Anglash
Англаш – фаросат илмининг марказида ётади. Англаш шахснинг муайян соҳада юқори савиядаги билимдонлиги, интеллектуал, ҳиссий ва ассоциатив ривожланганлик даражаси, ташқи олам ва инсон руҳияти, моддий ҳолати ҳамда бу жараённинг ўзгариш хусусиятларини ўта аниқликда белгилай олиш санъати ҳисобланади. Атоқли немис мутафаккири Гегел айтганидек, "Англаш бирор-бир ҳодиса ёки воқелик моҳиятини чуқур тушуниб етишдир. Айни вақтда инсон шу жараённинг ичида бўлгани учун ўзининг ўрни, роли ва кимлигини ҳам англаб етади"[1]. Дунё ва одамларни англаш масаласида энг биринчи мулоҳазани қадимги юнон файласуфи Гераклит берган. Унинг фикрига кўра, фаросат ҳамма нарсаларга, инсонлардаги яширин хусусиятларга ҳам боғлиқдир[2]. Англаш омилида инсоннинг ўзини ўзи тўғри баҳолаши ва чуқур тушуниши билан боғлиқ омил ҳам муҳим ўрин тутади. Таниқли психолог Абрахам Маслоунинг фикрига кўра, "Кишининг дунё била боғлиқ муаммолари унинг ўз ички оламига тааллуқли бўлган қийинчиликларнинг аксидир". Демак, инсоннинг дунё билан яхши муносабати унинг ўз ички олами билан муросада, аҳил яшай олишининг ифодаси саналади. Маслоу ўз фикрини тасдиқлаш учун бу борада немис олими Фридрих Ницҳедан иқтибос келтириб ўтган:"Одам англаш имконига эга бўлиши учун кўришни ўрганиши лозим"[3]. Бундай ёндашув буюк юнон мутафаккири Суқротнинг „Ҳар қандай илм ва билимларнинг пировард мақсади инсонни ҳаётда яшаш санъатига ўргатишдан иборатдир“, деган фикрига ҳам монанд келади[4]. Интуитив салоҳият кучини чуқур ўрганган психолог Эрих Фромм бу қобилият одамнинг ўзидан ўзининг, яъни ҳозирги ҳолатидан ўзиб кетишга бўлган табиий эҳтиёждан куч олади[5].
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ Гегель, соч. Москва: 1959. - c. 48.
- ↑ Философский словарь. - Москва: "Политиздат", 1986. - с. 89.
- ↑ Маслоу А. Дальше пределы человеческой психики. - Санкт-Петербург "Евразия", 1997. - c. 167-168.
- ↑ Философский словарь. - Москва: "Политиздат", 1986. - с. 437.
- ↑ Фромм Эрих. Искусство бить. - Москва:"АCТ", 2014. - c.12.