Антигуа ва Барбуда
Антигуа анд Барбуда
Шиор: Эач эндеавоуринг, алл ачиэвинг
Мадҳия: Фаир Антигуа, Wе Салуте Тҳеэ
Location of Antigua va Barbuda
Пойтахт Сент-жонс
Расмий тил(лар) Инглиз тили
Ҳукумат Ҳамдўстлик
Елизавета ИИ
Родней Wиллиамс
Гастон Броwне
Мустақиллик (Бирлашган Қироллигидан)
• Сана
1-ноябр 1981
Майдон
• Бутун
443 км2 (199-ўрин)
• Сув (%)
аҳамияциз
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
68,722 (205-ўрин)
• Зичлик 155/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$750 мил. (201-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$10,914
Пул бирлиги Эаст Cариббеан Доллар (ХCД)
Вақт минтақаси УТC–4
• Ёз (ДСТ)
УТC–4
Қисқартма АC
Телефон префикси 1
Интернет домени .аг

Антигуа ва барбуда (Антигуа анд Барбуда) – Вест-Индиядаги давлат. Кичик Антил ороллари гуруҳига кирувчи Антигуа, Барбуда ва Редонда оролларида жойлашган. Майдони 441,6 километр². Аҳолиси 64,3 минг киши (1995), асосан негрлар ва мулатлар. Аҳолининг ўртача зичлиги – 1 километр² га 145 киши. Аҳолининг 32% шаҳарларда яшайди. Расмий тили – инглиз тили. Диндорлар христиан динининг протестантлик оқимига мансуб-дирлар. Маъмурий-ҳудудий жиҳатдан 7 раёнга бўлинган. Пойтахти – Сент-Жонс шаҳри ва порти. Антигуа ва Барбуда 1981-йилда қабул қилинган Конституция бўйича Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибига кирувчи мустақил давлат. Давлат бошлиғи Буюк Британия қироли (қироличаси), генерал-губернатор унинг вакили ҳисобланади. Қонун чиқарувчи органи – вакиллар палатаси ва сенатдан иборат парламент. Ижрочи ҳокимиятни генерал-губернатор томонидан тайинланадиган бош вазир бошчилигидаги хукумат бошқаради. Антигуа ва Барбудада Антигуа лей-бористлар партияси (1968), Бирлаш-ган тараққийпарвар партия (1992), Антигуа ва Барбуда фуқаролик хизмати ассоциацияси (500 аъзо), Антигуа профессионал ва ишчилар иттифоқи (1940, 10 минг аъзо), Антигуа ишчилар иттифоқи (1967, 10 минг аъзо) мавжуд. Ороллар асосан текисликдан иборат. Текисликнинг энг юқори нуқтаси – 402 метрга етадиган Богти-Пик баландлигидир. Антигуанинг шимолий ва шарқий қисми оҳакчил ва йирик донадор қум, марказий қисми гил формациялар билан қопланган. Антигуа ороли қирғоқлари кемалар учун қулай табиий тўхташ жойларига эга. Қирғоқ бўйининг айрим қисмлари қоялар билан қопланган. Оролларда иқлим – қуруқ ва қуёшли (бир йилда ўртача 1150 мм ёғин ёғади). Қуруқ мавсум ноябрнинг охиридан май ойининг бошигача давом этади. Табиий ўсимликлари ва ҳайвонот дунёси Антигуадан 48 километр шимолийда жойлашган аҳоли кам яшайдиган Барбуда оролда сақланиб қолган. Бу ясси маржон о.нинг ғарбий қисмида қўлтиқ бўлиб, унинг қўриқхона шароитида сувда сузувчи ёввойи қушларнинг кўп турлари сақланиб қолган. Оролларнинг қадимги аҳолиси индейслар бўлган. Антигуа ва Редонда оролларини 1493-йил Христафор Колумб ўзининг иккинчи экспедициясида кашф этган. Ороллар дастлаб Испания, Англия ва Франсия мустамлакаси, 1667-йилдан бутунлай Англия мустамлакаси бўлган. Инглизлар оролда плантация хўжалигини ташкил этиб, бу ерга Африкадан неф-қулларни олиб кела бошладилар. 1834-йил қулчилик бекор қилинди. 1871-йилдан 1958-йилгача Антигуа, Барбуда ва Редонда о.лари Англиянинг Шамолли ороллар мустамлакаси таркибида бўлган. 1981-йилдан мустақил давлат. Мамлакат иқтисодиётининг асоси – хорижий сайёҳлик ва қишлоқ хўжалиги Қишлоқ хўжалиги асосан шакарқамиш, пахтанинг узун толали нави, шунингдек, тамаки, кокос палмаси ва сабзавот етишти-ришга ихтисослашган. Чорвачилик яхши ривожланмаган. Ўз озиқ-овқат маҳсулоти етишмаганлиги сабабли у четдан келтирилади. Саноати қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлаш билан банд. Ром ичимлиги, пахта ва кокос ёғи ишлаб чиқарилади. Ташқи савдодаги асосий мижозлари – АҚСҲ, Буюк Британия, Германия. Пул бирлиги – шарқий Кариб доллари. „Аутлет“, „Нейшн“ („Миллат“), „Уоркерз войс“ („Ишчи овози“) газеталари нашр этилади. 1956-йилдан радиоэшиттириш, 1964-йилдан телекўрсатув ташкилотлари мавжуд[1].



  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил