Абу ал-Ҳасан (арабча: أبو الحسن علي ابن الحاكم‎‎) (1005-йил 20-июнда туғилган – 1036-йил 13-июнда вафот этган) – Фотимийларнинг еттинчи халифаси (1021–1036). Аз-Заҳир ли-И’заз диниллаҳ (арабча: الظاهر لإعزاز دين الله‎‎[1]) лақаби билан танилган. Ҳокимият тепасига отаси Абу Али ал-Мансур ғойиб бўлганидан кейин келган.

Аз-Заҳир ли-Иъзаз диниллаҳ
арабча: الظاهر لإعزاز دين الله‎‎
Фотимийлар халифалиги имоми ва халифаси
Салтанат 1021–1036
Ўтмишдоши Абу Али ал-Мансур
Давомчиси Ал-Мустансир Биллоҳ
Туғилиши 1005-йил 20-июн
Cаиро, Миср
Вафоти 1036-йи 13-июн (30 ёшда)
Cаиро, Миср
Фарзандлари Ал-Мустансир Биллоҳ
Дини Исмоилий, шиа, ислом

Ҳукмронлиги

1021-йил 14-февралда ал-Ҳаким ғойиб бўлганида ҳокимият тизгини унинг синглиси Ситт ал-Мулк ўз қўлига ўтди. Ситт ал-Мулк амакиваччаси Абдураҳим ибн Илёс ал-Ҳаким томонидан меросхўр этиб тайинланганига қарамасдан, унинг ўрнига ал-Ҳакимнинг 16 ёшли ўғли Алини тахтга кўтарди. Али 28-март куни аз-Заҳир ли-И’зоз диниллаҳ номи билан қасамёд қилди[2]. Унинг рақиби Абулқосим ўзи губернаторлик қилаётган Дамашқдан Қоҳирага чақириб олинди. Орадан бир неча ой ўтгач эса Абулқосим ўз жонига қасд қилиб, вафот этди[2].

Ситт ал-Мулк вафотига қадар (1023-йил феврал) ҳокимиятни тепасида турган. Тарихчи Тҳиэррй Бианқуиснинг сўзларига кўра, Ситт ал-Мулк ҳақиқий давлат арбоби бўлган[2]. У Фотимийларнинг биринчи монархи бўлиб, бошқарув мас’улиятини ўз амалдорлари зиммасига фаол равишда юклаган. Бироқ охир-оқибат, Фотимий халифаларининг тўлиқ сиёсий заифлашувига олиб келувчи тенденсиянинг бошланишига сабаб бўлган[2].

Бу тузум даврида Фотимийлар давлати инқирозга учраган. 1023–1025-йилларда Мисрда очарчилик ва вабо анархияга олиб келди. Фаластин ва Сурияда эса бадавийлар (1024–1029) ўртасида қўзғолон кўтарилди. Қўзғолончилар коалицияси Фотимий дипломатияси томонидан парчаланиб кетди, шундан сўнг, генерал Ануштакин ал-Дизбарий уни ҳарбий йўл билан мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Шу билан бирга, 1028-йилда ҳукмрон доиралардан бири Али ибн Аҳмад Жаржарой ўз ҳамкасбларини йўқ қилиб, вазирлик лавозимини эгаллашга муваффақ бўлди ва ушбу лавозимни 1045-йилгача сақлаб қолди. Жаржарой Византия империяси билан яхши муносабатларга эга эди. Византия ва салтанатнинг насроний субектлари билан муносабатларни яхшилаш мақсадида 1009-йилда вайрон қилинган Муқаддас қабр черковини қайта қуриш ишлари Византия императори Роман ИИИ билан тузилган шартномада қабр черкови халифанинг рухсати билан қайта тикланди. Византияликлар томонидан молиялаштирилган ҳақиқий қурилиш ишлари 1042-йилга қадар амалга оширилди.

Дарзийларни таъқиб қилиши

Кейинги етти йил давомида дарзийлар эътиқод масаласида янги халифа аз-Заҳир томонидан қаттиқ таъқибларга дуч келишган[3]. Ушбу таъқиблар Фотимийлар халифалиги ичидаги ҳокимият учун кураш натижаси эди. Дарзийлар янги халифани ўз имомлари сифатида тан олишдан бош тортганликлари учун ҳам уларга шубҳа билан қаралар эди. Кўпгина айғоқчилар, асосан, ад-Даразий тарафдорлари дарзийлар жамоасига кириб бориш учун унитарлик ҳаракатига қўшилишди. Айғоқчилар муаммо қўзғатишга ва дарзийларнинг обрўсига путур етказишга киришдилар. Бу эса дарзийлар жамоаси ва янги халифа ўртасида келишмовчиликка сабаб бўлди. Тортишувлар Антиохиядан Искандариягача бўлган ҳудудга қадар ёйилди, у ерда ўн минглаб дарзийлар Фотимийлар армияси томонидан ўлдириб юборилди[4]. Энг катта қирғин Антиохияда бўлиб, у ерда 5000 нафар, кейинчалик Ҳалабда дарзийларнинг таниқли вакиллари ўлдирилган[4]. Натижада, асирга олинганлар ё ўз эътиқодларидан воз кечишга мажбур бўлишган ёки ўлимга маҳкум этилган. Омон қолган дарзийлар, асосан, Ливан жанубида ва Суриядан топилган. 1038-йилда, аз-Заҳир вафотидан икки йил ўтгач, дарзийлар ҳаракати қайта тикланиши мумкин эди, чунки аз-Заҳирнинг ўрнига ҳокимият тепасига келган янги раҳбар камида бир нафар дарзийларнинг таниқли лидери билан дўстона сиёсий алоқаларга эга бўлган эди[3].

Ўлими ва мероси

Аз-Заҳир ли-Иъзаз диниллаҳ ўн тўрт йил давомида имомлик қилган. Аз-Заҳирнинг ўғли Али 1036-йил 13-июнда вабодан вафот этгач, унинг ўғли ал-Мустансир саккизинчи халифа этиб тайинланган.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Бретт 2017.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Бианқуис 2002.
  3. ↑ 3,0 3,1 Ребеccа Эриcксон. "Тҳе Друзе". Энcйcлопедиа оф Неw Религиоус Мовеменц. Арчивед фром тҳе оригинал он 18 Май 2015. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20150518085757/ҳттп://www.саcредтрибесжоурнал.орг/имагес/Энcйcлопедиа/Тҳе_Друзе.пдф. 
  4. ↑ 4,0 4,1 Моукарим, Моустафа Ф, Абоут тҳе Фаитҳ оф Тҳе Мўwа'ҳе'доон Друзе, 26 Април 2012да асл нусхадан архивланди

Адабиётлар

Аз-Заҳир ли-Иъзаз диниллаҳ
Ҳумкдорлик унвони
Олдингиси Фотимийлар халифаси
1021-йил 13-феврал – 1036-йил 13-июн
Кейингиси
Шиалик унвонлари
Олдингиси Исмоилий имомлари
1021-йил 13-феврал – 1036-йил 13-июн
Кейингиси