Андоза:Темирйўл линияси билгиқутиси

Қамчиқ тунели

Ангрен-Поп темир йўл линияси (ўзбекча: Ангрен-Поп темир йўли)— Ўзбекистон шарқидаги электрлаштирилган темир йўл линияси. У Қамчиқ йўли довонидан ташқари қўшимча транспорт линиясини ҳам таъминлаб, Фарғона водийсини Ўзбекистоннинг қолган ҳудудлари билан боғлайди. Лойиҳанинг умумий қиймати 1.9 долларни ташкил этди[1]. Линия 2016-йил 22-июнда очилди[2]. Йўловчи поездлари 2016-йилнинг 1-сентабрида ҳаракатлана бошлади[3].

Тошкент ва Наманган шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри 123 кмли йўналиш яратиш учун Ангрен ва Попдаги мавжуд темир йўлларни боғлайдиган узун электр темир йўл линияси режаси тузилди. Янги темир йўл Ўзбекистонга Совет давридан қолган йўл орқали Тожикистоннинг Сўғд вилояти бўйлаб кесиб ўтган линиядан воз кечиш имконини беради, бу эса Ўзбекистонни ҳар йили Тожикистонга тўлайдиган 25  миллион долларлаб транзит тўловлари тежаш имкониятини яратади[4]. Лойиҳа тахминий қиймати 1,9 АҚШ долларини ташкил этди ва беш йил давомида қурилган. Қурилиш 2013-йил март ойида бошланган. 2013-йил сентабр ойида Хитой темир йўл туннел гуруҳи 455 миллион долларлик қурилиш шартномасини имзолади[5].

Лойиҳа Ўзбекистон ҳукумати ва халқаро кредитлар ҳисобидан молиялаштирилди. 2014-йил май ойида Хитой Экспорт-импорт банки Ўзбекистонга туннел шартномасини молиялаштириш учун 350 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит беришини маълум қилди[6]. 2015-йил феврал ойида Жаҳон банки Ўзбекистонга  Ангрен-Поп темир йўли учун 195 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит беришини тасдиқлади[7].

Бу линия Ўрта Осиёдаги энг узун туннел бўлган Қамчиқ туннелини ўз ичига олади. Қурилиш ишларига "Ўзбекистон темир йўллари" масъул бўлиб, Қамчиқ туннелини эса Чина Раилwай Туннел Гроуп компанияси қурган[8].

Манбалар

  1. ↑ „Узбекистан cомплетес wорк он cонструcтион оф Ангрен-Пап раилwай“. УзДаилй.cом (2016-йил 15-феврал). 2017-йил 10-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-май.
  2. ↑ „Чинесе, Узбек Леадерс Ҳаил Инаугуратион оф Cентрал Асиа'с Лонгест Раилwай Туннел“. энглиш.cри.cн. 2016-йил 17-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 3-июл.
  3. ↑ „ТРАИН №60 / 59 "О'ЗБЕКИСТОН" линк Ташкент-Андижан-Ташкент“. раилwай.уз. Қаралди: 2016-йил 6-сентябр.
  4. ↑ Садйков, Мурат. „Узбекистан: Неw Фергҳана Раилwай План Тwеакс Тажикистан“. Эурасиа.нет (2013-йил 14-март). Қаралди: 2015-йил 26-июн.
  5. ↑ „Китай инвестирует $455 млн в строительство тоннеля через перевал Камчик в Узбекистане“ (Руссиан). Форбес (2013-йил 10-сентябр). Қаралди: 2015-йил 26-июн.
  6. ↑ „Чинесе банк фундс Узбек раилwай прожеcт" Азернеwс“ (2014-йил 14-май).
  7. ↑ „7.6 Миллион Пеопле ин Узбекистан Wилл Бенефит фром Беттер Интер-регионал Аccессибилитй бй Раилwай Линк“. Wорлд Банк (2015-йил 13-феврал). Қаралди: 2015-йил 26-июн.
  8. ↑ „Ангрен-Пап раилwай то бе cомплетед бй Април 2016“. УзДаилй.cом (2015-йил 2-феврал). 2017-йил 10-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-май.

Ҳаволалар