Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Alzheimer kasalligi

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
(Altsgeymer kasalligidan yoʻnaltirildi)
Алсгеймер касаллиги

Нерв системасининг дегенератив касаллиги
КХК-10 Г30,
КХК-9 331.0, 290.1
ОМИМ 104300
МедлинеПлус мед

Алсгеймер касаллиги (синонимлари: идиопатик синдром, титроқ фалаж (қўл-оёқларининг титраши), шунингдек, Алсгеймер касаллиги кексалик деменсияси)—деманснинг энг кенг тарқалган шакли, нейродегенератив касаллик[1] илк марта 1907–йилда немис психиатри Алоис Алзҳеимер томонидан тасвирланган. (1864-1915). Қоида тариқасида, у 65 ёшдан ошган одамларда учрайди[2]. 2006–йилда 26,6 миллион киши глобал касалланишни ташкил этди ва 2050–йилга келиб беморлар сони тўрт баравар ошиши мумкин[3].тушунрлими

Тарихи

Августа Детер[эн] , Алоис Алсгеймер бемори, 1901–йил

Қадимги Юнонистон ва Рим шифокорлари ва файласуфлари ақлнинг заифлашишни кексаликни билан боғлашди, аммо лекин немис психиатри Алоис Алсгеймер 1901–йилда аломатлари ўхшаш бўлган касаллик ҳолатини қайд этди. У 50 ёшли Августа Детернинг касаллиги таҳлилини биринчи марта 1907–йилда, ўзи даволаётган бемори вафот этганидан кейин нашр қилди[4]. Кейинги беш йил ичида тиббий адабиётларда яна 11 — та шунга ўхшаш манбалар пайдо бўлди ва уларнинг баъзиларида касалликка муаллифл номи билан „Алсгеймер касаллиги“ атамасини ишлатганлар[1]. Эмил Краэпелин биринчи бўлиб Алсгеймер касаллигини мустақил касаллик деб атаган. 1910–йилда олим ўзининг психиатрия бўйича дарслигининг саккизинчи нашрида уни кекса деменсиянинг кичик тури сифатида ажратиб кўрсатди ва унга „пресенил деменсия“[5] параллел номини берди. Йигирманчи асрнинг асосий қисмида Алсгеймер касаллиги фақат 45 ёшдан 65 ёшгача бо'лган беморларда деменсия белгиларини биринчи марта ривожлантирилган эрта ташхиси қо'йилган. 1977–йилда бо'либ о'тган Алсгеймер конференсиясидан кейин терминология о'згартирилди, унда пресенил ва кекса деменсиянинг клиник ва патологик ко'ринишлари бир хил бо'лди. Аста-секинлик билан ёшдан қат'ий назар ташхис қо'йила бошланган, гарчи бир муддат вақтда "Алсгеймер типидаги қарилик деменсияси" (СДАТ) атамаси шу вақтгача 65 ёшдан ошган беморларда касалликни тавсифлаш учун қо'лланиладилган бо'лса-да, "классик" " ёшлар учун Алсгеймер касаллиги диагностикасини қо'ллаш қийинчиликлар туг'диради. "Алсгеймер касаллиги" атамаси тиббий номенклатурага ёшидан қат'ий назар, тегишли белгилар мавжуд бо'лган вақтда ташхис қо'йилган, характерли тарзда ривожланадиган, шунингдек типик невропатологик белгиларнинг пайдо бо'лиши билан бирга келадиган касаллик сифатида расмий равишда қабул қилинди.

Эпидемиология

2004–йилда 100 000 аҳолига Алсгеймер касаллиги ва бошқа деманслар учун ногиронликка мослаштирилган ҳаёт йиллари .
  нет данных
  ≤ 50
  50–70
  70–90
  90–110
  110–130
  130–150
  150–170
  170–190
  190–210
  210–230
  230–250
  ≥ 250

Касаллик эркакларга қараганда аёлларда кўпроқ учрайди[6][7].

Узоқ олиб борилган тадқиқотлар натижасида (даставвал соғлом аҳоли йиллар давомида кузатилган) минг кишига деменсиянинг барча турлари учун 10-15 та янги ҳолат учрайди ва Алсгеймер касаллиги учун 5-8 та ҳолат қайд этилган. Қарилик статистик маълумотларда ўз аксини топган асосий хавф омили: 65 ёшдан кейин ҳар 5 йилда учраш хавфи тахминан икки баравар кўпайиб 65 ёшда 3-та ҳолатда, 95 ёшга келиб 1000 кишига 69 та ҳолат учрайди. Аёлларда Алсгеймер касаллигини учраш даражаси айниқса 85 ёшдан сўнг кўпроқ кузатилади.

65 ёшдан ошган шахсларда касаллик учраши.
Ёш Ҳодиса
(янги ҳолатлар)
мингга
одамга нисбатан — йилига учраши
65-69 3
70-74 6
75-79 9
80-84 23
85-89 40
90— 69

Касаллик бошланиши

Касаллик нозик аломатлар билан бошланади ҳамда вақт ўтиши билан ўсиб боради. Кўпинча, қисқа муддатли хотира бузилишлари дастлабки босқичларда кузатилади, масалан; яқинда ўрганилган маълумотни эслай олмаслик. Касалликнинг ривожланиши билан узоқ муддатли хотира йўқолади[8], нутқ ва когнитив бузилишлар юзага келиб, бемор атроф-муҳитда бефарқлик ва ўзига ишончлик хиссини йўқотади. Тана функцияларининг аста-секин йўқолиши ва ўлимга олиб келиши мумкин[9].

Алсгеймер касаллигида атрофия босқичлари.

Алсгеймер аломатларига шубҳа қилинганда, ташхисни аниқлаштириш учун бир қатор когнитив синовлар ўтказилади, агар иложи бўлса, магнит-резонанс томография (МРТ) ўтказилади[10]. Касалликнинг давомийлигидаги ўзгаришлар туфайли индивидуал прогноз қийин бўлиб, симптомлар сезиларли бўлишидан ва ташхис қўйишдан олдин узоқ вақт мобайнида яширин шаклда ривожланиши мумкин. Ташхисдан кейин ўртача умр кўриш тахминан етти йилни ташкил қилади, беморларнинг уч фоиздан камроғи ўн тўрт йилдан ортиқ умр ко'ради.

Ҳозирги вақтда Алсгеймер касаллигининг сабаблари ва кечиши ҳақида маълумотлар етарли эмас. Касалликнинг асосий белгилари мия тўқималарида амилоид плиталари ва нейрофибриллар доначаларининг тўпланишидир[11][12]. Замонавий даволаш усуллари бемор аҳволини бироз енгиллаштиради, аммо ҳозиргача касалликнинг ривожланишини тўхтатиш ёки секинлаштиришга имкон бермайди. 2013-йилда Деэп Трансcраниал Магнетиc Стимулатион (Деэп ТМС) Алсгеймер касаллигининг аломатларини даволаш учун идоралар томонидан тасдиқланиш белгисини ишлаб чиқишган[13][14]. Пфизер ва Жоҳнсон & Жоҳнсон ушбу соҳадаги бошқа барча тадқиқотлар тўхтатилганини маълум қилган. Ҳозир Алсгеймер касаллигини олдини олувчи ва даволовчи махсус дори йўқ[15]. Алсгеймер касаллигини олдини олиш учун кўплаб усуллар таклиф қилинган бўлиб, касалликнинг кечиши ва унинг оғирлигига таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ. Касалликнинг олдини олиш ва назорат қилиш учун кўпинча жисмоний машқлар, ақлий меҳнат фаолияти ва режимли овқатланиш тавсия этилади[16][17].

Исроил олимлари 2016-йилда ишлаб чиқилаётган дорилари сичқонларда Алсгеймер касаллиги аломатларининг бутунлай йўқолишига олиб келгани ҳақида хабарлар тарқалган эди[18]. Алсгеймер касаллиги ривожланган мамлакатларда аҳолигага энг оғир молиявий ноқулайликлар туғдираётган касалликлардан биридир.

Патологик физиологияси

Мия ярим кортексининг қарилик бляшкалари бўлган ҳудудининг гистопатологик намунаси. Кумуш эмдириш .

Нейропатологияси

Касаллик мия ярим шарларида ва айрим субкортикал соҳалардаги нейронлар ва синаптик бирикмаларнинг йўқолиши билан тавсифланади. Ҳужайраларнинг нобуд бўлиши сабабли , париэтал ва эмпораллоблар, фронтал кортекс зоналари ва сингулат гируслари зарарланган зоналарни оғир атрофиясига олиб келади[19].

Беморларнинг мия намуналарини ўлимдан кейинги таҳлилида микроскоп остида ҳам амилоид плиталари, ҳам нейрофибриляр чигаллар аниқ кўринади. Нейронларнинг ташқарисида ва ичида бета-амилоид ҳужайрали моддаларнинг таркиби асосан зич бо'либ, эримайдиган моддалар ҳисобланади. Улар нерв ҳужайралари ичида ўсиб, эримайдиган чигал деб аталадиган толаларни ҳосил қилади. Кўпгина қари одамларда мияда баъзи плиталар ва чалкашликлар учрайди, лекин Алсгеймер касаллигида мийянинг баъзи жойларида, масалан, темпорал лобларда кўпроқ бляшка ва чигаллар кузатилади.

Биокимёвий о'згаришлар

Ферментлар бета-амилоид прекурсорини бўлакларга бўлиб, улардан бири Алсгеймер касаллигида кексалик плиталарини шакллантиришда асосий рол ўйнайди.

Алсгеймер касаллиги ҳар доим протеинопатия билан мия тўқималарида ғайритабиий ўралган оқсиллар — бета-амилоид ва тау-оқсиллар тўпланиши кузатилади. Ушбу трансмембранал оқсилли нейрон ўсиши, зарарланиши ва зарардан кейин тикланишида муҳим рол ўйнайди. Алсгеймер касаллигида номаълум сабабларга кўра АПП протеолизга учраб ферментлар таъсирида пептидларга бўлинади. Ҳужайралараро бўшлиқда пептидлар томонидан ҳосил бўлган бета-амилоид филаментлари бир-бирига ёпишиб, сенил плиталарли зич шаклланишларга айланади.

Алсгеймер касаллигида тау оқсили тузилишидаги ўзгаришлар мия ҳужайраларида микронайчаларнинг парчаланишига олиб келади.

Патологик механизми

Алсгеймер касаллигида бета-амилоид пептидлар синтезининг бузилиши, сўнгра тўпланиб патологик анормалликларни келтириб чиқариши ҳақида маълумотлар етарли эмас[20]. Амилоид гипотезасида бета-амилоиднинг тўпланишини нейрон дегенерацияси жараёнини қўзғатувчи асосий ҳодисадир. Булар ҳужайрадаги калсий ионларининг гомеостазини бузиб апоптозни қўзғатади[21]. Митохондриялар нейронларида Аб тўпланади ва бу маълум ферментларнинг ишини идора қилибглюкоза[22] дан фойдаланишга таъсир қилади.

Тиббий Генетик тамойиллари

60 ёшгача бўлган беморларнинг 10 % дан камроғи отосомал доминант (оилавий) мутацияларга боғлиқ бўлиб, умумий сонда 0,01 % дан кам[23][24][25]. АПП, пресенилин 1 ва пресенилин 2 генларида мутациялар аниқланса[23], уларнинг кўпчилиги кекса плакларнинг асосий компоненти бўлган Абета42 кичик оқсилининг синтезини кучайтиради[26] .

Диагностикаси

Касалликни аниқлаш ва даволаш ишларини ё'лга қо'йиш учун дастлабки текширув усуллари амалга оширилади. Биринчи о'ринда анамнез йиг'илади: касаллик келиб чиқиш вақти, сабаблари, та'сирловчи омиллар, яқин қариндошлари билан сухбат о'тказилади. Со'нгра, беморда радиологик текширувларга ко'рсатма бо'лса МРТ, МСКТ, КТ-сканер, скрининг амалиётлари бажарилади.

Алсгеймер касаллигида миянинг ПЕТ сканерлари темпорал лобларда фаолликнинг пасайишини кўрсатади.
Алсгеймер касаллиги диагностикасида нейропсихологик скрининг текшируви ёрдам бериши мумкин, бунда беморлар рақамларни кўчиради, сўзларни ёдлайди, ўқийди ва арифметик қийматли тажрибалар қилади.
ПЕТ сканерлаш : Алсгеймер касаллигида АОК қилинган Пицбург Б бирикмаси мияда тўпланиб, бета-амилоид конларига бириктирилади (чапда). Ўнг томонда Алсгеймер касаллиги белгилари бўлмаган кекса одамнинг мияси.

Касалликнинг олдини олиш

Диетотерапия

Интеллектуал фаолият, шу жумладан шахмат ўйнашга бўлган иштиёқ ва мунтазам мулоқот, эпидемиологик тадқиқотларга кўра, Алсгеймер касаллигини ривожланиш хавфини камайтириш билан боғлиқ, аммо сабаб-оқибат алоқаси ҳали исботланмаган.

Алсгеймер хавфини камайтириши ва ривожланишини энгиллаштириши нон, буғдой, мева ва сабзавотлар, зайтун мойи ва бошқа дон маҳсулотлари, балиқ ва қизил шаробни ўз ичига олган Ўрта ер денгизи диетасидаги ингредиэнтлар каби маҳсулотлар жуда-жуда фойдалидир[27]. Баъзи витаминлар, жумладан Б3, C, Б12 ва фолий кислотаси, баъзи тадқиқотларда касаллик хавфини камайтириш билан боғлиқ[28], аммо бошқа тадқиқотлар касалликнинг бошланиши, кечиши ва ножўя таъсирлар сезиларли таъсир кўрсатмайди[29]. Оддий зираворларда топилган куркумин сичқонларда миядаги маълум патологик ўзгаришларни олдини олиш қобилиятини кўрсатди[30].

Баъзи тадқиқотлар натижасида, ишчи магнит майдонлар[31][32] таъсирида, металлардан алюминий[33][34][35] ёки эритувчилардан фойдаланган одамларда Алсгеймер касаллигини ривожланиш хавфини ортади. Ушбу нашрларнинг баъзилари иш сифати пастлиги учун танқид қилинди[36] ва бошқа тадқиқотлар Алсгеймер касаллиги[37][38][39][40] ривожланиши билан атроф-муҳит омилларининг таъсири ҳақида маълумотлар жуда кам.

Фармакотерапия

Симптоматик даволаш учун ишлатиладиган асетилколинестераза инҳибитори донепезилнинг уч ўлчовли тузилиши.
Алсгеймер касаллигида фойдаланиш учун тасдиқланган восита бўлган мемантиннинг молекуляр тузилиши.

Россия Фанлар академияси Биология институти олимлари Москва давлат университети ва Лондон қироллик коллежи тадқиқотчилари билан ҳамкорликда ҳимоя пептидларини қотил пептидларга айлантириш жараёнини рух ионлари келтириб чиқариши мумкинлигини исботладилар. Бу рух ионлари томонидан бошланган бета-амилоид пептидларнинг агрегациясини блоклаб қо'ювчи дориларни ишлаб чиқишга олиб келиши мумкин деган назариялар мавжуд.

Бундан ташқари, Алсгеймер касаллигини бартараф этиш, унинг ривожланишини то’хтатиш ва симптомларни юмшатиш учун бир қатор даво усуллари ишлаб чиқилган. Даволашнинг нечог'лик самарадорлиги касалликни эрта аниқлаш ва о’з вақтида ташхис қо’йилишига бог’лиқ бо'лади. Агарда касаллик илгари аниқланган бо'лса, барча ко’рилган чора-тадбирлар яна ҳам самаралироқ бо’лади.

Алсгеймер касаллигига қарши курашда иккита асосий ё’налиш мавжуд. Дори терапияси — патологик жараённинг алоқаларига та’сир о’тказишга имкон беради. Шунинг учун Алсгеймер касаллигида холинестеразни то’сиб турадиган ва амилоид ва бляшка ҳосил бо’лишининг олдини оладиган дори воситалари берилади. Булар галантамин, донепезил ва ревастигмин. Бундан ташқари, ревастигмин пластир шаклида буюрилади, у терига ёпиштирилади. Юқорида айтиб о’тилган дорилар хотирани ва нутқни яхшилайди, аниманин консентрациясига ёрдам беради ва реаксияларни тезлаштиради. Миянинг қон айланишини яхшилаш ва нейронларни ҳимоя қилиш учун ''Серебролизин'' ва ''Актовегин'' буюрилади. Тиоридазин асаб то'қималарини юмшатиш ва уйқусизликка қарши курашиш мақсадида беморларга буюрилади. ''Глицин'' психо-эмоционал стрессни бартараф этиш учун беморларга тавсия этилади.

Психоижтимоий терапия Алсгеймер касаллигининг бирламчи босқичидаги беморларга касалликка асталик билан мослашиш имкониятини беради. Хотиралар билан ишлаш, интеллектуал вазифаларни бажариш, мулоқот қилиш мияни раг’батлантиради ва беморнинг психоэмоционал ҳолатига ижобий та’сир ко’рсатади. Бундай иш ҳар бир бемор билан индивидуал ёки гуруҳли бо'лиши мумкин. Шундай қилиб, Алсгеймер касаллигини универсал даволаш усули ҳозирги замонда ҳали ҳам мавжуд эмас. Шу билан бирга, беморнинг аҳволини яхшилаш ва касалликнинг ривожланишини енгиллаштириш мумкин. Бунинг учун имкон қадар тезроқ ташхис қо’йиш ва то’г’ри даволаш усулини танлаш муҳимдир[41].

Психосоциал аралашув

„Сенсорли интегратив терапия“: махсус сенсор хонаси (инглизча: сноэзелен) деманс билан оғриган одамларга ҳиссий жиҳатдан йўналтирилган ёрдам учун ишлатилади.

Психосоциал аралашув туфайли фармакологик таъсирни тўлдирувчи қуйидаги ёндашувларга бўлиниши мумкин.

  • хулқ-атвор
  • ҳиссий
  • когнитив
  • стимуляторга йўналтирилган

Аралашувнинг самарадорлиги ҳали илмий адабиётларда ўз тасдиғини топмаган, шунингдек, ёндашувнинг ўзи Алсгеймер касаллигига эмас, балки умуман деменсияга тегишли ҳисобланади[42].

Беморларнинг 70 % ҳолатларда ўлим пневмония ва сувсизланиш касаллиги билан боғлиқ[43], Алсгеймер касаллигида умумий аҳолига қараганда онкологик касалликлар камроқ кузатиди[43][44].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 {{{заглавие}}}.
  2. ↑ {{{заглавие}}}.
  3. ↑ 2006 преваленcе эстимате:
  4. ↑ Аугусте Д.:
  5. ↑ Cлиниcал Псйчиатрй: А Техтбоок Фор Студенц Анд Пҳйсиcианс (Репринт). Андоза:Нп3. ИСБН 1-4325-0833-4. 
  6. ↑ {{{заглавие}}}. — Вол. 20 Суппл 2.
  7. ↑ „Болезнь Альцгеймера чаще поражает женщин, выяснили учёные“ (ру). РИА Новости (20190204т1900). 2021-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-апрел.
  8. ↑ {{{заглавие}}} (эн).
  9. ↑ „Ундерстандинг стагес анд сймптомс оф Алзҳеимер'с дисеасе“. Натионал Институте он Агинг (2007-йил 26-октябр). 2011-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 21-феврал.
  10. ↑ „Алзҳеимер'с диагносис оф АД“. Алзҳеимер'с Ресеарч Труст. 2011-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 29-феврал.
  11. ↑ {{{заглавие}}}.
  12. ↑ {{{заглавие}}}.
  13. ↑ „Браинсwай репорц поситиве Деэп ТМС сйстем триал дата фор ОCД“ (эн). Индустрй Неwс. медиcалдевиcе-нетwорк.cом (2013-йил 6-сентябр). 2015-йил 20-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 13-март.
  14. ↑ Шив Гаглани. „Трансcраниал Магнетиc Стимулатион Шоwс Инитиал Промисе ин Алзҳеимер’с Триал“ (эн). Арчивес: 10/2011. Медгадгет эн Эспаñол (2011-йил 6-октябр). 2015-йил 19-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 13-март.
  15. ↑ „Алзҳеимер'с Дисеасе Cлиниcал Триалс“. УС Натионал Институтес оф Ҳеалтҳ. 2011-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 18-август.
  16. ↑ „Cан Алзҳеимер'с дисеасе бе превентед“ (пдф). Натионал Институте он Агинг (2006-йил 29-август). 2011-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 29-феврал.
  17. ↑ „Неw ҳйбрид 'МИНД диэт' cан cут Алзҳеимер'с риск бй 53%“. Зеэ Неwс. 2016-йил 15-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 14-март.
  18. ↑ „Израильские учёные разработали препарат, устраняющий симптомы болезни Альцгеймера“. 2016-йил 10-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 2-июн.
  19. ↑ {{{заглавие}}} (эн).
  20. ↑ {{{заглавие}}}.
  21. ↑ {{{заглавие}}}.
  22. ↑ {{{заглавие}}}.
  23. ↑ 23,0 23,1 Wаринг С.C., Росенберг Р.Н. Геноме-wиде ассоcиатион студиэс ин Алзҳеимер дисеасе (эн) // ЖАМА : жоурнал. — 2008. — 3 (вол. 65, но. 3). — П. 329—334. — ДОИ:10.1001/арчнеур.65.3.329. — ПМИД 18332245.
  24. ↑ Генес ин Алзҳеимер'с дисеасе // Андоза:Нп3. — ПМИД 16538594.
  25. ↑ Эарлй-онсет аутосомал доминант Алзҳеимер дисеасе: преваленcе, генетиc ҳетерогенеитй, анд мутатион спеcтрум // Андоза:Нп3. — ДОИ:10.1086/302553. — ПМИД 10441572.
  26. ↑ Селкоэ Д.Ж. Транслатинг cелл биологй инто тҳерапеутиc адванcес ин Алзҳеимер'с дисеасе (эн) // Натуре : жоурнал. — 1999. — 6 (вол. 399, но. 6738 Суппл). — П. А23—31. — ПМИД 10392577.
  27. ↑ Медитерранеан диэт:
  28. ↑ Витаминс превент:
  29. ↑ Витаминс до нот превент:
  30. ↑ Cурcумин ин диэт:
  31. ↑ {{{заглавие}}}.
  32. ↑ {{{заглавие}}}.
  33. ↑ {{{заглавие}}}.
  34. ↑ {{{заглавие}}}.
  35. ↑ {{{заглавие}}}.
  36. ↑ {{{заглавие}}}.
  37. ↑ {{{заглавие}}}.
  38. ↑ {{{заглавие}}}.
  39. ↑ {{{заглавие}}}.
  40. ↑ {{{заглавие}}}.
  41. ↑ „Алсгеймер сабаблари, ривожланиши ва даволаш“. www.тиббиёт.инфо. ТИББИЙОТ.инфо расмий wеб сайити. 2022-йил 24-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-август 2022-йил.
  42. ↑ „Праcтиcе Гуиделине фор тҳе Треатмент оф Патиэнц wитҳ Алзҳеимер'с дисеасе анд Отҳер Дементиас“ (ПДФ). Америcан Псйчиатриc Ассоcиатион (Оcтобер 2007). ДОИ:10.1176/аппи.боокс.9780890423967.152139. 2011-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 28-декабр.
  43. ↑ 43,0 43,1 {{{заглавие}}}. — П. 103—107.
  44. ↑ {{{заглавие}}}. — П. 779—784.

Адабиётлар

  • Каминский, Ю. Г. Популярно и не очень о болезни Альцгеймера / Ю. Г. Каминский, Е. А. Косенко. — Либроком, 2009. — 136 с. — ИСБН 978-5-397-00194-6
  • Джебелли Дж. В погоне за памятью: История борьбы с болезнью Альцгеймера. / Пер. с англ. — М.: АСТ, 2022. — 336 с. — ИСБН 978-5-17-148050-9
  • Тойн, Ж. Wҳат лессонс cан бе леарнед фром фаилед Алзҳеимер'с дисеасе триалс? : [англ.] // Эхперт ревиэw оф cлиниcал пҳармаcологй. — 2015. — Вол. 8, но. 3. — П. 267–269. — дои:10.1586/17512433.2015.1034690. — ПМИД 25860157.
  • Болезнь Альцгеймера // Нейродегенеративные заболевания: учеб. пособие / Сост.: Р.В. Магжанов, К.З. Бахтиярова, Е.В. Первушина. — Уфа: ФГБОУ ВО БГМУ Минздрава России, 2018. — С. 11-30. — 96 с.

Ҳаволалар