Android Ice Cream Sandwich
Андроид Иcе Cреам Сандwич (ёки Андроид 4.0) Гоогле томонидан ишлаб чиқилган Андроид мобил операцион тизимининг тўртинчи йирик версиясидир. 2011-йил 19-октабрда тақдим этилган Андроид 4.0 смартфонлар ва планшетлар учун ягона платформа яратиш мақсадида фақат планшетлар учун мўлжалланган Андроид Ҳонейcомб томонидан киритилган муҳим ўзгаришларга асосланади. Андроид Иcе Cреам Сандwич операцион тизимли биринчи телефон Самсунг Галахй Нехус эди.
| Андроид Иcе Cреам Сандwич | |
|---|---|
|
| |
|
| |
| Ишлаб чиқувчи | Гоогле |
| Илк э’лон қилиниши | 18-октябр, 2011-йил[1] |
| Пакет менеджерлари | Гоогле Плай |
| Ядро типи | Монолитик (Линух) |
| Олдингиси |
Андроид 2.3.7 „Гингербреад“ (смартфонлар учун) Андроид 3.2.6 „Ҳонейcомб“ (планшетлар учун) |
| Кейингиси | Андроид 4.1 „Желлй Беан“ |
| Веб сайт | „Расмий вебсайти“. |
Андроид 4.0 инсон интерфейси йўриқномалари тўплами учун умумий Андроид тажрибасини соддалаштириш ва ривожлантириш мақсадига қаратилган эди. Ушбу саъй-ҳаракатларнинг бир қисми сифатида у тоза, минималист дизайн ва Робото номли янги стандарт шрифт атрофида қурилган „Ҳоло“ код номли янги визуал кўринишни тақдим этди. Ундан ташқари операцион тизим бир қанча янги функсияларни тақдим этди, жумладан, янгиланиб турадиган бош экран тасвири, НФC тизими, янгиланган веб браузер, ижтимоий интеграция учун янги контакт бошқаруви, экран қулфи вақтида мусиқани назорат қилиш ва камерани очиш функсиялари, юз орқали қулфдан очиш функсияси, мобил алоқадан ва интернетдан фойдаланишни назорат қилиш ва чеклаш ва бир қанча ички янгиланишлар.
Андроид 4.0 танқидчилар томонидан ижобий шарҳларга сазовор бўлди ва улар операцион тизимнинг олдинги версияларга нисбатан тоза, янгиланган кўринишини ҳамда яхшиланган графика ва функсионаллигини мақташди.
2022-йил октабр ҳолатига кўра, Гоогле томонидан эълон қилинган статистик маълумотларга асосланиб, Гоогле Плай’дан фойдаланадиган барча Андроид қурилмаларининг 0,15 фоизи Иcе Cреам Сандwич’да ишлайди[2]
Ривожланиши
"Гоогле И/О 2011" кўргазмасида фақат планшетлар учун мўлжалланган „Ҳонейcомб“ чиқишидан сўнг Андроид`нинг навбатдаги версияси, „Иcе Cреам Сандwич“ (ИCС) смартфон ва планшетлар ўртасида ягона фойдаланувчи тажрибасини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиши эълон қилинди. 2011-йил июн ойида Самсунг томонидан ИCС билан бирга янги Нехус телефони ҳақида ҳам маълумотлар пайдо бўлди. Андроид блоги РоотзWики 2011-йил август ойида Нехус С`нинг ИCС тизимида ишлаётгани, Ҳонейcомб`га ўхшаш янги дастур менюси ва кўк рангли янги интерфейс тасвирланган фотосуратларни чиқарди[3][4][5]. Андроид 4.0 ва янги Нехус телефонининг расмий тақдимоти дастлаб 2011-йил 11-октабрда Сан-Диегодаги CТИА савдо кўргазмасида бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Лекин Аппле асосчиларидан бири Стив Жобснинг ўлими сабабли Гоогле ва Самсунг тадбирни Гонконгда 2011-йил 19-октябрга қолдирди[6]. Андроид 4.0 ва Галахй Нехус 2011-йил 19-октабрда расман тақдим этилди. Андй Рубиннинг айтишича, янги версия смартфон ва планшетларда „жозибали ва интуитив“ фойдаланувчи тажрибасини тақдим этиш учун мўлжалланган[7].
Хусусиятлари
Визуал дизайн
Андроид 4.0 фойдаланувчи интерфейси Ҳонейcомб томонидан тақдим этилган дизайннинг давомчиси ҳисобланади, гарчи Ҳонейcомбнинг футуристик эстетикаси неон кўк, қаттиқ қиррали ва соялар билан текис дизайн фойдасига қисқартирилган бўлса ҳам. Иcе Cреам Сандwич янги стандарт тизим шрифти Роботони тақдим этди; Дроид шрифтлари оиласини алмаштириш учун ишлаб чиқилган Робото биринчи навбатда юқори аниқликдаги мобил дисплейларда фойдаланиш учун оптималлаштирилган эди.
Ҳонейcомб`да бўлгани каби, қурилмалар энди навигация тугмаларини — „Орқага“, „Бош экран“ ва „Охирги иловалар“ни экраннинг пастки қисмидаги „тизим панели“да кўрсатиши мумкин, бу эса жисмоний муқобилларга бўлган эҳтиёжни йўқотади.
Фойдаланувчи тажрибаси
Иcе Cреам Сандwич`нинг стандарт асосий экрани экраннинг юқори қисмидаги доимий Гоогле Қидирув панелини ўз ичига олади. Илова папкаларни иловаларни суриб, уни бошқасига олиб бориш орқали яратиш мумкин. Виджетларнинг ўлчамларини ўзгартириш ва уларни айлантириш мумкин.
Телефон иловаси Ҳоло дизайни, кирувчи қўнғироқларга олдиндан белгиланган матнли хабарлар орқали жавобларни юбориш имконияти ва қўнғироқлар журнали дисплейида визуал овозли почта интеграцияси билан янгиланди
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Андроид 4.0 Платформ анд Упдатед СДК Тоолс“. 2021-йил 19-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-май.
- ↑ „Дашбоардс | Андроид Девелоперс“. девелопер.андроид.cом. 2018-йил 10-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 1-июл.
- ↑ „Тастй Иcе Cреам Сандwич детаилс дрип оут оф редаcтед сcреэншоц“. Арс Течниcа (2011-йил 11-август). 2021-йил 22-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 24-июл.
- ↑ „Гоогле анноунcес Андроид Иcе Cреам Сандwич wилл мерге пҳоне анд таблет ОСес“. Арс Течниcа (2011-йил 10-май). 2019-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 24-июл.
- ↑ „Леакед спеcс фор беастлй Гоогле Нехус 4Г май wин cарриэрс' ҳеарц“. Арс Течниcа (2011-йил 15-июн). 2021-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 24-июл.
- ↑ „Андроид Иcе Cреам Сандwич эвент мовед то Оcтобер 19 ин Ҳонг Конг“. Арс Течниcа (2011-йил 13-октябр). 2021-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 24-июл.
- ↑ Меер, Давид „Гоогле унвеилс Иcе Cреам Сандwич Андроид 4.0“. ЗДНет (2011-йил 19-октябр). 2019-йил 19-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 24-июл.
Эхтернал линкс
Викиомборда „Андроид Иcе Cреам Сандwич“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.