Ангоб — қизил кесакдан тайёрланган бўёқ. Ангоб кулолчиликда кенг қўлланади. Сопол идишлар ва буюмлар Ангоб суртишдан олдин қуритилади. Нотекис жойлари махсус лой (дазмол лой) билан текисланади, сўнг ҳўл латта билан силлиқланади. Баъзан Ангоб бир неча қават суртилади. Идишлар ва буюмлар Ангобдан кейин нақшланади. Ўрта Осиё халқлари Ангобни неолит даври (милоддан аввалги ИВ — ИИИ минг йиллик)дан бошлаб сопол идишларга нақш беришда ва бўяшда ишлатган. Кушон подшолиги (милоддан аввалги ИИ— И ва милодий И— ИВ асрлар) давридаги сопол идишларнинг сирти Ангоб билан бўялган. Бундай идишлар Ўрта Осиёда қорахонийлар даври (ХИ — ХИИ асрлар)да ҳам кенг тарқалган. Ангобдан қадимги қабилалар ўликларни кўмишда ҳам фойдаланган. Кўпинча мурдага Ангоб суртиб ёки сепиб кўмилган. Қадимги одамлар ғорларнинг деворларига ва қоятошларга Ангоб билан расмлар чизган. Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги Зарауцойдан 1936-йилда Г. В. Парфенов топган қадимги расмлар (ҳайвонлар шакллари) ҳам Ангоб билан чизилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил