Алуа Балкибекова (1996-йил 24-ноябрда туғилган, Олмаота, Қозоғистон) – қозоғистонлик аёл боксчи. Бокс бўйича Қозоғистон миллий терма жамоаси аъзоси, ҳаваскорлар ўртасидаги халқаро ва миллий турнирларининг кўп карра чемпиони ва совриндори.

Алуа Балкибекова
Шахсий маълумотлари
Жинси аёл
Фуқаролиги Qozogʻiston bayrogʻi Қозоғистон
Таваллуд санаси 1996-йил 24-ноябр (1996-11-24) (29 ёш)
Олмаота, Қозоғистон
Фаолият йиллари 2012 – ҳозиргача[1]
Спорт
Қайси спорт Бокс

Фаолияти

2022-йил Туркиянинг Истанбул шаҳрида ИБА бокс бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида кумуш медали совриндори бўлган[2][3].

2023-йил Ҳиндистоннинг Ню-Деҳли шаҳрида ИБА бокс бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида бронза медали совриндори бўлган[4][5].

2025-йил Сербиянинг Ниш шаҳрида ўтказилган ИБА бокс бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида олтин медали совриндори бўлган[6]. Ўша йили сентябр ойида Англиянинг Ливерпул шаҳрида ўтказилган бокс бўйича Жаҳон чемпионати финалида туркиялик боксчи Бусе Наз Çакıроğлу устидан ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритган[7][8].

Манбалар