Доминиқуэ Ингреснинг „Наполеон апофеози“ (1853-йил)

Апофеоз (қадимги юнонча: ἀποθέωσις – илоҳийлаштириш) – 1) бирор бир шахс ёки воқеани шарафлаш.

2) Халқни, халқ қаҳрамонини ёки бирор воқеани шарафлайдиган саҳна асари (айниқса, опера ва балет) сўнғидаги тантанали оммавий саҳна ва якуний қисм. Масалан, „Гулсара“ операси (Рейнголд Глиэр ва Т. Содиқов)нинг якунловчи қисми[1][2].

Апофеоз томоша, байрам намойишининг мустақил қисми сифатида (матнеиз) бўлиши ҳам мумкин. Бу турдаги апофеозлар иштирокчиларнинг таъсирли ҳолатлари („жонли лавҳа“, „сўзсиз саҳна“) асосида қурилади. Бунда декорация, кийим, бутафория ва бошқалар катта аҳамиятга молик. Саҳна асарларидаги апофеозларда одатда иштирокчиларнинг барчаси қатнашади. Ҳозир ҳар йилги Ўзбекистон мустақиллигига бағишланган консертларда апофеознинг турли кўринишларидан фойдаланилади[3].

Манбалар

  1. ↑ И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987. 
  2. ↑ И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2. 
  3. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Апофеоз“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар