Andijon uyezdi
Андижон уезди — Туркистон генерал-губернаторлиги, Фарғона вилоятининг маъмурий-ҳудудий бирлиги. Маъмурий маркази — Андижон шаҳри.
Географияси
Уезд Фарғона вилоятининг шимолий-шарқий қисмида жойлашган бўлиб, Семиреченск ва Сирдарё вилоятлари билан чегарадош бўлган. Майдони 13 333,2 кв. верст. Ер юзаси тоғли бўлиб, баланд Фарғона тизма тизмаларидан ташкил топган. Сунъий суғориш шароитидаги водийлар деҳқончилик учун қулай бўлган, тоғ тизмаларининг ён бағирларида кенг яйловлари бўлган.
Тарихи
уезд 1876-йилда Қўқон хонлигининг Россия империясига қўшиб олиниб, Фарғона вилояти ташкил этилгандан сўнг ташкил топган. уезднинг илк раҳбари Смирнов бўлган (бошқа манбаларда Семёнов). Архив манбаларнинг бирида Андижон уезди бошлиғи подполковник Кошиевский бўлгани, 1866-йил 8-августдан прапоршик лавозимида ҳарбий қисмда хизмат қилгани, 1876-йил 6-мартдан Андижон уезд бошлиғининг катта ёрдамчиси бўлиб хизмат қилгани, ўзбек тилини яхши билгани, маҳаллий тилда эркин ёзишни билгани қайд этилган. 1876-йилдан 1917-йил октябр тўнтаришига қадар бутун Андижон уезди аҳолиси, ҳудуди уезд бошлиғи томонидан чекланмаган ҳуқуқ ваколатлар орқали бошқарилган. уезд бошлиғи бевосита Фарғона област ҳарбий губернаторига бўйсунган[1].
Маъмурий бўлиниши
Уезд ер ўлчовчиси В.Колодовкиннинг 1890-йили тузган („Карта Андижанского уезда Ферганской области“) харитасида Андижон уезди таркибига 22 волост бўлган.
| Волостлар | Асл номи | Ҳозирги ҳудуди |
|---|---|---|
| Балиқчи | ||
| Норин | ||
| Хақулобод | ||
| Избоскан | ||
| Олтинкўл | ||
| Хакан | ||
| Ёрбоши | ||
| Магир | ||
| Новкент | ||
| Қўқонқишлоқ | ||
| Бозорқўрғон | ||
| Ойим | ||
| Қўрғонтепа | ||
| Қорасув | ||
| Кўгарт | ||
| Жалақудуқ | ||
| Майлисой | ||
| Моси | ||
| Кенколқорагир | ||
| Қоракўлсарисуй | ||
| Жалолобод | ||
| Чанкент |
Аҳолиси
1900-йилда уездда 351 187 киши истиқомат қилган. Аҳолиси сартлар, қипчоқлар, қирғизлар ва оз сонли руслардан иборат бўлган[2].
Манбалар
- ↑ Шамсутдинов, Р; Ишоқов, А. Андижон Тариҳидан лавҳалар. Андижон: «Шарқ» нашриёти, 2013.
- ↑ Энциклопедический словарь „Андижанский уезд“. Қаралди: 11-ноябр 2022-йил.[сайт ишламайди]