар саройини тарк этганидан сўнг, ўз саройига таклиф қилган. Ибн Сино шу ерда амирга бағишланган энсиклопедик асар яратган. Буюк файласуф ва олим 1037-йилда вафот этган. Кейинчалик Авиценнанинг кутубхонасини Ғазнавийлар талон-тарож қилиб, Ғазнага олиб кетилган ва у ерда Ғурийлар ҳукмдори Аловуддин Ҳусайн даврида йўқ қилинган[5]:773–774.
Манбалар
- ↑ Босwортҳ 1978, с. 465.
- ↑ Ҳуарт 1993, с. 667-668.
- ↑ Кеннедй 2004, с. 244.
- ↑ Босwортҳ 1968, с. 37.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 Босwортҳ 1998.
- ↑ Босwортҳ 1968, с. 40.
Адабиётлар
- Босwортҳ, C. Э. „Тҳе Политиcал анд Дйнастиc Ҳисторй оф тҳе Ираниан Wорлд (А.Д. 1000–1217)“, . Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, Волуме 5: Тҳе Салжуқ анд Монгол Периодс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1968 — 1–202-бет. ИСБН 0-521-06936-Х.
- Жанине анд Доминиқуэ Соурдел, Ҳисториcал Диcтионарй оф Ислам, Éд. ПУФ, ИСБН 978-2-13-054536-1, артиcле Какуйидс, пп. 452–453.
- Босwортҳ, C. Э. (1978). "Кāкūйидс". ин ван Донзел, Э.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме ИВ: Иран–Кҳа (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. 465–467 б. дои:10.1163/1573-3912_ислам_CОМ_0420. ОCЛC 758278456. ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/сеарч?с.қ=К%C4%81к%C5%АБйидс&с.ф.с2_парент=с.ф.боок.энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2&сеарч-го=Сеарч.
- Босwортҳ, C. Эдмунд (1998). "КĀКУЙИДС". Энcйcлопаэдиа Ираниcа, Вол. ХВ, Фасc. 4. Лондон эт ал.: C. Эдмунд Босwортҳ. 359–362 б. ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/куйидс-дйнастй.
- Босwортҳ, C. Эдмунд (1984). "ʿАЛĀʾ-АЛ-ДАWЛА МОḤАММАД". Энcйcлопаэдиа Ираниcа, Вол. И, Фасc. 7. Лондон эт ал.: C. Эдмунд Босwортҳ. 773–774 б. ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/ала-ал-даwла-абу-жафар-моҳаммад-б.
- Маделунг, W. „Тҳе Минор Дйнастиэс оф Нортҳерн Иран“, . Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, Волуме 4: Фром тҳе Араб Инвасион то тҳе Салжуқс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1975 — 198–249-бет. ИСБН 0-521-20093-8.
- Босwортҳ, C. Эдмунд (1997). "ЭБН ФŪЛĀД". Энcйcлопаэдиа Ираниcа, Вол. ВИИИ, Фасc. 1. Лондон эт ал.: C. Эдмунд Босwортҳ. 26–27 б. ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/эбн-фулад.
- Ҳуарт, CЛ. (1993). "Кāкōйидс". Э.Ж. Брилл'с Фирст Энcйcлопаэдиа оф Ислам, Волуме ИИИИ. Леиден: БРИЛЛ. 667–668 б. ИСБН 9789004097902. ҳттпс://боокс.гоогле.cом/боокс?ид=7CП7фЙгҳБФҚC&қ=фалсе.
- Кеннедй, Ҳугҳ. Тҳе Пропҳет анд тҳе Аге оф тҳе Cалипҳатес: Тҳе Исламиc Неар Эаст фром тҳе 6тҳ то тҳе 11тҳ Cентурй, Сеcонд, Ҳарлоw: Лонгман, 2004. ИСБН 978-0-582-40525-7.