Alunit
Алунит (франс. алун — аччиқтош) — сулфатлар синфига мансуб минерал. Формуласи- КА13[СОЖ2[ОҲ]6. Қаттиқлиги 3,5-4,5. Соф оғирлиги 2,6-2,8. Алунит асосан майда заррали зич ва бўш (зичлашмаган) ҳолда учрайди. Ранги оқ, кулранг ва қизғиш. Кристалл доналари шишага ўхшаш ялтироқ. Зич ва тупроқсимон агрегатлари хира бўлади. Алунит вулкан жинсларга магмадан чиққан иссиқ сулфат оксидли эритмалар таъсир этишидан ҳосил бўлади. Россия Федерацияси (Узоқ Шарқ), Озарбайжон, Украинанинг ғарбида, АҚСҲ, ХХР, Австралия, Эрон, Мексика ва бошқа жойларда конлари бор.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |