Алгернонга аталган гуллар (инглизча: Флоwерс фор Алгернон) — Дениэл Кееснинг илмий-фантастик ҳикояси, 1959-йил „Фентези ва илмий фантастика журнали“нинг апрел сонида босилган. Энг яхши илмий-фантастик қисқа ҳикоя учун „Ҳюго“ мукофотини олган. Кейин Кеес ҳикояни роман шаклида кенгайтирган, роман 1966-йилда энг яхши роман учун „Небюла“ мукофотини олган.

Алгернонга аталган гуллар
Асл номи Флоwерс фор Алгернон
Муаллиф(лар) Дениэл Кеес
Муҳаррир(лар) Отабек Муҳаммадий
Таржимон(лар) Муштарий Мамадалиева
Тил инглизча
Жанр(лар)и илмий фантастика
Нашр этилган санаси 1959-йил апрел (ҳикоя), 1966-йил март (роман)
Нашриёт «Асахий Боокс»
Ўзбек тилида нашр этилган санаси 2021-йил
ИСБН ИСБН 978-9943-23-193-1

Тарихи

Роман ғояси 14 йил давомида Кеес ҳаётида бўлган турли воқеалар билан шаклланиб борган. Ҳаммаси 1945-йилда унинг ўз ота-онаси ўзининг ёзувчи бўлиш истагига қарамай, тиббиёт йўлидан кетишига мажбурлашганида бошланган. У таълим ота-онаси билан орасини бузаётганини сезган ва бу уни интеллектни юксалтириш саволига олиб борган. [1][2] Асосий воқеалар 1957-йилда, Кеес ақлан ривожланишда ортда қолган болалар мактабида инглиз тилидан дарс берганида бўлиб ўтади, бир ўқувчи ундан яхши ўқиб, ақлли бўлса, оддий мактабга ўта оладими йўқми, шуни сўрайди.[3][4]

Китобдаги бошқа қаҳрамонларнинг ҳам Кеес ҳаётидаги прототиплари бор. Алгернон университетдаги машғулотлардан илҳомланиш натижасида юзага келган, унинг исми эса шоир Алжернон Чарлз Суинберн исмидан олинган. [5] Немюр ва Штраус — интеллектни ўстириш бўйича хирургияни ишлаб чиққан олимлар образи, Кеес психоанализни ўрганаётганда учратган профессорлардан олинган [6]

1958 йилда Кеес ўз ҳикоясини Галахй Сcиэнcе Фиcтион журналига олиб келади, муҳаррир эса ҳикоя сўнгини ўзгартиришни таклиф этади. Таклифга кўра Чарли ўз интеллектини сақлаб қолиши, Алиса Киннианга уйланиши ва бахтли узоқ умр кечириши керак эди [7]. Кеес ўзгартиришни рад этади ва ҳикояни Фантасй & Сcиэнcе Фиcтион журналига сотади [8]

1962-йилдан 1965-йилгача у Кеес ҳикоя асосидаги роман устида ишлайди ва уни Доубледай нашриётига сотмоқчи бўлади, аммо бу ва яна беш нашриёт уни рад этиб, хотимани ўзгартиришни сўрашади [9][10]. Оқибатда китоб Ҳарcоурт фирмаси томонидан 1966 йилда нашр қилинади.

Сужет

Бош қаҳрамон, Чарли Гордон — 37 ёшли фаррош (романда 32-ёшли ақлий ривожланишда ортда қолган нонвойхона фарроши) — кўнгилли сифатида интеллектни ўстириш тажрибасида қатнашади. Интеллектни сунъий тарзда хирургик аралашув йўли билан ўстириш икки олим доктор Штраус ва доктор Немюрлар ихтироси. Алгернон лақабли сичқонда муваффақиятли ўтган операциядан сўнг улар шундай операцияни бирор ақлан заиф кишида ўтказишмоқчи бўлиб, Чарлини танлашади, чунки у ўқиш ва ёзиш, умуман ақлли бўлишда ҳаммадан кўпроқ ҳаракат қиларди.

Ҳикоя Чарли тилидан бўлаётган воқеалар юзасидан ҳисобот кўринишида тақдим қилинади. Унинг ақлий қобилиятларининг ошиб бориши билан матнда орфографик ва пунктуацион хатолар йўқолиб боради, услуб мураккаблашади.

Ўтказилган операция сабаб Чарлининг ИҚ си 68 дан 200 гача кўтарилади (романда 185). Ҳисоботларда Чарли бўлиб нисбатан ўз қарашларини ёзади, одамларнинг унга бўлган муносабатини англайди, янги билимларни эгаллайди.

Чарли Алгернонга боғланиб қолади, Алгернон унга ҳам ўзи, ҳам тақдири ўхшаган ягона мавжудот эканини тушунади. Тажрибанинг бошида Алгернон ва Чарли лабиринтда баҳслашади. Аввалига ҳар доим Алгернон ютади, бу эса Чарлини ғазаблантиради, ниҳоят Чарли Алгернонни ютганида жуда хурсанд бўлади. Бундан кейин Чарли сичқон билан дўстлашишга уринади.

Чарлининг ўрганиш тезлиги оддий одамларникидан анча юқори бўлади, бир неча ҳафтада у бир неча тилларни ўрганиб, классик адабиётни ўқиб чиқади, бу унинг шахс бўлиб шаклланишига ёрдам беради. Унинг ақли заифлар мактабидаги собиқ ўқитувчиси Алиса Кинниан аввал унинг ютуқларидан қувонади, кейин Чарлини тушуниши қийинлашавергач, ундан узоқлаша бошлайди.

Ўз ишида Чарли директорга катта молиявий тежамкорлик юзасидан таклиф беради, аммо ҳамкасблари унинг ишдан бўшашини сўрашади. Улар Чарли шахси ўзгаргандан кейин у билан гаплаша олишмайди, Чарли ҳам улар билан дўст бўла олмаслигини тушунади.

Романда Чарли ва унинг собиқ ўқитувчиси орасидаги ишқий муносабатлар сужет чизиғи ҳикояга қараганда анча яхши ишланган. Шунингдек, унинг болалик хотиралари онаси ва синглиси билан учрашуви ҳам қўшилган.

Бир ойдан кейин эса Чарли ақлий салоҳияти тажриба ўтказаётган профессорларникидан ҳам юқорилаб кетади. Чарли уларнинг хатолари ва имконларини кўра олади. Тажриба сичқонида регрессия белгилари бошлангач, у ўз интеллекти кучидан бу тажрибани давом эттириш учун фойдаланади.

Тажрибанинг илк муваффақиятига қарамай, сичқоннинг хулқи безовталикка жиддий асос беради, унинг қобилияти қандай ўсган бўлса, шундай пастлай бошлайди. Бироз вақтдан сўнг Алгернон вафот этади. Ёриб кўриш миянинг кичрайгани ва тўқималарнинг текисланганини кўрсатади. Чарли Алгернонни ёқмасликни сўраб, уни дафн қилади.

Чарлининг тадқиқотлари Штраус ва Немюр қилган операциядан сўнг регрессиядан қочиш мумкин эмаслигини кўрсатади. Чарлининг келажак тақдири аён бўлади, у яна аввалги ақлий заифлигига қайтиши кутиларди.

Романда бош қаҳрамон бу вазиятдан чиқишнинг ижобий йўлини излаш учун бор салоҳиятини ишга солади. У ақлий заиф инсонларга ёрдам бериш учун қандай тадқиқотлардан фойдаланиш кераклигини тасаввур қилади, аммо буларни бошлаш учун вақти етмаслигини англайди.

Чарлининг ақлий салоҳияти қандай ўсган бўлса, шундай пасайишни бошлайди. У чуқур депрессияга тушади, ўз жонига қасд қилишни ўйлайди, аммо унинг бу ҳислари ақлий салоҳияти билан бирга сўниб бораверади. Романда унинг ИҚ си аввалгисидан ҳам пастлайди. У эски ишига қайтади, унинг устидан кулишларидан яна қўрқишни бошлайди. Ишдаги эски ҳамкасблари аввал уни мазах қилиб, операциядан сўнг юз ўгиришган бўлсада, энди унга меҳр ва ачиниш билан боқишади. Янги ишчи унинг устидан кулишига йўл қўйишмайди.

Ҳикояда Чарли адашиб эски мактабига қайтиб, Алисанинг йиғлашини кўргандан сўнг она шаҳридан кетишга қарор қилади. Роман эса бироз оптимистик руҳда якунланади, Чарли ҳеч нарсада афсусланмасликка ва унга ёрдам берганлардан миннатдор бўлишга интилади. У „йиртилип кеткан муқобали ховоранг китоп“ни ўқиганда қувонганини хотирлайди ва „Сўз бераман яна ақлли бўпқолшка ҳаракат қламан“ дейди

Ҳикоя номи Чарли кундалигининг охиридаги илтимосдан олинган: „П.С.С Илтимос агар иложи бўса Алгернонди қабирига гул қўпқўйила. Орқа бохчада“.

Эътибор қилиш керакки, романда сужет ўсиши фаслларга қараб ўзгаради. Баҳор қаҳрамоннинг тузалишини, ёз ўз чўққисига етишини, куз салоҳиятининг пасайиши билан кечади. Китобхон бош қаҳрамон билан мартда танишади, шу ойда операция қилинади. Баҳорда унинг ўсиши юз беради, майда тўлиқ тузалиб, қора ишчи бўлиб ишлаган ишхонасидан кетади. Ёзда даҳо даражасига етади ва оламга танилади, августда уни даволаган олимлардан ўзиб кетади. Кузда пастлаш бошланади, аммо унинг тугалланиши асар тугалланган ноябр ойида бўладими, ё кейинроқ, буниси номаълум.

Экранлаштирилиши

1968-йилда АҚСҲда „Чарли“ филми суратга олинади, бу филм учун актёр Клифф Роберцон „Оскар“ мукофотини, филмнинг ссенарийси „Олтин глобус“ мукофотларини олади[11]

Шундай сужет 1999-йилда олинган „Молли“ филмида ҳам бор, ягона фарқ, бош қаҳрамон аёл киши.

2000-йилда Меттю Модайн билан „Алжернон учун гуллар“ телевизон филми экранларга чиқади [12].

2015-йилда Японияда „Алгернонга аталган гуллар“ сериали олинади.

Манбалар

  1. ↑ „архив нусхаси“. 2017-йил 11-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 8-декабр.
  2. ↑ ҳттпс://ру.м.wикипедиа.орг/wики/%Д0%А6%Д0%Б2%Д0%Б5%Д1%82%Д1%8Б_%Д0%Б4%Д0%ББ%Д1%8Ф_%Д0%АД%Д0%ББ%Д0%Б4%Д0%Б6%Д0%Б5%Д1%80%Д0%БД%Д0%БЕ%Д0%БД%Д0%Б0#CИТЕРЕФҲилл2004
  3. ↑ ҳттпс://ру.м.wикипедиа.орг/wики/%Д0%А6%Д0%Б2%Д0%Б5%Д1%82%Д1%8Б_%Д0%Б4%Д0%ББ%Д1%8Ф_%Д0%АД%Д0%ББ%Д0%Б4%Д0%Б6%Д0%Б5%Д1%80%Д0%БД%Д0%БЕ%Д0%БД%Д0%Б0#CИТЕРЕФҲилл2004
  4. ↑ ҳттпс://ру.м.wикипедиа.орг/wики/%Д0%А6%Д0%Б2%Д0%Б5%Д1%82%Д1%8Б_%Д0%Б4%Д0%ББ%Д1%8Ф_%Д0%АД%Д0%ББ%Д0%Б4%Д0%Б6%Д0%Б5%Д1%80%Д0%БД%Д0%БЕ%Д0%БД%Д0%Б0#CИТЕРЕФКеес1999
  5. ↑ ҳттпс://ру.м.wикипедиа.орг/wики/%Д0%А6%Д0%Б2%Д0%Б5%Д1%82%Д1%8Б_%Д0%Б4%Д0%ББ%Д1%8Ф_%Д0%АД%Д0%ББ%Д0%Б4%Д0%Б6%Д0%Б5%Д1%80%Д0%БД%Д0%БЕ%Д0%БД%Д0%Б0#CИТЕРЕФҲилл2004
  6. ↑ ҳттпс://ру.м.wикипедиа.орг/wики/%Д0%А6%Д0%Б2%Д0%Б5%Д1%82%Д1%8Б_%Д0%Б4%Д0%ББ%Д1%8Ф_%Д0%АД%Д0%ББ%Д0%Б4%Д0%Б6%Д0%Б5%Д1%80%Д0%БД%Д0%БЕ%Д0%БД%Д0%Б0#CИТЕРЕФҲилл2004
  7. ↑ ҳттп://www.лоcусмаг.cом/1997/Иссуэс/06/Кеес.ҳтмл
  8. ↑ ҳттпс://ру.м.wикипедиа.орг/wики/%Д0%А6%Д0%Б2%Д0%Б5%Д1%82%Д1%8Б_%Д0%Б4%Д0%ББ%Д1%8Ф_%Д0%АД%Д0%ББ%Д0%Б4%Д0%Б6%Д0%Б5%Д1%80%Д0%БД%Д0%БЕ%Д0%БД%Д0%Б0#CИТЕРЕФҲилл2004
  9. ↑ ҳттп://www.лоcусмаг.cом/1997/Иссуэс/06/Кеес.ҳтмл
  10. ↑ ҳттпс://ру.м.wикипедиа.орг/wики/%Д0%А6%Д0%Б2%Д0%Б5%Д1%82%Д1%8Б_%Д0%Б4%Д0%ББ%Д1%8Ф_%Д0%АД%Д0%ББ%Д0%Б4%Д0%Б6%Д0%Б5%Д1%80%Д0%БД%Д0%БЕ%Д0%БД%Д0%Б0#CИТЕРЕФБужалски2002
  11. ↑ ҳттпс://www.имдб.cом/титле/тт0062794/
  12. ↑ ҳттпс://www.имдб.cом/титле/тт0210044/