Antioksidlovchilar
Антиоксидловчилар, антиоксидантлар, оксидланиш ингибиторлари – моддаларнинг молекуляр кислород билан оксидланишига йўл қўймайдиган ёки оксидланишини секинлаштирадиган моддалар. Антиоксидловчиларга кўп атомли феноллар, ароматик аминлар, диалкилсулфидлар, диалкил фосфат ва диарилдитиофосфатлар (рух тузи), диалкилдитиокарбаматлар (кадмий, рух тузлари) ва бошқа киради. Органик бирикмаларнинг оксидланиш жараёни занжир реаксия тарзида боради; оксидланишнинг биринчи босқичи эркин ҳолатдаги фаол пероксид радикал (РО2), алкоксил (РО) ва алкил ® радикаллар иштирокида бўлади. Антиоксидловчилар шу радикаллар билан реаксияга киришиб, оксидланишнинг тўхташи ёки секинлашишига – занжир реаксиянинг узилишига сабаб бўлади. Самарали антиоксидловчилар моддаларга жуда оз миқдорда (0,01 – 0,001%) қўшилганда ҳам уларнинг оксидланиш тезлигини кескин камайтиради ва маълум вақтгача (тўхташ даври, индуксия) уларда оксидланиш маҳсулотлари ҳосил бўлмайди. Антиоксидловчиларнинг таъсирчанлиги уларни реаксияга киритиш пайтига боғлиқ. Улар моддаларга оксидланиш жараёни бошланмасдан аввал қўшилса, жуда яхши натижа беради. Трансформатор, турбина ва мотор мойларига Антиоксидловчилар қўшилганда, уларнинг ишлаш муддати 2 – 4-мартагача узаяди. Антиоксидловчилар каучук ва озиқ-овқат саноатида ҳам ишлатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |