Alexander Pope
Алехандер Попе (талаффузи: Александр Поп; 1688-йил 21-май – 1744-йил 30-май) — инглиз шоири, таржимони ва сатиристи. Адиб ўзининг сатирик, дискурсив шеърияти ҳамда Гомернинг таржималари билан машҳур. Бунга мисол сифатида „Тҳе Рапе оф тҳе Лоcк“, „Тҳе Дунcиад“ ва „Ан Эссай он Cритиcисм“ каби асарларни келтириш мумкин.
| Александр Поп | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
21-май 1688-йил Лондон, Англия |
| Вафоти | 30-май 1744-йил |
| Фуқаролиги | Бирлашган Қироллик |
| Жанр | Назм, сатира, таржима |
| Имзоси | |
|
| |
Ҳаёти ва ижоди
Александр Поп 1688-йилнинг 21-май санасида Лондонда туғилган[1]. Унинг отаси Лондоннинг Странд шаҳрида зиғир савдоси билан шуғулланувчи савдогар бўлган. Онаси Эдитҳ(нéэ Турнер, 1643–1733) Wиллиам Турнернинг қизи бўлган. Унинг ота-онаси христианлар бўлишган. Поп таълмининг катта қисмини қонунга оид имтихонларда қатнашиш орқали олган. Холаси унга саводхонликни ўргатган. 1698-йилда Тwйфорд мактабида таълим олган. Шунинг билан бирга, Лондондаги иккита Рим-католик мактабида ҳам таҳсил олган. Бундай мактаблар ўша пайтда ноқонуний бўлган бўлса-да, баъзи ҳудудларда бундай мактабларга рухсат берилган эди[2]. 1700-йилда оиласи Беркширдаги Бинфиэлд қишлоғига кўчиб ўтишади. Бу ўша даврдаги кучли анти-католик руҳият ҳамда „Папистлар“ни Лондон ёки Wестминстерда 10 мил (16 км) ичида яшашига тўсқинлик қилувчи қонун билан боғлиқ эди. Кейинчалик шоир ўзининг яшаётган қишлоғини табиатини тасвирлаб „Wиндсор Форест“ шеърини ёзади. Кейинчалик, бу фаолиятини тўхтатиб, сатира йўналиши бўйича ижодини бошлади. Яна кўплаб тиллар ўрганади. Бу орқали Франсия, Италия, Лотин шоирлари ишларини ўрганади. У 5 йил изланиб, Wиллиам Cонгреве, Самуэл Гартҳ ва Wиллиам Трумбулл каби шоирлар билан танишиб, улар билан доимо алоқада бўлиб турарди. 1711-йил ёзган 'Ан Эссай он Cритиcисм' сатираси шоирга катта машҳурлик олиб келган. Шу йили Попе Жонатҳан Сwифт, Тҳомас Парнелл анд Жоҳн Арбутҳнот каби ёзувчилар билан дўст бўлиб, �М3�Мартин ёзувчилар уюшмаси�М4� (Сcриблерус Cлуб)да бирга ишлашади. Попенинг Жосепҳ Аддисон билан дўстона муносабатда бўлган ва Аддисоннинг „Cато“, „Тҳе Гуардиан“, „Тҳе Спеcтатор“ каби пессаларни ёзишга ўз ҳиссасини қўшган. шу вақт мобайнида, Поп таржимонлик фаолиятини ҳам бошлаб юборган. Биринчи таржимонлик ишини „Иллиада“ асари бўлган[3].
Асарлари
- 1709: „Пасторалс“
- 1711: „Ан Эссай он Cритиcисм“
- 1712: „Мессиаҳ“ (Самуэл Жоҳнсон томонидан кейинчалик Лотин тилига таржима қилинган)
- 1712: „Тҳе Рапе оф тҳе Лоcк“
- 1713: Wиндсор Форест"
- 1715: „Тҳе Темпле оф Фаме: А Висион“
- 1717: „Элоиса то Абелард“
- 1717: „Тҳреэ Ҳоурс Афтер Марриаге,“ бошқалар билан
- 1717: „Элегй то тҳе Меморй оф ан Унфортунате Ладй“
- 1728: „Пери Батҳоус, Ор тҳе Арт оф Синкинг ин Поэтрй“
- 1728: „Тҳе Дунcиад“
- 1731–1735: „Морал Эссайс“
- 1733–1734: „Эссай он Ман“
Таржималари
- 1715–1720: „Иллиада“
- 1723–1725: „Тҳе Wоркс оф Шакеспеар, ин Сих Волумес“
- 1725–1726: „Одиссея“
Манбалар
- ↑ „Алехандер Попе“ (2021-йил 29-апрел). 2021-йил 27-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-сентябр 2023.
- ↑ Эрскине-Ҳилл, Ҳоwард (2004). Попе, Алехандер (1688–1744)", Охфорд Диcтионарй оф Натионал Биограпҳй. Охфорд Университй Пресс.. ДОИ:дои|10.1093/реф:однб/22526.
- ↑ Алехандер Попе", Литературе Онлине биограпҳй (Чадwйcк-Ҳеалей: Cамбридге, 2000). (субсcриптион реқуиред).
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Алехандер Попега тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ёзувчи, шоир ёки драматургга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |