Алежандро Балде Мартíнез(18-октябр 2003-йилда туғилган) – испаниялик профессионал футболчи, „Барселона Б“ жамоасида чап қанот ҳимоячиси.

Алежандро Балде
Балде Испания У17 жамоаси сафида
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Алежандро Балде Мартíнез[1]
Таваллуд санаси 2003-йил 18-октябр (2003-10-18) (23 ёш)[1]
Таваллуд жойи Барселона, Испания
Бўйи 1.75 м[2]
Амплуаси Чап қанот ҳимоячиси
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Барcелона Б
Рақами 25
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2007–2009 Сант Габриэл
2009–2011 Эспанёл
2011–2021 Барcелона
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2020– Барcелона Б 30 (0)
2021– Барcелона 56 (1)
Миллий терма жамоа
2019 Спаин У16 6 (0)
2019–2020 Спаин У17 9 (0)
2019 Спаин У18 3 (0)
2021 Спаин У19 5 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 15-май учун)

Клубдаги фаолият

Каталониянинг Барселона шаҳрида Доминикалик оилада туғилган[3]. Балде 2011-йилда РCД Эспанёл жамоасидан саккиз ёшида "Барселона" клубига қўшилган[4]. 2021- йилнинг июлида у „Барселона“ билан шартномасини 2024- йилгача узайтирди, товон пули 500 миллион евро этиб белгиланди[5].

Балде мавсумолди, 2021-йил ёзида яхши таассурот қолдирди ва Жорди Албанинг Cамп Ноудаги асосий ўринбосари сифатида танилди[6]. У „Реал Соседад“га қарши[7] ўйинида, шунингдек, „Атлетик Билбао“га қарши мавсумнинг иккинчи ўйинида захира ўриндиғида ўтирган эди[8].

2021-йил 14-сентябрда у УЭФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида "Бавария"га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган учрашувнинг 74-дақиқасида Алба ўрнига „Барселона“нинг асосий жамоаси сафида илк расмий ўйинини ўтказди[9].

Фаолиятидаги статистикаси

Клуб, мавсум ва мусобақалар бўйича пасслар ва голлар
Клуб Мавсум Лига Мамлакат кубоги Континентал Бошқа Жами
Двизион Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар
Барселона Б 2020–21 Сегунда Б дивизиони 15 0 - - 1 0 16 0
2021–22 Примера Дивизион РФЕФ 14 0 - - 0 0 14 0
Жами 29 0 0 0 0 0 1 0 30 0
Барселона 2021–22 Ла Лига 5 0 0 0 2 0 0 0 7 0
Карера жами 34 0 0 0 2 0 1 0 37 0

Манбалар