Atsiklik birikmalar
Ациклик бирикмалар — Алифатик бирикмалар — Углерод атомлари ўзаро очиқ занжир ҳосил қилиб бириккан органиқ бирикмалар Ациклик бирикмалар табиий газ ва нефтда учрайди. Биологик жараёнларда катта рол ўйнайди. Ациклик бирикмаларга жумладан ёғлар ва уларнинг метаболизм маҳсулотлари, шунингдек оқсиллар таркибидаги кўпчилик аминокислоталар ва бошқалар киради. Кўпчилик ўсимликларнинг эфир мойлари таркибида ациклик эфирлар, алдегидлар, спиртлар ва б. бўлади. Юқори молекулали Ациклик бирикмалар температура таъсирида қуйи молекулали бирикмаларга парчаланади, катализаторлар иштирокида эса бу жараён пастроқ температурада ҳам содир бўлади. Саноатда кўпчилик Ациклик бирикмаларни синтез қилиш учун олефинлар, ацетилен ва ис гази бошланғич модда сифатида ишлатилади. Кўпчилик Ациклик бирикмалар синтетик каучук, сунъий тола, пластмассалар, дори-дармон ва б. маҳсулотлар олишда фойдаланилади[1].
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |