Ali Xomanaiy
| Сайид Али Ҳусайний Хоманаий | |
|---|---|
سید علی حسینی خامنهای | |
|
Хоманаий 2026-йилда | |
|
Мансаб даври 1989-йил 3-июн – 28-феврал 2026 | |
| Ўтмишдоши | Руҳуллоҳ Хумайний |
|
Мансаб даври 1981-йил 13-октабр – 1989-йил 3-августгача | |
| Ўтмишдоши | Муҳаммад Али Ражоий |
| Вориси | Али Акбар Рафсанжоний |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
19-апрел 1939-йил Машҳад, Эрон |
| Вафоти |
28-феврал 2026-йил (86 ёшда) Теҳрон, Эрон |
| Фуқаролиги |
|
| Сиёсий партияси |
Курашувчи клириклар ассоциацияси (1977—1979, 1987-ҳ.в) Ислом Республикаси партияси (1979—1987) |
| Турмуш ўртоғи | Ҳожаста Багерзаде |
| Болалари |
ўғиллари: Мужтабо, Мустафо, Маъсуд ва Майсам қизлари: Бошра ва Хода |
| Онаси | Ҳожи Мирдамодий |
| Отаси | Жавод Ҳусайний Хоманаий |
| Алма матер |
Хуросон семинарияси Нажаф Ҳавзаси Қум семинарияси |
Саййид Али Ҳусайний Хоманаий (форсча: سید علی حسینی خامنهای, озарбайжонча: سید علی حسینی خامنهای /Сейид Əли Ҳüсейни Хаменеи; 1939-йил 19-апрел, Машҳад — 2026-йил 28-феврал, Теҳрон) — эронлик сиёсий ва диний арбоб. Эрон Олий Раҳбари (1989—2026), Оятуллоҳ. 1981—1989-йилларда Эроннинг 3-президенти.
Али Хоманаий Оятуллоҳ Руҳуллоҳ Хумайнийнинг шогирдидир. Хоманаий 1962-йилда Хумайний раҳбарлигидаги ислом ҳаракатига қўшилган. 1963-йилдан бир неча марта қамоқ ва сургунда бўлган. 1979-йилги шоҳга қарши инқилобда Машҳаддаги ислом ҳаракатига бошчилик қилган. Эронда монархия ағдарилгандан сўнг, 1979-1980-йилларда Ислом инқилобий кенгаши аъзоси, мудофаа вазири ўринбосари, „Ислом инқилоби посбонлари“ корпуси қўмондони, Оятуллоҳ Хумайнийнинг Олий мудофаа кенгашдаги вакили лавозимларида бўлган. 1980-1981-йилларда Ислом кенгаши мажлиси (парламент) депутати. 1981-йил октабридан Эрон Ислом Республикаси президенти, Олий мудофаа кенгаши раиси. Хумайний вафотидан сўнг, 1989-йил 4-июндан Эрон Ислом Республикаси Олий Раҳбари.
Ҳаёти

Али Сайд Ҳусайний Хоманаий 1939-йилнинг 19-апрел куни Эроннинг Машҳад шаҳрида туғилган[1]. Хоманаий оилада саккиз фарзанддан иккинчиси бўлган. Келиб чиқиши ва миллати бўйича озарбайжондир[2][3][4]. Али Хоманаий Муҳаммад пайғамбарнинг авлодларидан бири бўлган Саидийлардан келиб чиқган. Унинг бобоси Сайд Ҳуссайн Жанубий Озарбайжонда таниқли дин арбоби ҳисобланиб, аввал Ҳиёбоний ва Табризда, кейинроқ эса Ироқнинг Эн-Нажаф шаҳрида яшаб ўтган[5]. Али Хоманаийнинг отаси Сайд Жавод Ҳусайний Хоманаий мадрасада муаллим, кейинроқ Машҳад шаҳри уламоларидан бири бўлган. 93 ёшида вафот этган. Али Хоманаий ўз отаси ҳақида шундай деган: „Отам машҳур уламо бўлган. Бироқ у жуда софдил бўлиб аскетик ҳаёт тарзини кечарди. Бизнинг ҳаётимиз оғир эди. Эсимда, баъзи вақтлар уйимизда тушлик йўқ эди. Онам қийинчилик билан бизга овқат тайёрларди… Тушлигимиз нон ва майиздан иборат эди.“ Онаси Язд шаҳридан бўлиб[6], 1989-йилда 76 ёшида вафот этган[7].
Али Хоманаий ўз таълимини Машҳад шиа академиясида (Ҳавза) бошлаган. Унинг муаллим ва ўқитувчилари Ҳаж Шайх Ҳошим Ғазвиний ва Оятулло Милоний бўлган. 1957-йилда Хоманаий Нажаф шаҳрига кўчиб ўтади. Бир йил Нажафда яшаб Қум шаҳрига кўчиб ўтади. Қум шаҳрида у Оятулло Ҳусайн Боружердий ва Руҳилло Ҳомейний билан танишади. Руҳилло Ҳомейнийнинг радикал дунёқараши Али Хоманаийга қаттиқ таъсир қилиб у фаол тарзда аксилшоҳ тарғиботини бошлайди. 1964-йилда Руҳилло Ҳомейний Эрондан бадарға қилинади. Али Хоманаий эса Биржандда „САВАК“ томонидан ҳибсга олинади, бироқ кейинроқ озод этилади ва Хоманаий Машҳадга қайтиб кетади. 1963—1975-йилгача у яна беш марта бир неча ойга қамоққа тушади.
Сиёсий фаолияти
Али Хоманаий Ислом инқилобининг энг фаол иштирокчиларидан ва Руҳуллоҳ Хумайнийнинг энг яқин маслакдошларидан бири эди. Инқилобдан сўнг улар томонидан „Жумҳурие исломи“ газетасига асос солинди[8]. Руҳуллоҳ Хумайний Али Хоманаийни Теҳрондаги бош жума масжиди имоми (раҳбари) (ўша пайтда Теҳрондаги умумдавлат ва умуммиллий сиёсий хабарлар жойи) этиб тайинлайди. Ушбу лавозимда у Оятуллоҳ Ҳусайн Али Мунтазарийнинг ўрнини эгаллади. Кейинроқ у кам вақт Абулҳасан Банисадр ҳукуматидаги ҳарбий қўмондонлик вазири ўринбосари бўлиб фаолият юритади. Хоманаий бир неча маротаба Эрон-Ироқ уруши пайтида парламент комитети номидан фронтларга ташриф буюради.
1981-йилнинг 27-июн куни сўл-радикал „Можаҳедине халқ“ партизанлик ташкилоти томонидан Али Хоманаийга суиқасд амалга оширади. Бироқ ушбу суиқасд улар ўйлаганидек амалга ошмайди. Ўша пайтда, матбуот анжумани ўтказилаётган пайтда, Хоманаийнинг ёнидаги магнитофонга ўрнатилган ва яширилган бомба портлайди. Портлаш натижасида Хоманаийнинг ўнг қўли ишламай қолади[1][9]. Суиқасддан икки ой ўтгач, яна ўша ташкилот ҳукумат бошлиғи котибияти биносида портлаш уюштиради. Ушбу портлаш натижасида ўша пайтда Эрон Президенти Муҳаммад Али Рожаий ва Бош вазир Муҳаммад Жавод Баҳонар ҳалок бўлишади.
Ўша йили ўтказилган навбатдан ташқари президентлик сайловларида Али Хоманаий 95% овоз тўплаб илк бор президентлик лавозимида фаолиятини бошлайди. Ушбу лавозимда Эронда илк бор диний инсон ғалаба қозонган ҳолат содир бўлади. Бундан олдин Руҳуллоҳ Хумайний Эрон Президенти фақат дунёвий таълим олган инсон бўлиши (Абулҳасан Банисадр ва Муҳаммад Али Рожаий шундай тоифага кирарди) мумкинлигини таъкидлаган эди. Бироқ, Хоманаийнинг Эронда жуда машҳурлик ва оммабоплиги туфайли у ўз фикрини ўзгартириб Али Хоманаийни президент сайловларида қатнашишига розилик билдиради. Президент сайловларидан кейин Эрон бош вазири этиб Мир-Ҳусайн Мусавий тайинланади. Мир-Ҳусайн Мусавийнинг бувиси Али Хоманаий отасининг опаси ҳисобланган.
Президент сайловлари натижалари
| Номзод | Овозлар | % |
|---|---|---|
| Али Хоманаий | 16 003 242 | 95,02 % |
| Али Акбар Парвариш | 342 600 | 2,03 % |
| Ҳасан Ғафурифард | 78 559 | 0,47 % |
| Ризо Завораий | 62 133 | 0,37 % |
| Ҳисобланмаган бюлеттенлар | 356 266 | 2,12 % |
| Умумий: | 16 841 800 |
Али Хоманаий Эрон Президенти этиб тайинланганидан кейин Эронда аксилинқилобий кучларга қарши кураш бошланди. Ушбу кучлар фаол партизанлик ва террорчилик ишларини олиб бораётган эди. Ушбу фаоллик асосан Эроннинг шимоли-ғарбий ва ғарбий провинсияларда яхши сезиларди. Хоманаий „йўналишдан оғиш, либерализм ва про-американизмни“ бартараф этишни талаб қилди. Ушбу инқилобий судлар томонидан минглаб анти-исломий мухолифат аъзолари қатл қилинди. Ушбу давлат террори 1982-йилгача кучда бўлиб, кейинроқ ушбу ноинсоний суд давлат томонидан ёпилди.
Али Хоманаий Эронни қарийб бутун Эрон-Ироқ уруши пайтида бошқарди. Унинг президентлиги даврида Ислом инқилоби посбонлари корпуси халқ армиясидан нуфузли гвардияга айланди. Ушбу иши учун Хоманаий ҳарбийларнинг чуқур ҳурматига сазовор бўлди. 1985-йилнинг 16-август куни Эронда навбатдаги президент сайловлари бўлиб ўтди. Ушбу сайлова Али Хоманаий яна бир бор энг кўп овоз тўплаб (85%) иккинчи презиэнтлик муддатини бошлади. 1989-йилда унинг президентлик муддати тугади ва у Эрон конституцияси бўйича учинчи маротаба президентликка ўз номзодини қўйишга ҳақли эмас эди. Шунинг учун у ўша йилги президент сайловларида қатнашмади. Ушбу президент сайловларида Али Акбар Рафсанжоний ғалаба қозонди.
Олий Раҳбар сифатида


Сайланиши
1989-йилнинг 3-июн куни Ислом инқилоби раҳбари Оятуллоҳ Руҳуллоҳ Хумайний Теҳронда вафот этди. Кейинги куни Экспертлар кенгаши йиғилиб, 20 соат давом этган мажлисда 74 аъзодан 60 та овоз тўплаб Али Хоманаий Эроннинг янги Олий Раҳбари Оятуллоҳ деб сайланди. Мажлис бошида Оятуллоҳ Али Мешкиний, Оятуллоҳ Абдулкарим Мусавий ва Оятуллоҳ Муҳаммад Ризо Гулпаягоний экспертлар кенгаши аъзоларига Олий Раҳбар лавозимини учта кишидан иборат янги Олий Кенгашга топширишни таклиф қилишди. Экспертлар кенгаши ушбу таклифни рад этишгани боис Оятулло Муҳаммад Ризо Гулпаягоний Олий Раҳбар лавозимига ўз номзодини қўйди. Бироқ якунда Али Хоманаий 74 та овоздан 60 та овозни олиб Эрон Олий Раҳбари этиб тайинланди[10].
Ички сиёсати
Али Хоманаий азалдан Эроннинг консерватив ҳаракати фаолларидан ҳисобланади. Шу билан бирга у илм-фан ривожланишга жуда катта эътибор беради. У дунёда ислом раҳбарларидан биринчи бўлиб кўк ҳужайралар тадқиқи ва терапевтик клонлаш амалиётини қўллаб-қувватлаган. Оятулло Хоманаий шунингдек атом энергетикаси ривожланишига катта ҳисса қўшиб келган. Унинг сўзларига кўра „нефт ва газ заҳиралари вақт ўтиб тугайди“, шунинг учун у атом энергетикасини ривожланишини Эроннинг энг устувор вазифаларидан бири қилиб қўйган.
Хоманаий давлат иқтисодиётининг приватизацияланиши темпларини тезроқ тугатиш тарафдорларидан бири ҳисобланади. 2004-йилда Хоманаий ташаббуси билан Эрон Конституциясининг 44-моддаси қайта кўриб чиқилиб унга ўзгартиришлар киритилди. Янги моддага кўра барча инфратузилма обектлари фақат давлат мулкигина бўлиши мумкин.
Ядровий қурол яратишга қарши фатвоси
Оятулло Али Хоманаий фатво эълон қилиб, унда ядро қуролини яратиш, ишлаб чиқариш, сақлаш ва ишлатиш ислом дини томонидан ман этилгани эслатиб ўтилган[11]. 2005-йилнинг август ойида ушбу фатво МАГАТЕ ташкилотининг Венадаги мажлисида Эрон делегацияси томонидан расман ўқиб эшиттирилди[12]. Бироқ бир гуруҳ эронлик собиқ дипломатлар Хоманаий Эрон махсус хизматлари ва хавфсизлик хизмати аъзоларига ўзи эълон қилган фатво Эрон Ислом Республикасига ядровий қуролни ишлаб чиқаришни ман этмайди деб айтганини бонг уришди.
Фатвонинг бажарилиши ва таъсири шунингдек бир неча шубҳалар туфайли савол остида қолди. Шубҳаланувчилар Хоманаийнинг ўзи эълон қилган фатвосидан қайтиши мумкинлигидан хавотирда эканликларини айтишди. Ушбу шубҳалар ўзини оқлар эди, чунки Эрон-Ироқ уруши пайтида ўша пайтдаги Олий Раҳбар Руҳилло Ҳомейний зарар етказувчи қуролга нисбатан фатвосини бекор қилгани ва қурол, шу жумладан ядер қуролини ишлаб чиқаришни қайталашни буюргани ҳамманинг эсида эди[13].
Ташқи сиёсати
АҚСҲ
АҚСҲ ҳукумати ва сиёсатини танқидлаш Хоманаийнинг чиқишларида ажралмас қисмга айланиб қолган. У АҚСҲ ҳукуматини Яқин Шарқда империалистик сиёсатини олиб боришини, Исроилни қўллаб-қувватлашини ва Ироқга қарши агрессияда айблаб келади[14].
Фаластин ва Исроил
Оятулло Али Хоманаий Исроилни ноқонуний оккупацион режим деб ҳисоблайди. Ушбу нуқтаи назари билан, у фаластинликларни Исроил Давлатини тан олмаслигини қўллаб келади. Хоманаийнинг сўзларига кўра «агар кимдир ислом дунёсида шу қабиҳ хатони қилиб ушбу аянчли режимни тан олса, ўзига шармандалик ва нафратни йўлиқтириб бесамар аксияни амалга оширади. Чунки ушбу режим узоқ вақтга чўзилмайди»[15].
Хоманаийнинг фикрига кўра, фаластин муаммосини ҳал қилишнинг йўли «барча фаластин халқи орасида, яъни ҳозир туғилган еридан қочқин сифатида Лубнон, Иордания, Қувайт, Миср ва бошқа жойлардаги фаластинликлар учун референдум ўтказишдир. Улар ўз ватани, ўз уйларига қайтишлари керак. Улар орасида 1948-йилгача фаластин ҳудудида яшаган барча инсонлар, мусулмон, насроний ва яҳудийлар ҳам қайтишлари керак».
Шахсий ҳаёти
Али Хоманаий 1964-йилда яздлик Ҳожаста Хоманаийга уйланган[16]. Кейинроқ уларда тўрт ўғил ва икки қиз туғилди. Ўгиллари: Мужтабо, Мустафо, Маъсуд ва Масям. Қизлари: Бошра ва Хода. Хоманаийнинг катта ўғли Мужтабо Эрон Мажлисининг собиқ раиси Ғулом-Али Ҳаддод-Одилнинг қизига уйланган[17].
Али Хоманаийнинг амакиваччаси Али Теҳроний 1981-йилда Ироқга қочиб кетади ва эроннинг янги ҳукуматига қарши фаол пропагандик фаолият юритган. Кейинроқ унга Хоманаийнинг синглиси ҳам қўшилган[18].
Хоманаий форс, озарбайжон ва араб тилларини билади. Озроқ инглиз тилида сўзлаша олади. Бир нечта китобни араб тилидан форс тилига таржима қилган. Шунингдек ўзи бир нечта китоблар ёзган. Ёшлигида футболга қизиқган ва ўйнаган. Ҳозир бўш вақтида тоғ бўйлаб пиёда сайр қилишни хуш кўради.
Соғлиғи
2015-йилнинг 5-март куни бир нечта араб оммавий ахборот воситалари Хоманаий Теҳрондаги шифохоналарининг бирида операциядан сўнг оғир аҳволда эканлигини хабар қилишди. Хабарларга кўра унинг диагнози ҳақида маълумотлар йўқ ва шифокорлар систематик органлар ишламаслигини аниқлашган. Франсия оммавий ахборот воситаларига кўра 2014-йилнинг сентябр ойида унга простата бези операциясини ўтказишган. Ўша хабарга кўра операция муваффақиятли ўтган, бироқ ўша пайтда миш-мишлар бўйича Хоманаийда саратон касаллигининг тўртинчи босқичи бошланган ва шифокорлар Хоманаийнинг умри икки йилдан камроқ деб баҳолашган[19].
Ёзган китоблари
Китоблар ва тадқиқот фаолияти
- „Қуръондаги ислом фикрларининг умумий кўриниши“
- „Намознинг чуқурлиги ҳақида“
- „Сабр ҳақидаги саволлар тўғрисида“
- „Илм-фан ва арбоблар ҳақидаги тўртта асосий китоб“
- „Вилоят“
- „Машҳад илмий ва маънавий семинарияси ҳақида тарихий мақолалар ва семинариянинг ҳозирги ҳолати“
- „Шиа имомлари ҳаёти“ (чоп этилмаган)
- „Пешвое содеқ“
- „Бирлик ва партиялик“
- „Оятулло Хоманаий нуқтаи назари бўйича санъат“
- „Динни тўғри тушуниш“
- „Имомлар ҳаётидаги кураш ақидаси“
- „Бир художўйлик: Худодан бошқа ҳеч кимга топинмаслик“
- „Қуръонга қайтиш кераклиги“
- „Имом Сажоднинг ҳаёт йўли“
- „Имом Ризо ва ҳалиф ўринбосарлиги“
- „Маданий порлаш“
- „Ҳадисе велоят“ (Хоманаийнинг чиқишлари, насиҳатлари ва тадқиқотлари акс эттирилган китоблар тўплами. Ҳозирча 9 та томда чоп этилган.)
Таржималари
- „Имом Ҳусан дунёси“ (муаллиф — Рози Али Ёсин)
- „Ислом чегараларидаги келажак“ (муаллиф — Сайд Қутб)
- „Ғарб сивилизациясига қарши мурожаат“ (муаллиф — Сайд Қутб)
- „Ҳиндистондаги озодлик курашидаги мусулмонар“ (муаллиф — Абдулманам Намри Насри)
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 КАРИМ САДЖАДПУР.. „Аятолла Хаменеи: Высший руководитель“ (ру). Журнал "Про эт Cонтра", стр. 11-35 (2008 июль — август). 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 6-май.
- ↑ „Азерис унҳаппй ат беинг бутт оф натионал жокес“. ИРИН. УН Оффиcе фор тҳе Cоординатион оф Ҳуманитариан Аффаирс (25-май 2006-йил). 2007-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 19-июн.Асл матн (ингл.)
Although Azeris are prominent among Iranʼs elite — the supreme leader Ayatollah Ali Khamenei is an Azeri — they are often the targets of jokes and regularly mocked by the Persian majority.
- ↑ 8-Жун 2006-йил. „Асиа Тимес Онлине :: Миддле Эаст - Фореигн плоц анд cоcкроачес ин Иран“. Атимес.cом (2006-йил 8-июн). 2011-йил 24-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 19-июн. (WебCите сайтида 2011-08-24 санасида архивланган)Асл матн (ингл.)
Supreme Leader Ayatollah Ali Khamenei — himself an Azeri
- ↑ 28-Сеп 2004-йил. „Асиа Тимес - Асиаъс мост трустед неwс соурcе фор тҳе Миддле Эаст“. Атимес.cом. 2011-йил 24-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 19-июн. (Либрарй оф Cонгресс сайтида 2005-04-23 санасида архивланган)Асл матн (ингл.)
Indeed, Iranʼs supreme leader Ayatollah Ali Khamenei is an ethnic Azeri and so is Rahim Safavi, the overall commander of the Islamic Revolutionary Guards Corps (IRGC) and the most important military-security official in the country.
- ↑ „Тҳе Раҳбар: ’Али Кҳаменеʻи анд тҳе Ираниан Cултуре Wарс“ (ру). Тҳе Эстимате. (25-август 2000-йил).
- ↑ Ҳооман Мажд.. „Чанге Cомес то Иран“ (эн). Тҳе Даилй Беаст (19-феб 2009-йил).
- ↑ „Иран Леадеръс Мотҳер Диэс Оф Ҳеарт Фаилуре“ (эн). Тҳе Телеграф, стр. 12 (7-август 1989-йил).
- ↑ „ЖОУРНАЛИСМ иии. Пост-Револутион Эра“. Энcйcлопæдиа Ираниcа. 2012-йил 30-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 6-май.
- ↑ Жамес Рейнолдс.. „Профиле: Иранъс 'унремаркаблеъ супреме леадер Аятоллаҳ Кҳаменеи“ (эн). ББC (4-август 2011-йил).
- ↑ Жоҳн Пике. „Аятоллаҳ Ҳожжат-ул-Ислам Сеед Али Кҳаменеи (англ.)“. Глобалсеcуритй.орг. Қаралди: 2009-йил 19-июн.
- ↑ „Ан Иран оптион тҳе УС преферс то игноре“. Асиа Тимес Онлине (17-март 2006-йил). 2012-йил 13-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-17-28.
- ↑ „Тимелине оф Тҳе Ираниан Нуcлеар Диспуте“. РФЕРЛ (23-май 2007-йил). 2009-йил 29-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-апрел 2009-йил. (виа Wеб Арчиве)
- ↑ «Иранъс нуcлеар тҳеологй: Бомбс анд трутҳ: Муслим тҳеологиcал обжеcтионс то нуcлеар wеапонс—реал анд имагинед», Тҳе Эcономист, датед 19-май 2012-йил.
- ↑ „Выступление Хаменеи на собрании паломников Имама Резы“. 2009-йил 18-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 6-май.
- ↑ „Пути решения палестинской проблемы“. 2009-йил 18-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 6-май.
- ↑ „Интервиэw wитҳ Мрс. Кҳаменеи“ (эн). ислам-пуре.де (1992-йил 1-сентябр). 2009-йил 1-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 6-май.
- ↑ „Аҳмадинежад фавоурс ҳис релативес“ (эн). Тҳе Гуардиан.
- ↑ С. Задонский.. „ПОЛИТИЧЕСКАЯ ЛИЧНОСТЬ В ИСЛАМСКОЙ РЕСПУБЛИКЕ ИРАН“ (ру). Институт Ближнего Востока (2002).
- ↑ СМИ: аятолла Хаменеи при смерти, он экстренно госпитализирован.
Ҳаволалар
- www.кҳаменеи.ир Расмий сайти (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-10-05 санасида архивланган)
- Рус тилидаги расмий сайти
- Али Хоманаий идорасининг информацион блоки
- Али Хоманаий: БМТ ХК Эроннинг ядер досесини кўриб чиқмаслиги керак
- Али Хоманаий ўзининг тарафдорларига озарбайжон тилида мурожаат қилмоқда
- Хоманаий озарбайжон тилида шеър ўқимоқда
- Хоманаий озарбайжон халқи билан
- Хоманаий Табризда

