Анушахон, Абулмузаффар Муҳаммад – Хива хони (1663-86). Шайбонийлардан. Абулғозий Баходирхоннинг ўғли[1].

Абулмузаффар Муҳаммад
Анушахон
Хива хони
Мансаб даври
1663 – 1686
Ўтмишдоши Абулғозихон
Вориси Худойдодхон
Шахсий маълумотлари
Таваллуди Номаълум
Вафоти 1686-йил
Хива
Болалари

Худойдодхон,

Эренгхон
Отаси Абулғозихон
Мансублиги Шибонийлар

Ҳаёти

Бухоро хони Абдулазизга қарши жанг (1657-йил) да қаҳрамонлик кўрсатиб, жанг тақдирини хиваликлар фойдасига ҳал қилган ва отасини ўлимдан сақлаб қолган. Бунинг учун отаси Анушахонга катта лашкар ва Ҳазорасп шаҳрини инъом этган ва Хивада унинг номига катта ҳаммом қурдирган (Анушахон ҳаммоми). Отаси вафотидан сўнг, Анушахон тахтга ўтиргач 1663-йилда тузилган тинчликни бузиб, Бухорога қарши урушни қайта бошлаган. Хонлик чегараларини мустаҳкамлаш учун Янги Кот, Шоҳобод қал’аларини қурдирган. Сўнг, яна бир бор 1686-йил Бухоро хонлигига юриш қилиб, Ғиждувон, Ҳазора, Самарқанд, Қарши ва Шаҳрисабзни эгаллаган. Савдода ўзбекларнинг рақиби бўлган Бухорога қарши уруш аслида тижорат йўллари туфайли бўлган ва бу тўқнашув 1664—1680 ва 1683—1687-йиллар давом этган.

Анушахон ўзбеклар билан яқин алоқада бўлган ва отаси даврида туркманлар билан бузилган муносабатларни тиклаган, бу Туркманистон ҳудуди орқали Каспий денгизи ва Хива ўртасидаги савдо йўлини қайта очиш имконини берган. У Астрахан руслари билан ҳам алоқаларни тиклаган ва ҳатто 1676—1687-йиллар оралиғида бир неча бор улардан Манғишлоқ ярим ороли порти бўлмиш Қарағандада истеҳком қуришни сўраган. Савдогарларини казаклар, туркманлар ва қалмоқлар ҳужумидан ҳимоя қилиш эвазига уларга бож тўлашни ҳам таклиф қилган[2].

1683-йилда Бухорога ҳужум қилиб шаҳар ва қишлоқларни ёқиб юборган. Бу туфайли Субхонқулихон (1684-йил) Балх калхони этиб тайинланган ўғли Содиқхондан ёрдам сўрашга мажбур бўлган. Лекин бунга жавобан унинг ўғли рад жавобини берган ва Анушахон билан муносабарлари бузилишини хохламаган. Субхонқулихон ўзига хиёнат қилган ўғлини жазолашга қарор қилган. 1685-йилда у ўғлига хат ёзган, агар Содиқхон кечирим сўраб борадиган бўлса уни кечиришини хатида баён этган. Содиқхон уни кўргани борган ва отаси томонидан қўлга олинган ва занжирбанд қилинган. Хон ўғлининг шерикларини даҳшатли азоблар ичида ўлдирган. Содиқхон уч ойлик қамоқдан кейин вафот 1686-йилда вафот этган. Субхонқулихон ўғлининг ўлимидан сўнг Балх устидан назоратни ўз қўлига олган. 1686-йилда Анушахон Балхдаги можародан фойдаланиб Бухорога яна бостириб кирган ва мағлубиятга учраган. 1687-йилда Субхонқулихон Машҳадга зиёрат қилганидан фойдаланиб Анушахон унинг Бухорога яна янги ҳужум уюштирган, аммо бу унинг сўнгги уриниши бўлган, чунки у қаттиқ мағлубиятга учраган[3]. Анушахон даврида Қорақалпоғистондаги Султон Вайс бобо ва Хивадаги Паҳлавон Маҳмуд мақбаралари, Оқ масжид таъмирланган, „Шажарайи турк“ асари охирига етказилган. Анушахон Хивадаги Паҳлавон Маҳмуд мақбарасига дафн этилган[1].

Манбалар