Анофталм — бир ёки иккала кўз соққасининг йўқлиги. Туғма сабаблар ёки шикастланиш ва турли касалликлар натижасида рўй беради. Онанинг ҳомиладорлик давридаги оғир касалликлари ёки турли заҳарли моддалар, жумладан, дорилардан заҳарланиши сабаб бўлади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил