Antiox devori
Антиох девори – қадимги Марғиёна (Марв) воҳаси атрофини ўраган улкан мудофаа иншооти. У салавкийлар ҳукмдори Антиох И Сотер (Халоскор) (милоддан аввалги 324 – 261) даврида кўчманчи дай (сак қабилаларидан бири) қабилаларининг ҳужумидан Марғиёнани мудофаа этиш мақсадида қурилган. Антик давр тарихчиларидан Страбон (милоддан аввалги 64/63 – милиодий 23/24)нинг маълумотига кўра, Антиох девори узулик 1500 стадий (1 стадий – 148 – 210 метр), яъни – 315 километр бўлиб, қалинлиги 5,2 метр. Х аср араб географияси тахрий бу девор харобаларини „Аррай“ номи билан тилга олган. Антиох девори қолдиқпари Жанубий Туркманистон археологик комплекс экспедициям томонидан (1946-йил) ўрганилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |