Amsterdam
Амстердам — Нидерландия пойтахти. Амстел дарёсининг қуйилиш ерида жойлашган. Амстердам мамлакатнинг муҳим иқтисодий маркази, аҳолиси сонига кўра энг катта шаҳри, йирик денгиз порти (юк обороти 20 миллион.тоннадан.дан ортиқ). Аҳолиси 724 минг киши (1994; шаҳар атрофи билан 1 миллион.дан зиёд). Схипхол аэропорти халқаро аҳамиятга эга, йирик темир йўл тугуни. Метрополитен қурилган. Амстердам „Шимолий Венесия“ деган ном билан ҳам машҳур[1]. Амстел дарёси ва унинг тармоқлари ҳамда уларни туташтириб турган каналлар шаҳарни қисмларга бўлиб юборган. 400 дан ортиқ кўприк мавжуд. Шаҳарнинг қадимги уйлари йирик қозиқлар устига қурилган. Шаҳар йилномаларда дастлаб 1275-йилда тилга олинган. ХВИИ-асрда савдо ва кредит беришнинг жаҳон аҳамиятига молик маркази бўлган. 1795—1806-йилларда Батавия Республикасининг, кейинроқ Нидерландия Қироллигининг пойтахти. Машинасозлик (кемасозлик, самолёцозлик, электрон асбоблар), нефтни қайта ишлаш, полиграфия, фармацевти-ка, кимё, озиқ-овқат, ёғочсозлик саноати корхоналари бор. Саноатининг кўп тармоқлари четдан келтирилган хом ашё асосида ишлайди. Амстердам олмосга сайқал бериш ва олмос билан савдо қилиш соҳасида йирик марказ сифатида қадимгидан машҳур. Амстердамда Фапбий Европанинг энг муҳим молия ва банк муассасалари жойлашган, мамлакат маданияти ва фанининг асосий маркази. Амстердам да ИХ Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтган (1928). 2 университет, Фанлар Академияси, бир қанча илмий тадқиқот институтлари, кўпдан-кўп тарихий ва меъморий ёдгорликлари, жумладан черков бинолари (ХИИИ-ХВИИ-асрлар), ўнлаб музей (Голландия тасвирий санъат мактаби асарлари тўпланган Давлат расмлар музейи, 1808), Рембранд уйи (1907-йилдан музей), Денгиз музейи, тарих музейи машҳур.
Амстердам | |
|---|---|
| пойтахт | |
| 52°23′0″Н 4°54′0″Э / 52.38333°Н 4.90000°Э | |
| Мамлакат | Нидерландлар |
| {{{минтақа_тури}}} | Шимолий Голландия |
| Ҳукумат | |
| • Бургомистр | Эберхард ван дер Лан |
| Илк эслатилиши | 1275 |
| Майдон | 21,907 км2 (8,458 кв ми) |
| Маркази баландлиги | 4767 м |
| Аҳолиси (2012) |
790 044 |
| Вақт минтақаси | УТC+1 |
| Телефон коди | +31 020 |
| Почта индекс(лар)и | 10хх10хх |
| Автомобил коди | 01 – 09, (10, 30 – эскиси) |
Амстердам шаҳри сув тошқинларини назоратга олиш мақсадида тўсилган Амстел дарёсининг бўйида ташкил этилган. Шаҳар номи тўғон сўзининг маҳаллий лингвистик ўзгаришидан келиб чиққан[2]. Дастлаб ХИИ асрнинг охирида кичик балиқчилар қишлоғи бўлган Амстердам Голландиянинг олтин асрида (ХИИ асрда), Голландия иқтисодий қудратли бўлган пайтда йирик жаҳон портига айланади. Амстердам ўша даврда молия ва савдонинг етакчи маркази эди[3]. ХИХ—ХХ асрларда шаҳар кенгайиб, кўплаб янги маҳаллалар ва шаҳар атрофида янги бинолар қурилган. Амстердам каналлари ва ХИХ-ХХ-асрдаги Амстердамнинг мудофаа чизиғи (Стеллинг ван Амстердам) ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган. 1921-йилда Амстердам муниципалитети томонидан қўшиб олинган Слотен шаҳарнинг энг қадимги қисми бўлиб, ИХ асрга тегишли. Шаҳар узоқ вақтдан бери очиқлик, либераллик ва бағрикенглик анъаналарига эга[4]. Велосипед шаҳарнинг энг кўп фойдаланиладиган транспорт тури бўлиб, бутун шаҳар бўйлаб кўплаб велосипед йўлаклари мавжуд[5][6].
Амстердамнинг асосий диққатга сазовор жойларига шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи тарихий каналлар киради. Рижкс музейи — Голландиянинг олтин даврини акс эттирувчи санъат намуналарининг кенг тўпламига эга давлат музейи. Амстердамда шунингдек, Ван Гог музейи, Амстердам Қироллик саройи ва собиқ мерияси (стадҳуис) жойлашган Дам майдони, Амстердам музейи; Стеделижк музейи, Амстердам Эрмитажи, Cонcертгебоуw консерт зали, Анне Франк уй музейи; Ҳет Счеэпваартмусеум, Ҳеинекен Эхпериэнcе, Натура Артис Магистра, Ҳортус Ботаниcус, НЕМО, Қизил чироқ мавзеси ва кўплаб қаҳвахоналар жойлашган. Шаҳар ўзининг тунги ҳаёти яъни дунёнинг энг номдор тунги клублари (Мелкwег, Парадисо) ва фестиваллари билан машҳур. Асосан ўзининг бадиий мероси, мукаммал каналлар тизими билан машҳур; шаҳарнинг ХВИИ асрдаги олтин даврига оид қиёфасининг яхши сақланиб қолгани ва машҳур голландиялик рассомнинг асарлари намойиш этиладиган Ван Гог музейининг ташкил этилиши ҳар йили Амстердамга миллионлаб меҳмонларни жалб қилади.
1602-йилда ташкил этилган Амстердам фонд биржаси дунёдаги энг қадимги „замонавий“ қимматли қоғозлар бозори биржасидир. Амстердам Голландиянинг тижорат пойтахти ва Европанинг энг йирик молиявий марказларидан бири, шунингдек, Нидерландиянинг маданий пойтахти ҳисобланади[7]. Голландиядаги кўпгина йирик муассасаларининг бош қароргоҳи шаҳарда жойлашган, жумладан: Пҳилипс конгломерати, АкзоНобел, Боокинг.cом, ТомТом ва ИНГ[8]. Дунёдаги кўплаб йирик компаниялар Амстердамда жойлашган ёки ўзларининг Европадаги штаб-квартирасини шу шаҳарда ташкил этган. Уларга Убер, Нетфлих ва Тесла каби етакчи технология компаниялари киради[9]. 2022-йилда Амстердам Эcономист Интеллигенcе Унит томонидан ўтказилган дунёдаги яшаш энг яхши бўлган шаҳарлар орасида тўққизинчи[10] ва Мерcер томонидан ўтказилган яшаш сифати бўйича дунё миқёсидаги шаҳарлар орасида атроф-муҳит ва инфратузилмаси билан 12-ўринни эгаллади[11]. Шаҳар Савиллс Теч Cитиэснинг 2019-йилги ҳисоботида энг яхши технология маркази сифатида дунё миқёсида 4-ўринни (Европада 2-ўрин) эгаллаган[12]. Амстердам порти Европада бешинчи йирик порт ҳисобланади[13]. Амстердамнинг асосий аэропорти Счипҳол Голландиядаги энг гавжум аэропортдир. Дунёдаги энг гавжум аэропортлар орасида 11-ўринда туради (Европада учинчи)[14]. Голландия пойтахти дунёдаги энг кўп маданиятлларни жамлаган. Амстердамда 177 миллат вакиллари истиқомат қилади[15]. Амстердамдаги иммиграция ва этник сегрегация долзарб масаладир[16].
Амстердам таниқли рассомлар Рембрандт ва Винсент ван Гог, ХВИИ аср файласуфлари Баруч Спиноза, Жон Локк, Рене Декарт ва Анне Франкнинг ватанидир.
Этимологияси
1170—1173-йиллардаги сув тошқинларидан кейин Амстел дарёси яқинида яшовчи маҳаллий аҳоли дарё устида кўприк ва тўғон қуриб, қишлоқни „Аместелледамме“ (сўзма-сўз „Амстелдаги тўғон“) деб аташган. Бу номнинг энг қадимги қўлланиши 1275-йил 27-октабрдаги ҳужжатда қайд этилган бўлиб, у қишлоқ аҳолисини граф Флорис В га кўприк тўловини тўлашдан озод қилган[17][18]. Ушбу ҳужжатда „Аместелледамме яқинида яшовчи одамлар“, яъни Амстелдаги тўғон қайд этилган[19]. 1327-йилга келиб, қишлоқ номи „Амстердам“га ўзгартирилди[17][20].
Тарихи
Энг қадимги давр
Илгари нам иқлимли географик жойлашуви туфайли Амстердамда Европанинг бошқа давлатларига қараганда ривожланиш кечроқ юз берган. Амстердам атрофида деҳқонлар бундан уч минг йил олдин жойлашганлар. Милоддан аввалги асрларда улар ИЖ дарёси ва унинг ирмоғи Амстелнинг юқори оқимида яшаган. Бу ҳудуд, айниқса, сўнгги бронза, темир ва Рим империяси ҳукмронлиги даврида ҳам муҳим маҳаллий аҳоли пунктига айлана олди. Амстердамнинг Дамрак ва Рокин ҳудудларида олибб борилган қазишмалар натижасида неолит ва Рим империяси даврига оид артефактлар топилган, масалан, Белл Беакер маданиятиига оид намуналар (милоддан аввалги 2200-2000 йиллар) ва ишлов берилган тошлар (милоддан аввалги 2700-2750) топилган[21][22]. Бу артефактлар Амстел дарёси қирғоқлари атрофида ярим доимий ёки мавсумий турар-жой мавжудлигига ишора қилади. Ҳудудда сув билан боғлиқ муаммолар назорат қилинмагунча, доимий яшаш имконсиз эди, чунки бу даврда дарё бўйи ва Амстел қирғоқлари доимий яшаш учун жуда нам эди[23][24].
Иқтисодиёт
Молия
Амстердам Нидерландиянинг молиявий ва бизнес пойтахти ҳисобланади[25]. Банклар ва корпорациялар сони бўйича Европанинг энг йирик шаҳарларидан Лондон, Париж, Франкфурт ва Барселонадан кейин тўртинчи ўринда туради[26]. Нидерландия Банки, АБН АМРО, Акзо Нобел, Ҳеинекен, ИНГ Гроуп, Аҳолд, ТНТ Эхпресс, ТомТом, Делта Ллойд Гроуп, Боокинг.cом, ВимпелCом Лтд ва Пҳилипс каби ташкилотларнинг штаб-квартираси Амстердамда жойлашган. Шаҳарнинг тарихий марказида ҳали ҳам баъзи компанияларнинг офислари мавжуд, аммо уларнинг аксарияти жанубий қисмида жойлашган.
Амстердам фонд биржаси дунёдаги энг қадимий ва Европадаги энг йирик фонд биржаларидан бири ҳисобланади. У шаҳар марказидаги Дам майдони яқинида жойлашган.
Саноат
Амстердам ҳудудида электротехника ва машинасозлик саноати корхоналари жойлашган. Айниқса самолёцозлик, кемасозлик, кимё ва ёғочни қайта ишлаш саноати, нефтни қайта ишлаш ривожланган. Бундан ташқари, шаҳар олмос кесиш ва савдо марказидир.
Нидерландия пойтахти енгил саноати билан машҳур. Республикада саноат товар айирбошлашнинг 50 фоизга яқини шу ерда жамланган. Озиқ-овқат ишлаб чиқариш қаҳва, тамаки, какао, кокос мойи, картошка, дон ва қанд лавлагини қайта ишлашга асосланган.
Галерея
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Амстердам“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
- ↑ „Амстердам | Ҳисторй, Популатион, & Поинц оф Интерест“ (эн). Энcйcлопедиа Британниcа. Қаралди: 2021-йил 5-январ.
- ↑ Cамбридге.орг (Wайбаcк Мачине сайтида 16 Новембер 2017 санасида архивланган), Cапиталс оф Cапитал -А Ҳисторй оф Интернатионал Финанcиал Cентрес — 1780—2005, Ёуссеф Cассис, ИСБН 978-0-521-84535-9
- ↑ Шорто, Русселл. Амстердам: А Ҳисторй оф тҳе Wорлд’с Мост Либерал Cитй. Неw Ёрк: Винтаге Боокс 2014. ИСБН 9780307743756
- ↑ Нелло-Деакин, Самуэл, анд Анна Николаэва. „Тҳе ҳуман инфраструcтуре оф а cйcлинг cитй: Амстердам тҳроугҳ тҳе эес оф интернатионал неwcомерс.“ Урбан Геограпҳй 42.3 (2021): 289—311.
- ↑ Феддес, Фред, Маржолеин де Ланге, анд Марcо те Брöммелстроэт. „Ҳард wорк ин парадисе. Тҳе cонтестед макинг оф Амстердам ас а cйcлинг cитй.“ Тҳе Политиcс оф Cйcлинг Инфраструcтуре. Полиcй Пресс, 2020. 133-156.
- ↑ Афтер Атҳенс ин 1888 анд Флоренcе ин 1986, Амстердам wас ин 1986 чосен ас тҳе Эуропеан Cапитал оф Cултуре, cонфирминг иц эминент поситион ин Эуропе анд тҳе Нетҳерландс. Сеэ ЭC.эуропа.эу фор ан овервиэw оф тҳе Эуропеан cитиэс анд cапиталс оф cултуре овер тҳе еарс. (Wайбаcк Мачине сайтида 14 Деcембер 2008 санасида архивланган)
- ↑ Форбес.cом (Wайбаcк Мачине сайтида 20 Май 2020 санасида архивланган), Форбес Глобал 2000 Ларгест Cомпаниэс — Дутч ранкингс.
- ↑ „Тҳе Нехт Глобал Теч Ҳоцпот? Амстердам Стакес Иц Cлаим“ (2016-йил 22-май).
- ↑ „Бест cитиэс ранкинг анд репорт“. 2022-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Бест cитиэс ин тҳе wорлд (Мерcер)“. Cитй Маёрс (2010-йил 26-май). 2010-йил 1-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 10-октябр.
- ↑ „Теч Cитиэс ин Мотион – 2019“. Савиллс (2019-йил 4-феврал).
- ↑ Роттердам Порт Аутҳоритй (2016-йил 1-май). „Порт Статистиcс 2015“. Пресс-релиз.
- ↑ „Аир фреигҳт сервиcес анд солутионс“.
- ↑ „Амстердам wорлд'с мост мултиcултурал cитй.“ (2008-йил 26-феврал).
- ↑ Мустерд, Сако. „Иммигратион анд этҳниc сегрегатион ин тҳе Нетҳерландс wитҳ а спеcиал фоcус он Амстердам.“ Этҳниc Миноритиэс анд Интер-Этҳниc Релатионс ин Cонтехт. Роутледге, 2017. 287–303.
- ↑ 17,0 17,1 Бернс, Даан 1993, с. 91.
- ↑ Мак 1994, с. 19.
- ↑ „Тҳе толл привилеге оф 1275 ин тҳе Амстердам Cитй Арчивес“ (деадлинк). Стадсарчиэф.амстердам.нл. 2016-йил 6-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 10-октябр.
- ↑ Мак 1994, сс. 18–20.
- ↑ Гаwронски, Ж (2017). "Онцтаан уит ээн сторм; Де вроэгсте гесчиэденис ван Амстердам арчеологисч эн ландсчаппелижк беличт" (Дутч). Жаарбоэк ван ҳет Генооцчап Амстелодамум (Амстердам: Университй оф Амстердам) 109. ҳттпс://www.тҳеобаккер.нет/пдф/ТХ_Гаwронски2017ЖбАмстелодамум_10.пдф. Қаралди: 5 Жануарй 2021.Амстердам]], пп. 69–71.
- ↑ „Белоw тҳе Сурфаcе - Арчеологисче вондстен Ноорд/Зуидлижн Амстердам“. белоwтҳесурфаcе.амстердам. Қаралди: 2021-йил 25-феврал.
- ↑ Гаwронски, Ж (2017). "Онцтаан уит ээн сторм; Де вроэгсте гесчиэденис ван Амстердам арчеологисч эн ландсчаппелижк беличт" (Дутч). Жаарбоэк ван ҳет Генооцчап Амстелодамум (Амстердам: Университй оф Амстердам) 109. ҳттпс://www.тҳеобаккер.нет/пдф/ТХ_Гаwронски2017ЖбАмстелодамум_10.пдф. Қаралди: 5 Жануарй 2021.Амстердам]], пп. 62–63.
- ↑ Кранендонк, П.; Клуивинг, С. Ж.; Троэлстра, С. Р. (Деcембер 2015). "Чроно- анд арчаэостратиграпҳй анд девелопмент оф тҳе Ривер Амстел: ресулц оф тҳе Нортҳ/Соутҳ ундергроунд лине эхcаватионс, Амстердам, тҳе Нетҳерландс" (эн). Нетҳерландс Жоурнал оф Геосcиэнcес 94 (4): 333–352. дои:10.1017/нжг.2014.38. ИССН 0016-7746.
- ↑ „Амстердам – Эcономисче Закен“ (нл). 2008-йил 8-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 22-май.
- ↑ „Эуропеан Cитиэс Монитор 2007“ (нл). И Амстердам. 2008-йил 8-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 11-июн.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |



