Алмати вилояти — Қозоғистон Республикасининг жанубий-шарқида жойлашган. Майдони 224,0 минг км2. Вилоят таркибида 16 туман ва 3 та вилоятга қарашли шаҳар (Қапчағай, Талдиқўрған, Текели) бор. Аҳолиси 1,946,627 киши (2013). Маркази — Алмати шаҳри. Алмати вилоятининг ғарбида Жамбул, шимолида Балхаш кўли орқали Қарағанди, шимолий-шарқида Шарқий Қозоғистон вилоятилари билан, шарқ тарафида Хитой билан, жанубида Қирғизистон Республикаси билан чегарадош. 11 маъмурий туман, 4 шаҳар ва 6 шаҳарча бор. Маркази — Талдиқўрған шаҳри. Муҳим автомобил йўллари: Алмати — Қаскелен — Бишкек, Алмати — Талғар — Чилик — Норинкўл, Олмаота — Или — Талдиқўрған. Балхаш кўли ва Или дарёсида кема қатнайди. 16 олий ўқув юрти, театрлар, музейлар бор. Олмаота ёнида туристик базалар, тоғ курортлари, „Медео“ спорт мажмуи жойлашган[5].

Алмати вилояти
Алматы облысы

Герб
Gerb
вилоят
Маъмурий маркази Талдиқўрған
Асос солинган санаси 10-март 1932-йил
Аким Мусаханов Ансар Турсинканович[1]
Аҳоли (2013)
1,966,786[2]
(10,8 % ,  (2-ўрин)
Зичлиги 8,7 киши./км²
Миллатлар таркиби қозоқлар – 64,7 %
руслар – 17,5 %[3]
Динлар таркиби мусулмонлар, Христианлар
Майдони 223 911 км² (8,2 %, 5-ўрин)
Вақт минтақаси УТC+6
Телефон коди +7 727 хх х-хх-хх Алмати ҳудуди
+7 728 хх х-хх-хх Талдиқўрған ҳудуди
Почта индекси 04 хххх[4]
Автомобил рақами коди В,Б,05
Расмий сайти ҳттп://зҳетйсу-гов.кз
Харитада
Almati viloyati xaritada

Тарихи

Алмати вилоятининг эри қадимдан Сак, Уйсин, Қангли қабилаларининг, Улу жуз қозоқларининг ота макони бўлди. ХИХ асрнинг ўрталарида Жетисувни Чор Россияси ўз таркибига қўшиб олдилар. 1848-йили 10-январда мустамлака қилиш тузулиши — Катта Ўрда приставлиги ташкил топди. У 1856-йили Олатов округи деб аталди. 1867-йили Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил топганда ҳозирги Алмати вилоятининг анча қисми Верний вези аталиб, Жетисув вилоятининг таркибига кирди. Шу билан бирга маркази Верний (Алмати) қамали бўлиб белгиланган янги вилоятга Жаркент, Қапал, Сергиопол, Тўқмақ, Истиқкўл вездери кирди. 1882—1997-йиллари Жетисув вилояти Дала генерал-губернаторлигига қаради. 1897-йилдан бошлаб у Туркистон генерал-губернаторлигининг, 1918—1924-йиллари Туркистон АКСРнинг таркибида бўлиб келди. 1924-йили Марказий Осиёда олиб борган миллий-территориялик чегара бўлиш натижасида Жетисув вилоятининг қозоқ қишлоқлари Қозоқ АКСРнинг таркибига кирди. 1929—1932-йиллари Алмати округи деб номланди. 1932-йилнинг 10-мартида Алмати вилояти бўлиб қайтадан ташкил топди. 1944-йили 16-мартда Алмати вилоятидан Талдиқўрған вилояти ажралиб чиқди. Талдиқўрған вилояти 1959—1967-йиллари Алмати вилоятининг таркибида бўлиб, 1967-йили 23-декабрда қайта бўлинди. 1997-йили 22-апрелда Талдиқўрған вилояти тарқатилиб, унинг туманлари Алмати вилоятига қўшилди.

Вилоятни бошқарганлар

ФИО Бошқарган йиллари
Ашимов Байкен Ашимович 1968-1970
Садвақасов Бименде Садвақасович 1970-1972
Алибаев Арипбай Алибаэвич 1972-1978
ҚУСАИИНОВ Сакан Қусаинович 1978-1982
Тинибаев Абубакир Алиэвич 1982-1987
Ануфриев Владислав Григоревич 1987-1989
Жигулин Анатолий Сергеевич 1989-1990
Турсунов Сағинбек Тўқабаевич 1990-1993
Ахимбетов Серик Ахимбекович 1993-1996
Ўзбеков Ўмирбек Ўзбекович 1996-1997
Қулмаханов Шалбай Қулмаханович 2001-2005
Умбетов Серик Абикенович 2005-2011
Мусаханов Ансар Турсинханович 2011-2014
Баталов Амандиқ 2014-ҳозирги кунда

Иқтисоди

Вилоят иқтисодиётида ривожланган қишлоқ хўжалиги ва яйлов чорвачилиги билан бирга ҳар хил саноат тармоклари бор. Металлсозлик ва мураккаб машинасозлик, енгил (тўқимачилик, трикотаж, тикувчилик, кўн-поябзал ва бошқалар), ёғочсозлик ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноати тармоқлари ривожланган. Вилоят энергетикаси дарё гидроэнергия ресурсларига (Қопчиғай ГЕС, Олмаота ГЕСлар каскади) ва Қарағанди ҳавзаси кўмирига асосланади. Саноат корхоналарининг асосий қисми Алматида жойлашган. Талғар шаҳрида кигиз босиш ва тикувчилик фабрикалари, спирт заводи, Бурундай шаҳарчасида шакар-қанд ва ғишт заводлари, Қопчиғай шаҳрида темир-бетон конструксиялар заводи бор.

Хўжалиги

Алмати вилоятида қисман суғориб ва қисман суғормасдан деҳқончилик қилинади. Суғориладиган ернинг 80 % га яқинига экин экилади. Буғдой, арпа, сули, тариқ, маккажўхори, шоли, ҳар хил дуккаклилар ва ем-хашак экинлари (асосан, беда), сабзавот, техника экинлари экилади. Қанд лавлаги, тамаки, мева, узум етиштирилади. Қорамол, қўй ва эчки, от, парранда боқилади. Тоғ этакларида, Олмаота атрофида қишлоқ хўжалиги шаҳар аҳолисини маҳсулотлар билан таъминлашга ихтисослашган. Вилоят шимолида яйлов чорвачилиги (гўшт-мой ва гўшт-жун, қўйчилик, туячилик), тоғларнинг жанубий қисмида йилқичилик, гўшт ва гўшт-жун (арҳармеринос қўйлари боқиш) чорвачилиги ривожланган. Балхаш кўли ва Или дарёсида балиқ овланади.

Аҳолиси

Вилоят кўп миллатли ҳисобланади. Вилоятда 2012-йилги маълумотга қараганда 2 021 362 кишини ташкил қилибди. Вилоятнинг миллий таркиби қуйидаги жадвалда:

Аҳолининг миллий таркиби
(ҳозирги вақтда[6]):[7][8]
Аҳоли сони
1989-йил[6]
%[6] Аҳоли сони
1999-йил
% Аҳоли сони
2010-йил
%
умумий 1642917 100,00 % 1558534 100,00 % 1692951 100,00 %
Қозоқлар 741737 45,15 % 926137 59,42 % 1094934 64,68 %
Руслар 518315 31,55 % 339984 21,81 % 293445 17,33 %
Уйғурлар 128057 7,79 % 140725 9,03 % 155158 9,16 %
Турклар 18352 1,12 % 28187 1,81 % 32221 1,90 %
Озарбайжонлар 18922 1,15 % 16073 1,03 % 19237 1,14 %
Корейслар 18483 1,13 % 17488 1,12 % 16331 0,96 %
Курдлар 8966 0,55 % 13264 0,85 % 15348 0,91 %
Татарлар 19551 1,19 % 15647 1,00 % 14620 0,86 %
Олмонлар 94123 5,73 % 18927 1,21 % 12835 0,76 %
Украинлар 29971 1,82 % 13512 0,87 % 8942 0,53 %
Чеченлар 9304 0,57 % 6091 0,39 % 6352 0,38 %
Ўзбеклар 736 0,04 % 2650 0,17 % 3441 0,20 %
Қирғизлар 1536 0,09 % 1231 0,08 % 2409 0,14 %
Юнонлар 5016 0,31 % 2052 0,13 % 1767 0,10 %
Дунганлар 570 0,03 % 1542 0,10 % 1765 0,10 %
Поляклар 2909 0,18 % 2106 0,14 % 1632 0,10 %
Белоруслар 4721 0,29 % 2053 0,13 % 1443 0,09 %
Месхетин турклари … … 1261 0,08 % … …
бошқалар 40000 2,43 % 37791 2,42 % 11071 0,65 %

Табиати

Алмати вилояти шимолий қисмининг иқлими кескин континентал, қиши совуқ (январнинг ўртача ҳарорати — 9 дан −10 °C гача), ёзи иссиқ (июлнинг ўртача ҳарорати 24 °C). Йиллик ёғин 100 мм дан (чўдда) 1000 мм гача (тоғларда). Вегетация даври 205-225 кун. Вилоятнинг шимолий ва шимоли-ғарбида оқар сувлар деярли йўқ. Биргина Или дарёси оқади. Жанубий тоғ олди қисмларида оқар сувлар кўпроқ. Кўпчилик дарёлар тоғлардан бошланиб Или дарёсигача етиб бормай, қумларда тугайди ёки суғоррплга сарф бўлади. Тоғларда чучук сувли кичик кўл ва минерал булоқлар кўп. Алмати вилоятининг шимоли-ғарбий қисмида гилли қўнғир тупроқ, бўз тупроқ ва шўрхоклар, Или дарёси водийсида қамиш, саксовул ўсади, тўқайлар учрайди. Тоғларда 600 м дан юқорида шувоқчалов бетага даштлари; 800-1700 м баландликда ўтлоқ, 1500-1700 м да субалп ўтлоқлари минтақаси бўлиб, игна баргли дарахтлар ҳам аралаш ўсади. 2800 м дан юқори қисми алп ўтлоқлари ва бутазорлардан иборат. Чўлларда қум сичқони, товушқон, жайран, елиқ, бўри, тулки, бўрсиқ, Или дарёси делтасида қобон, ондатра бор. Илон, тошбақа, калтакесак, фаланга, қорақурт, тоғларда барс, силовсин учрайди. Балхаш кўли ва Или дарёсида балиқ кўп. Орқа Или Олатови ён бағрида Олмаота қўриқхонаси ташкил этилган.

Ҳудудий бўлиниши

Вилоятда 16-та туманлар мавжуд:

  1. Алакўл тумани — Ушарал шаҳри
  2. Балхаш тумани — Бақанас қишлоғи
  3. Қаратал тумани — Учтепа шаҳри
  4. Оқсув тумани — Жансугуров қишлоғи
  5. Сарқанд тумани — Сарқанд шаҳри
  6. Кўксув тумани — Балпиқбий қишлоғи
  7. Ескелди тумани — Қорабулоқ қишлоғи
  8. Кербулоқ тумани — Сариўзак қишлоғи
  9. Панфилов тумани — Жаркент шаҳри
  10. Жамбул тумани — Узунағаш қишлоғи
  11. Иле тумани — Ўтеген-Ботир қишлоғи
  12. Қарасай тумани — Қаскелен шаҳри
  13. Талғар тумани — Талғар шаҳри
  14. Енбекшиқазақ тумани — Есик шаҳри
  15. Уйғур тумани — Чунжа қишлоғи
  16. Райимбек тумани — Кеген қишлоғи

Вилоятда 3 та вилоят аҳамитатига эга шаҳар бор:

Манбалар

  1. ↑ Акимом Алматинской области назначен Анзар Мусаханов (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-09-01 санасида архивланган)
  2. ↑ Численность населения РК по областям, городам и районам Республики Казахстан на 1 июля 2013 года, 2013-11-15да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2021-03-01
  3. ↑ Агентство Республики Казахстан по статистике. Численность населения Республики Казахстан по областям, городам и районам, полу и отдельным возрастным группам, отдельным этносам на начало 2010 года, 2012-06-27да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-09-29
  4. ↑ Почтовые индексы Казахстана, 2021-08-15да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-11-25
  5. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 В современних границах Алматинской области, включая бившую Талди-Курганскую област и исключая город Алма-Ата
  7. ↑ Агенцтво Республики Казахстан по статистике. Архив (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-11-13 санасида архивланган): Националний состав населения Республики Казахстан и эго областей (том 1) (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-08-16 санасида архивланган)
  8. ↑ Численност населения по областям, городам и раёнам, полу и отделним возрастним группам, отделним этносам на 1-января 2010 года, 2012-06-27да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-09-29

Ҳаволалар