Alfred Shnitke
Алфред Гарриевич Шнитке (1934.21.11, Энгелс шаҳри 1998.3.8, Гамбург шаҳри. Москвада дафн этилган) — композитор, ХХ аср мусиқа намояндаси, симфонизмнинт йирик устаси. Россияда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1987). Берлин (1981) ва Бавария (1986) санъат академиялари. Швеция Қирол академияси (1987), Гамбург академияси (1989) аъзоси. Москва консерваториясини тугатган (1958). Москва (1961-йилдан) ва Гамбург (1990-йилдан) консерваторияларида дарс берган. Деярли барча мусиқа жанрларида ижод қилган Ш. 3 опера ("Жезуалдо", 1993; "Доктор Иоганн Фаустнинг тарихи", 1994 ва бошқалар), 4 балет ("Сариқ товуш", 1974; "Пер Гюнт", 1987 ва бошқалар). 9 симфония (1972—98), оркестр (6 кончерто гроссо), якка (скрипка, фортепиано, алт, виолончел ва бошқалар) созлар ва оркестр, шунингдек, хор учун консертлар, камер асарлар, кантата ("Реквием", 1975 ва бошқалар), 30 га яқин кинофилм, мултфилм, спектакллар учун мусиқа яратган. Ижодида мумтоз мусиқа анъаналари билан энг замонавий композиция техникаси (атонал мусиқа, коллаж ва бошқалар)ни уйғунлаштириб, мусиқий полистилистика услубига асос солган. Асарлари теран фалсафий мазмун, кўлами кенг бадиий образлар, таъсирчан ифодавий воситалар, кескин драматургияси билан ажралиб туради. Россия давлат мукофотлари (1986, 1995), Япония ва Германия (1992) мукофотлари билан такдирланган. Москвадаги Мусиқа академиясининг бирига Шнитке номи берилган (1999).[1]
Манбалар
- ↑ "Алфред Шнитке" ЎзМЕ. Ш-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-05-17 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |