Албит (лотинча албус — оқ) — плаги оклазлар гуруҳига мансуб жинс ҳосил қилувчи минерал. Кимёвий формуласи- На[АлСи3ОЖ. Қаттиқлиги 6-6,5. Албит 2,6. Ранги оқ, бўз-сариқ пуштироқ; кристалл доналари майда. Шишага ўхшаш ялтироқ. Албит асосан ишқорли жинслар (ишқорли гранит, ишқорли сиенит ва бошқалар) таркибида бўлади. Россия Федерацияси (Карелия, Кола ярим орол, Урал), Украина (Украина қалқони, Азов бўйи)да кенг тарқалган. Керамика саноатида хом ашё сифатида ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил