Сувда ва қуруқлиқда яшовчилар (Ампҳибиа) — сувдан қуруқликда яшашга ўтган дастлабки умуртқали ҳайвонлар синфи. Қуруқликда яшашга ўтиш билан Сувда ва қуруқликда яшовчиларнинг тузилиши баликдарга нисбатан такомиллашган, хусусан, скелетнинг таянч вазифасини бажаришга ўшии билан узун найсимон суяклар пайдобўлиши оёқларнинг вужудга келишига сабаб бўлган. Қуруқпикда яшаш атмосфера ҳавоси билан нафас олишга имкон берувчи орган — ўпканинг ривожланишига, қон айланиши, нерв системаси ва сезги органларининг такомиллашувига олиб келган. Шунинг билан бирга Сувда ва қуруқликда яшовчилар скелетида тоғайнинг кўп бўлиши, нафас олиш, қон айланиши, айириш, нерв системаси ва бошқа органларнинг содда тузилганлиги, личинкасининг ён чизиқлари, думи, юрагининг 2 камерадан, қон айланиш системасининг бир доирадан иборатлиги уларни қуруқликда яшовчи энг содда тузилган умуртқали ҳайвонлар эканлигини кўрсатади. Кўпчилик Сувда ва қуруқликда яшовчиларнинг ҳаёти вояга етган даврида ҳам сув билан бевосита боғлиқ.

Сувда ва қуруқликда яшовчилар юқори девон даврида қадимги панжа қанотли балиқлардан келиб чиққан; улар балиқлар билан ҳақиқий қуруқликда яшовчи ҳайвонлар (амниотлар) ўртасида оралиқ ўринни эгаллайди. Стегоцефаллар деб аталган қадимги Сувда ва қуруқликда яшовчилар бош қутиси скелети 1 м гача бўлган. Улар карбоннинг ўрталаригача қурукликда яшовчи ягона умуртқалилар бўлган. Карбон даври охиридан бошлаб қуруқликда судралиб юрувчилар ҳукмронлик қила бошлаган. Ҳозирги судралиб юрувчилар юра давридан маълум.

Ҳозир Сувда ва қуруқликда яшовчилар танаси узунлиги 2—3 см дан 1,8 м гача. Териси юмшоқ ва юпқа бўлиб, шилимшиқ безлар ишлаб чиқарадиган суюқлик билан доимо ҳўлланиб туради. Тери газ ва сув алмашинуви вазифасини ҳам бажаради. Терининг бу хусусияти уларнинг қуруклик муҳитига тўлиқ мосланишига имкон бермаган. Бир қанча турлари терисида заҳарли суюклик ишлаб чиқарадиган безлар ҳам бўлади. Сувда ва қуруқликда яшовчилар ҳрз. қуруқликда яшовчи умуртқалилар орасида энг содда тузилган бўлиб, скелетида тоғайлар кўп. Олдинги оёкдари, одатда 4 бармокли, кейингиси — 5 бармокли. Думли Сувда ва қуруқликда яшовчилардан сиренларнинг кейинги оёқлари, оёқсизларнинг иккала жуфт оёқлари, кўкрак қафаси бўлмайди; оғиз бўшлиғи тубидаги мускулларнинг қисқариши туфайли ҳаво ўпкага ўтади. Айрим саламандраларда ўпка бўлмайди. Мияча кучсиз ривожланган. Думсиз Сувда ва қуруқликда яшовчиларда ўрта қулоқ ва ноғора пардаси ривожланган. Юраги 3 камерали, ўпкасиз Сувда ва қуруқликда яшовчилар юраги 2 камерали. Чал юрак бўлмасига артерия қони, ўнг юрак бўлмасига вена қони ва теридан артерия қони келади. Артерия ва вена қони юрак қоринчасида аралашиб кетади. Гавдадаги бошдан бошқа барча органлар аралаш қон билан таъминланади. Буйраги кўпчилик баликларникига ўхшаш тана буйрак (мезонефрос); буйрак ва жинсий безлар йўли клоакага очилади. Сувда ва қуруқликда яшовчилар — гавда ҳарорати ўзгариб турадиган (пойкилотерм) ҳайвонлар. Ҳозирги Сувда ва қуруқликда яшовчилар 3 туркум 25—30 оилага мансуб 400 га яқин турни ўз ичига олади. Ўзбекистон ҳудудида думсизлар туркумига мансуб 2 тури (бақа ва қурбақа) тарқалган; думлилар туркумидан тритонлар аквариумларда боқилади. Сувда ва қуруқликда яшовчилар, асосан, сувда кўпаяди. Кўпчилик думсизлар ва айрим думлилар учун ташқи уруғланиш, кўпчилик думлилар ва барча оёқсизлар учун ички уруғланиш хос. Одатда, тухум қўяди; айрим турлари тирик туғади ёки тухумдан тирик туғади. Личинкаси вояга етган давридан кескин фарқ қилади (айниқса, думсизлар итбалиғи); метаморфоз орқали ривожанади. Айрим курукдикка тухум кўювчи думсизлар метаморфоз ривожланади. Думлиларнинг айрим турлари (аксолотл, алп тритони ва бошқалар) учун неотения (вояга етмасдан кўпайиш) хос. Вояга етган Сувда ва қуруқликда яшовчилар ҳар хил умуртқасизлар, асосан, ҳашаротлар, итбалиқлар, микроскопик хдйвонлаар ва ўсимликлар билан озиқданади. Сувда ва қуруқликда яшовчилар зараркунанда экосистемаларнинг асосий компонента бўлиб, кўпчилик умуртқасизлар сониничеклаб туришдағамдабошқахайвонларга озиқ сифатида катта аҳамиятга эга. Думсизларнинг айрим турлари (мас, бақалар) бир қанча мамлакатларда истеъмол қилинади. Айрим Сувда ва қуруқликда яшовчилар лаб. ҳайвонлари сифатида аҳамиятга эга. Сув ҳавзаларининг ифлосланиши туфайли айрим турлари сони камайиб бормоқда. 41 тури ва кенжа тури Халқаро Қизил китобга киритилган.

Очил Мавлонов.