Alufa
Алуфа, улуфа (араб. — хашак, ем) — 1) ҳарбий қўшин ва лашкар ихтиёридаги от-улов учун аҳолидан тўпланадиган натурал солиқ. Чопарлар ва элчиларнинг от-уловлари ҳам Алуфа орқали йиғилган ем-хашак билан таъминланган. Жангчиларга бериладиган маош ҳам Алуфадеб аталган. Масалан, „Темур тузуклари“да Амир Те-мур „Яна буюрдимки, ўнбоши юзбошининг тасдиғи билан, юзбоши мингбошининг тасдиғи билан, мингбоши амир ул умаронинг тасдиғи билан улуфа олсинлар“ деб кўрсатма беради. Алуфа истилоҳи ХИИ асрдан маълум; 2) ХВИИИ асрда Бухоро хонлигида ғозииларни натура (буғдой ва бошқалар) ҳамда пул билан тақдирлаш.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |