Алиса – Яндех томонидан ишлаб чиқилган виртуал овоз ёрдамчиси (2024-йил ҳолатига кўра, фақат рус тилида ишлайди). Махсус алгоритми туфайли қурилма билан боғлиқ турли вазифаларни бажариши, табиий овозни тушуниши, саволларга жавоб бериши, жонли овозни тақлид қилиши мумкин. Алиса смартфонларда, компютер ва автомобилларда ишлайди. 2019-йил декабр ойи ҳолатига 45 млн фойдаланувчига эга[1].

Алиса (Овоз ёрдамчиси)
МуаллифЯндех
Чиқарилган сана10-октабр 2017-йил
Вебсайт:ҳттпс://яндех.ру/алиcе
Дастурлаш тили:C++

Тарихи

Алиса ўз рақобатчилари: Сири, Гоогле Ассистант, Амазон Алеха, Cортанага қараганда кечроқ 2016-йилда ишлаб чиқила бошланди. Расман 2017-йил 10-октабр санасида эълон қилинди: Яндехнинг Андроид ва ИОС учун ишлаб чиқилган қидирув тизимларида ҳамда синов талқинида Миcрософт Wиндоwсда ишлай бошлади.

2018-йил ҳолатига кўра Алиса Росиядаги смартфонларнинг 53%да ҳамда 20 млндан ортиқ автомобилларда ўрнатилган[2]

Владимир Путиннинг „Яндех“ офисига ташрифи

„Алиса“нинг шаклланиши

Владимир Гуриев бошчилигидаги жамоанинг „Алиса“нинг шаклланишидаги ўрни беқиёс ҳисобланади. Алисанинг овози дубляж актрисаси Татяна Шитова'га тегишли. Бундан аввал у ОС1 операцион тизими образи учун овоз берган эди.

Овоз ёрдамчиси учун исм танлаш бир неча босқичда амалга оширилди. Мисол учун болалар талаффуз қилиши қийин бўлган „Р“ бўлмаслиги керак эди.

Технологиялар

Алиса Яндехнинг бир нечта дастурларига бириктирилган бўлиб, булар: қидирув дастури, Яндех Навигатор ва Яндех Броwсернинг мобил ҳамда десктоп талқинлари.

Асисстент билан алоқа овоз ёки клавиатура орқали амалга оширилади. Алиса жавобни мулоқот ойнасида кўрсатиши ёки керакли ҳаволани, дастурни очиб беради. Бундан ташқари мусиқани ёқиш, уйғотгич ҳамда таймер ўрнатиши, ҳар хил ўйинлар ўйнаши мумкин.

Алиса бугунги кунда фақат Рус тилини тушунади. Унинг Турк тилидаги талқини Яндех Навигатордагина мавжуд.

Алиса учун энг яхши буйруқлар

Қуйида дастур томонидан яхши жавоб берилувчи буйруқлар рўйҳати келтирилган:[3]

  • Мусиқа – „Включи бодрий рок“, „Включи радио“, „Давай музику для романтического свидания“;
  • Видео – „Найди видео с котиками“, „Поищи сериал про викингов“, „Включи мелодраму“;
  • Об-ҳаво – „Расскажи погоду на три дня“, „Будет ли дожд?“;
  • Таймер – „Постав таймер на 7 минут“, „Сколко до конса таймера?“;
  • Жойлашув – „Где поэст борщ?“, „Найди аптеку рядом“, „Построй маршрут до ближайшего супермаркета“;
  • Мулоқот – „Давай поболтаэм“, „О чем ти думаэш?“;
  • Такси – „Визови такси“.

Бундан ташқари Алиса учун яна кўплаб махсус буйруқлар ишлаб чиқилган[4].

Манбалар

  1. ↑ „Школа Алисы. Итоги 2019 года. — г Яндекс Диалогов“. яндех.ру. Қаралди: 2020-йил 4-феврал.
  2. ↑ Владимир Квасников. „«Яндекс» сделает голосовой помощник «Алиса» доступным в разных браузерах“. РБК (2018-йил 18-июл). Қаралди: 2018-йил 26-декабр.
  3. ↑ „архив нусхаси“. 2022-йил 24-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-май.
  4. ↑ „Каталог навыков Алисы, голосового помощника от Яндекса“.