Anthony Jenkinson
Антҳонй Женкинсон (талаффузи: Энтони Женкинсон) (1529-1610/1611) - инглиз сайёҳи; савдо агенти ва дипломат. Женкинсон Англиянинг Харборо- Лестершир раёнининг Маркет-Харборо шаҳарчасида туғилган. Ёшлигидан отаси Женкинсонни тижоратдан савод чиқаришга берган. 1555 йили Женкинсон "Москва савдо компанияси" га асос солган. Европа, Осиё ва Африкага саёҳат қилган, 1557—72 йилларда Россияга 4 марта келган. Ж. Англия билан Россия ўртасида иттифоқ шартномаси тузилгудек бўлса, инглизларни савдо-сотиқда монопол ҳуқуққа эга бўлишига, Иван 1 Унинг розилигини олишга эришган (1567—69). Англия шартномани имзолашдан воз кечган, Иван ИВ бу имтиёзларни бекор қилган (1570). Ж. 1558—59, 1562—64 йилларда Иван Грознийнинг рухсати билан Россия орқали Эрон ва Ўрта Осиёга элчилик саёҳати қилган. Унинг мақсади Ўрта Осиё орқали Хитой ва Шарқий Ҳиндистонга олиб борадиган савдо йўлини очиш бўлган, бироқ у мақсадига эриша олмаган. Ж. элчилиги 21 ой (1558 й. апрел-дан 1559 й. 2 сент.гача) давом этган. Унда Ричард ва Роберт Жонсонлар ва Азиз исмли таржимон (татар) ҳамроҳлик қилган. Ж. бу элчилик саёҳати ҳақида "Россиядаги Москов шаҳридан Бақтриядаги Бухоро шаҳрига саёҳат" номли эсдаликларини ёзиб қолдирган. У Хитойга олиб борадиган йўллар тўғрисида маълумотлар тўплаган. У Саройчиқ, Хоразмдаги Вазир ва Урганч ш.лари ҳақида қимматли маълумотларни келтирган. Ж. Амударё, Манғит улуси, Хоразм ва Бухоро хонлигининг ХВИ аср ўртасидаги ижтимоий-сиёсий аҳволи, шунингдек, Ўрта Осиё халқларининг турмуши, одатлари ва б. ҳақида муҳим тарихий маълумотлар ёзиб қолдирган.
Адабиёт
- Путешествие Дженкинсона в Хиву и Буҳару. Путешествие в Среднюю Азию 1558— 1559 гг . [В кн.: Английские путешественники в Московском государстве в ХВИ в., перевод с английского Ю.В. Готе], Л., 1937; Ахмедов Б. А., Историко географическая литература Средней Азии ХВИ—ХВИИИ вв., Писменниэ памятники, Т., 1985.
Антоний Женкинсон "Россиядаги Москвадан Бақтриядаги Бухоро шаҳригача 1558 йилги саёҳат". Тошкент: «Баёз», 2017. -72 б.
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |