Аллеманда (франсузча: „аллеманде“) — Франсияда ХВИ асрдан бери маълум бўлган қадимий рақслардан бири. Ушбу рақс 2/4 ёки 4/4 ўлчовида ижро этилиб, оғир ва вазмин ҳаракатлар билан тавсифланади. ХВИИ–ХВИИИ асрларда аллеманда франсузча сюита деб аталувчи (клавесин, лютна ёки оркестр учун ёзилган) мусиқа асарининг асосий қисмларидан бири бўлиб, ўз характери жиҳатидан прелудияга яқин ҳисобланади[1][2].

Манбалар

  1. ↑ И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987. 
  2. ↑ И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2. 

Ҳаволалар