Alisher Otaboyev
Алишер Абдужалилович Отабоев (1947-йил 17-апрел Марғилон шаҳрида туғилган) – Ўзбекистоннинг атоқли давлат, сиёсат ва жамоат арбоби, Фарғона вилояти ҳокими, 2-чақирилишдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати.
| Алишер Отабоев | |
|---|---|
Алишер Абдужалилович Отабоев | |
| Фарғона вилояти ҳокими | |
|
Мансаб даври 2000-йил 15-январ – 2004-йил 15-октябр | |
| Президент | Ислом Каримов |
| Бош вазир |
Ўткир Султонов Шавкат Мирзиёев |
| Аввалгиси | Абдуҳошим Абдуллаев |
| Кейингиси | Шермат Нурматов |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
17-апрел 1947-йил Марғилон |
| Вафоти |
18-июл 2016-йил (69 ёшда) Фарғона |
| Фуқаролиги |
|
| Сиёсий партияси | Ўзбекистон Либерал-Демократик Партияси |
| Турмуш ўртоғи | Раъно Маҳмудовна Қосимова (Фарғона шаҳрида туғилган) – Фарғона давлат дорилфунуни иқтисодиёт куллиёти декани. |
| Болалари | Маҳмуд (1976), Сардор (1978) |
| Мукофотлари |
|
Ҳаёт йўли
Алишер Отабоев 1947-йил 17-апрел Марғилон шаҳрида туғилган. Фарғона политехника олийгохини муҳандис мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Ўзбекистоннинг атоқли давлат, сиёсат ва жамоат арбоби, Фарғона вилояти ҳокими, 2-чақирилишдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати бўлган.
2000-йил 15-январда Фарғона вилояти ҳокими лавозимига унинг номзодини Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ислом Каримов кўрсатган ва Фарғона вилояти халқ депутатлари кенгаши тасдиқлаган эди.
Вилоят ҳокими вазифасига тайинлангунча 1997-йилдан 15-январ 2000-йилгача Фарғона вилояти ҳокимининг 1-ўринбосари, ундан аввал эса 1997-йилгача Фарғона шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган.
2000-йил октябрдан 2004-йилгача 174-сонли Бешариқ сайлов округидан 2-чақирилишдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати бўлиб сайланган. Фарғона вилояти халқ депутатлари кенгаши томонидан номзоди кўрсатилган.
Совет даврида Фарғона механика заводи бош муҳандиси сўнгра директори лавозимида ишлаган.
Ўзбекистоннинг Мустақиллигини 11-йиллиги муносабати билан Алишер Отабоэв Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2002-йилд 27-августаги Фармонига асосан, Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қўшган ҳиссаси ва Ватан учун қилган меҳнатлари юксак баҳоланиб, „Эл-юрт ҳурмати“ ордени билан тақдирланган[1].
Оиласи
Хотини – Раъно Маҳмудовна Қосимова. 2 та ўғли: Маҳмуд (1976), Сардор (1978) ва неваралари бор.
Мукофотлари
- „Эл-юрт ҳурмати“ ордени (Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 27 август 2002 йилдаги Фармони)[1].
Манбалар
Ҳаволалар
- Центразия Персони (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-06-29 санасида архивланган)
- Хокими областей Узбекистана (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-06-29 санасида архивланган)
- Ситуация под контролем
| Ўтмишдоши: Абдуҳошим Абдуллаев |
Фарғона вилояти ҳокими 2000-йил 15-январ — 2004-йил 15-октабр |
Вориси: Шермат Нурматов
|
- 17-aprelda tugʻilganlar
- 1947-yilda tugʻilganlar
- Margʻilonda tugʻilganlar
- 2016-yilda vafot etganlar
- 18-iyulda vafot etganlar
- Fargʻonada vafot etganlar
- El-yurt hurmati ordeni sohiblari
- Webarxiv andozasi wayback havolalari
- Oʻzbekiston viloyatlari hokimlari
- Fargʻona viloyati hokimlari
- Oʻzbekiston siyosatchilari
- Oʻzbekiston yetakchilari
- Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining deputatlari
- Fargʻona shahar hokimlari
- Oʻzbekiston muhandislari
- Oʻzbekiston davlat arboblari
- Sovet Ittifoqi Kommunistik Partiyasi aʼzolari
- Margʻilonda dafn etilganlar
- Alifbo boʻyicha siyosatchilar