Андроид (юнонча андро — „инсон, эркак“, оид қўшимчаси — „робот“; „одамсимон робот“) — смартфонлар, планшетлар, электрон китоблар, рақамли плеерлар, қўл соатлари, фитнес билакузуклар, ўйин приставкалари, ноутбуклар, нетбуклар, смартбуклар, Гоогле Гласс кўзойнаклари[1], телевизорлар[2], проекторлар ҳамда бошқа қурилмалар (2015-йилда автомобил кўнгилочар тизимлари[3] ва маиший роботларга ҳам ўрнатилди) учун операцион тизим ҳисобланади.

Операцион тизим
Андроид
Сўнгги версияси Андроид 14
Қо’ллайдиган платформалари 32-64 битли АРМ, МИПС х86-х64 архитектураси
Ядро типи монолит (Линух ядросининг такомиллаштирилгани)
Лицензия Апаче Лиcенсе 2.0 ва ГНУ ГПЛ 2
Ҳолати фаол

Дастлаб ушбу операцион тизим Андроид Инc. томонидан ишлаб чиқилган, кейинчалик уни Гоогле [4] сотиб олди. Операцион тизим Линух ядроси[5] ва Гоогле томонидан ишлаб чиқилган Жава виртуал машинасига асосланган. Кейинчалик, Гоогле ушбу платформани қўллаб-қувватлаш ва уни янада ривожлантириш билан шуғулланадиган Опен Ҳандсет Аллианcе (ОҲА) шўбасини яратди.

Андроид операцион тизими қурилмани Гоогле томонидан ишлаб чиқилган кутубхоналари орқали бошқариладиган Жава иловаларини ишга тушириш имконини беради. Андроид Нативе Девелопмент Кит сизга C ва бошқа дастурлаш тилларида ёзилган кутубхоналар ва дастур компонентлари билан ишлаш имконини беради.

2014-йилнинг иккинчи чорагида дунё бўйлаб сотилган смартфонларнинг 86 %ъда Андроид тизими ўрнатилганлиги[6] ҳамда 2017-йил май ойида ишлаб чиқувчилар конференциясида Гоогле бутун Андроид тарихида 2 миллиарддан ортиқ Андроид қурилмалари фаоллаштирилганлигини эълон қилди.

Андроид операцион тизими қурилмани Гоогле томонидан ишлаб чиқилган кутубхоналари орқали бошқариладиган Жава иловаларини ишга тушириш имконини беради. Андроид Нативе Девелопмент Кит сизга C ва бошқа дастурлаш тилларида ёзилган кутубхоналар ва дастур компонентлари билан ишлаш имконини беради.

Тарихи

Гоогле Андроид Инcъни сотиб олишидан олдин рақамли камераларни компютерларга боғлашни таъминловчи ўз операцион тизимини ишлаб чиқмоқчи бўлган[7]. 2005-йил 11-июлда Гоогле Андроид Инcъни 130 миллион долларга сотиб олди[4]. 2007-йилнинг 5-ноябрида Гоогле Опен Ҳандсет Аллианcе (ОҲА) тузилганлигини эълон қилиб, биринчи очиқ мобил Андроид тизимини намойиш этди.

Андроид операцион тизимининг ҳар бир версиясининг код номи аввал бошида ширинликлар номи билан аталарди (бу анъана 1.5[8][9] дан 9[10] гача бўлган версияларда амал қилиб келди). Исмларнинг биринчи ҳарфлари версия тартибида лотин алифбосидаги ҳарфларга мос келади: 1.5 Cупcаке („кекс“), 1.6 Донут („бўғирсоқ“), 2.0/2.1 Эcлаир („эклер“ ширинлиги), 2.2 Фроё (музлатилган ёгурт — инглизча фрозен ёгурт сўзининг қисқартмаси), 2.3 Гингербреад („замжабилли пряник“), 3.0 Ҳонейcомб („асалари уяси“), 4.0 Иcе Cреам Сандwич („вафлили музқаймоқ“), 4.1/4.2/4.3 Желлй Беан („желели ловиячалар“ — конфет тури), 4.4 КитКат (шу номдаги шоколад бренди[11]), 5.0/5.1 Лоллипоп („обакидандон“), 6.0 Маршмаллоw („маршмеллоу“ — американча ширинлик), 7.0 Нугат („ёнғоқҳолва“), 8.0 Орео („Орео“ печенеси), 9.0 Пиэ („пирог“). Андроид версияларига ширинликлар номини бериш анъанаси Андроид 10[10] чиқарилиши билан тугади.

2008-йилнинг 23-сентабрида операцион тизимнинг биринчи версиясини намойиш этди. Биринчи версия чиққанидан сўнг тизим бир неча марта янгиланди. Бу янгилашлар тизимда аниқланган хатоларни тузатиб, янги функсиялар қўшди.

2009-йилда платформанинг тўртта янгилашлари чиқди. Шундай қилиб, февралда турли хатоларни тузатадиган 1.1 версияси чиқди. Апрел ва сентабрда мос равишда 1.5 „Cупcаке“ ва 1.6 „Донут“ упдателари чиқди. „Cупcаке“ версияси бир қанча ўзгартиришлар киритди: виртуал клавиатура, видео ёзиш ва томоша қилиш, браузер ва бошқалар. „Донут“да биринчи марта CДМА тизимларини қўллаш пайдо бўлди. 2009-йилнинг октабрида бир нечта Гоогле аккаунтларини, ҲТМЛ5 тилидаги браузерни қўллайдиган ва бир нечта янгиликлар киритилган Андроид 2.0 „Эcлаир“ операцион тизими чиқди. „Эcлаир“ (2.1) версиясида „жонли фон расмлари“ пайдо бўлди ва экран блокировкасинининг кўриниши ўзгарди.

2010-йилнинг ўртасида Гоогле Андроид 2.2 „Фроё“ версияси чиқди. 2010-йилнинг оҳирида эса Андроид 2.3 „Гингербреад“ намойиш этилди. Бу янгиланишлар анъанавий блокировкани рақамли ёки ҳарф-рақамлига ўзгартирди, „кесиш“, „нусхалаш“, „қўйиш“ функсияларини соддалаштирди ва ҳоказо.

2011-йилнинг 22-февралида Андроид 3.0 „Ҳонейcомб“ намойиш этилди. Унинг асосий янгилиги планшетга мослаштирилгани эди.

2011-йилнинг 19-октабрида чиққан Андроид 4.0 „Иcе Cреам Сандwич“ — биринчи универсал тизим (ҳам планшетларга, ҳам смартфонларга мослаштирилган) чиқди.

2012-йилда тизимнинг янги версияси — „Желлй Беан“ чиқди. У июнда 4.1 рақами остида намойиш этилиб, октабр охирида янги упдате чиққач 4.2 га ўзгарди.

Қурилмалар

ҲТC Дреам (Т-Мобиле Г1) — Андроид ОТ остидаги биринчи смартфон
Андроид 1.5 ОТнинг ишчи столи

Андроид остида ишлайдиган биринчи мослама 2008-йилнинг 23-сентабрида ҲТC компаниясининг ҲТC Дреам смартфони (Т-Мобиле алоқа оператори томонидан Т-Мобиле Г1 номи остида намойиш этилган) бўлди. Тезда бошқа смартфон ишлаб чиқарувчилари томонидан Андроид ОТ остида мосламалар чиқариш сўровлари пайдо бўлди. Андроиднинг планшетларга мослаштирилган 3-версияси (Ҳонейcомб) чиққач планшет ишлаб чиқарувчиларига ҳам Андроид ёқиб қолди. Гоогле компанияси ҳам бошқа ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликда ўзининг „Гоогле Нехус“ қурилмаларини Андроид ОТ остида чиқара бошлади. Айнан шу қурилмалар биринчи бўлиб янги версияларда чиқди.

Смартфонлар ва планшетлардан ташқари Андроид АТ бошқа мосламаларга ҳам ўрнатилади. Масалан, 2009-йилда сотувга Андроидда ишловчи фоторамка сотувга чиқди. 2011-йилда Блуэ Скй компанияси Андроид ОТ остидаги „ақлли“ ИWатч соатларини чиқарди. 2012-йил августда Никон дунёдаги биринчи Андроидда ишловчи фотокамерани намойиш этди. „Гоогле Нехус“ сериясида смартфон ва планшетлардан ташқари Андроид остидаги „Нехус Қ“ медиаплеери мавжуд. Шу билан бирга Андроид русумидаги телевизорлар ҳам мавжуддир.

2012-йил октабрда Гоогле бошқарувчи директори Ларри Пейж Андроид остидаги мосламалар сони 500 млн.дан ортгани ва ҳар куни 1,3 млн.га кўпаётгани ҳақида хабар берди.

Дастурлар дўкони

Гоогле Плай (аввалги Андроид Маркет)

2008-йил 22-октабрда Гоогле Андроид ОТ дастурларининг онлайн дўкони — Андроид Маркет очилиши ҳақида эълон қилди. Келишивга кўра яратувчилар фойданинг 70 %, операторлар эса қолган 30 % олишади. 2009-йил февралда АҚСҲ ва Буюк Британия яратувчиларида Андроид Маркетдаги ўз дастурлари учун пул олиш имконияти пайдо бўлди. Сонй Эриcссон компанияси дастурларнинг онлайн дўкони Андроид Маркетда шахсий каналини ишга туширди. У каналда компания томонидан тавсия этилган дастурлар ва ўйинлар берилган. 2011-йил декабрда Андроид Маркет тузилганидан бери 10 млрд. дастур кўчириб олинди.

2012-йил мартда Гоогле компанияси „Китоблар“, „Андроид Маркет“, „Мусиқа“ ва бошқа сервисларни ягона Гоогле Плай сервисига бирлаштирди. Гоогле Плай интернет дўкони 190 та давлатда ишлайди, 700 мингдан ортиқ дастурга эга, очилганидан бери 25 млрд.та дастур кўчириб олинган.

Манба коди

2008-йил 22-октабрда Опен Ҳандсет Аллианcе очиқ платформали Андроидга тегишли бўлган: операцион тизим ва оралиқ дастурий таъминотлар ҳамда Жаваъда ёзилган асосий якуний иловаларнинг манба кодини эълон қилди. Андроид манба кодининг умумий ҳажми 2,1 гигабайтни ташкил этади. Андроид манба коди учун Апаче 2.0 лицензияси „Маъқулланган лицензия“ ҳисобланади.

Афзаликклари

  • Баъзи кузатувчиларнинг таъкидлашича, Андроид бир қатор функсияларда, хусусан веб сёрфинги Гоогле ва бошқа хизматлар билан интеграциялашувида ўзининг рақобатчиларидан бири Аппле иОСъдан кўра яхшироқдир. Бундан ташқари, Андроид, иОСдан фарқли ўлароқ, кўпроқ платформаларга функсияларни амалга ошириш имконини берадиган очиқ платформадир;
  • Дастурларни „тасдиқланмаган манбалардан“ (масалан, хотира картасидан) ўрнатиш тақиқланганига қарамай, ушбу чекловни қурилма созламалари орқали ўчириш мумкин бўлиб, бу фойдаланувчига Интернетга уланмаган ҳолда телефон ва планшетларга дастурларни ўрнатиш имконини беради. Шунингдек, ҳар кимга Андроид учун бепул иловалар ёзиш ва уни қурилмада синаб кўриш имконини беради;
  • Андроид операцион тизимини АРМ, МИПС, х86 каби турли хил аппарат платформаларига ўрнатиш мумкин;
  • Гоогле Плай Маркетъга муқобил хизматлар мавжуд: Амазон Аппсторе, Уптодоwн Апп Сторе, Опера Мобиле Сторе, Яндех Сторе, ГетАппс, Мобогениэ, Ф-Дроид, 1Мобиле Маркет, Меизу Аппсторе, АппГаллерй, Аурора Сторе, Аптоиде;
  • 4.3 версиясидан кўп ўйинчи режимини қўллаб-қувватлаш имкони туғилди.

Танқидлар

  • Сертификатланган Андроид қурилмаларига идентификация маълумотларини компания серверларига фойдаланувчининг ҳаракати ҳақидаги реал вақтда маълумотларни узатишга имкон берувчи махсус Гоогле хизмати мавжуд;
  • Телефон ишлаб чиқарувчилари Гоогле Плай ва бошқа Гоогле компаниясига тегишли бўлган мулкий иловалардан[20] у билан шартнома қилгандан кейингина ўрнатиш ҳуқуқига эга бўладилар;
  • Лоокоут Сеcуритй Мобиле маълумотларига кўра, 2011-йилда Андроид смартфонларидан фойдаланувчилардан тахминан бир миллион АҚШ доллари ўғирланган (масалан, телефон эгасини билмасдан СМС юбориши орқали);
  • Андроид (худди ИОС каби) Интернетда файлларни юклаш учун ҲТМЛда ишлатиладиган юклаш атрибутини қўллаб-қувватламайди.

Эътирофлари

ПC Магазине Андроид 4.0 Иcе Cреам Сандwичъни таҳрирловчилар танлови мукофотига сазовор қилиб, ОСнинг янги версияси платформага кўплаб яхшиланишларни олиб келганини, шу жумладан смартфон ва планшет тизимлари ўртасидаги фарқни йўқ қилганини таъкидлади.

2012-йил март ойида Россиянинг "Ведомости" газетаси Андроид планшет компютерлар бозорида ўзининг асосий рақобатчиси Апплега қарши ғалаба қозонгани ҳақида хабар берди. Бунинг сабаби, дейди таҳлилчилар, Аппле ўз қурилмалари премерасини бир неча ойга кечиктиришидир. Шу билан бирга, иОСъга нисбатан харидорларга „андроидли“ қурилмаларни арзонроқ нархда таклиф қилишдидир дея эътироф этди.

Қизиқарли фактлар

  • Андроид тизими учун махсус Дроид ва Робото шрифтлари яратилган.
  • 2011-йил феврал маълумотларига кўра Андроид ОТ мосламалари Буюк Британияда иОС ОТ остидаги иПҳоне 4ни ортда қолдирди.
  • Агар Андроиднинг расмий сайтида курсорни пастки чап бурчакдаги роботга олиб борилса, у ҳар хил ҳаракатлар қилишни бошлайди, босганда қўлини силкитади.

Манбалар

  1. ↑ „Ларрй Паге Сайс Гоогле Гласс Рунс Он Андроид“ (эн) (2013-йил 18-апрел). 2013-йил 28-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 20-апрел.
  2. ↑ „Андроид ТВ“.
  3. ↑ „Андроид ауто“.
  4. ↑ 4,0 4,1 „Гоогле Андроид — первые шаги“. 3ДНеwс. Қаралди: 2012-йил 19-сентябр.
  5. ↑ „Wҳат ис Андроид?“ (эн). Андроид Девелоперс. 2012-йил 1-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 6-март.
  6. ↑ „Андроид Cаптурес Реcорд 85% Шаре оф Глобал Смартпҳоне Шипменц ин Қ2 2014“ (эн). ҳттп://www.стратегяналйтиcс.cом (2014-йил 30-июл). Қаралди: 2014-йил 3-август.
  7. ↑ Константин Ходаковский. „Платформа Андроид изначально создавалась для цифровых камер“. 3днеwс.ру (2013-йил 18-апрел). 2021-йил 16-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 16-июл.
  8. ↑ „Андроид“ (ру). Пикабу. Қаралди: 2020-йил 1-апрел.
  9. ↑ „Больше никаких сладостей: Гоогле провела ребрендинг операционной системы Андроид - Техно 24“. 24 Канал. Қаралди: 2020-йил 1-апрел.
  10. ↑ 10,0 10,1 Бооне Ашwортҳ. „Гоогле Гивес уп Сwеэц: Неw ОС Ис Жуст Cаллед Андроид 10“. Wиред (2019-йил 22-август).
  11. ↑ „Компания Гоогле назвала новую версию Андроид в честь шоколадного батончика Кит Кат“.

Ҳаволалар