ʼ (belgi)
ъ – лотин алифбосида ёзиладиган тилларда ишлатиладиган белги. Бу белги баъзи тилларда фонетик айиришни ифодалайди. Ўзбек тилида бу белги „тутуқ белгиси“ деб аталади ва ўзбек лотин алифбосининг қўшимча ҳарфи ҳисобланади. Ўзбек лотин ёзувида бу белги кирилл алифбосидаги айириш белгиси („ъ“) ўрнида ишлатилади.
Ўзбек лотин ёзувида тутуқ белгисида икки вазифа бор: (1) аъло, баъзан, эълон, эътибор, эътиқод, феъл, маъюс, меъмор, неъмат, раъй, таъб, таъзим, шуъла каби ўзлашма сўзларда унлидан кейин келиб, шу унли товушнинг чўзиқроқ айтилишини ифодалайди ва (2) инъом, масъул, санъат, қатъий каби ўзлашма сўзларда унлидан олдин келиб, шу унли олдинги ундош товушдан ажратиб айтилишини ифодалайди.
Ўзбек лотин ёзувида ишлатилиши
Ўзбек тилида тутуқ белгисини ёзишда ёки ёзувни ўзгартирувчи апостроф (инглизча: модифиэр леттер апостропҳе) (ъ) (У+02БC), ёки ўнг якка тирноқ (инглизча: ригҳт сингле қуотатион марк) (’) (У+2019) қўлланади. Қайси белги ишлатилиши кераклиги расман белгиланмаган. Шундай бўлса-да, Униcоде Cонсортиум сайтида ўзбекча тутуқ белгисини ёзиш учун ёзувни ўзгартувчи апостроф ишлатилиши керак, дейилган[1]. Баъзи дастурий таъминотларда ушбу белги қўштирноқ сифатида ишлатилиши сабабли сўзларни ажратиши мумкин, шунинг учун тўғри белги сифатида У+02ББ дан фойдаланиш тўғрироқдир.
| Униcоде коди | Инглизча номи | Ўзбекча номи | Мисол |
| У+02БC | модифиэр леттер апостропҳе | ёзувни ўзгартувчи апостроф | маъно |
| У+2019 | ригҳт сингле қуотатион марк | ўнг якка тирноқ | маъно |
Ўзбекча Википедия ва бошқа баъзи бир сайтларда айнан шу белги ишлатилади[2]. Аксар давлат сайтлари эса ўнг якка тирноқни ишлатишади[3]. Асосийси ишлатилган белги чизиқдан юқорида ёзилган, тешиги бўялган 9 рақамига ўхшаши керак (9). Кўп шрифтларда бу қатор юқорисида ёзилган вергулга ўхшайди.
Ўзбек тилида ёзувни ўзгартувчи апостроф/ўнг якка тирноқ „ў“ ва „ғ“ ҳарфларини ёзишда ишлатилмаслиги керак: тутуқ белгиси кирилл ёзувидаги айириш белгиси („ъ“) ўрнида қўлланади.
Вазифаси
Ўзбек лотин ёзувида тутуқ белгисида икки вазифа бор: (1) аъло, баъзан, эълон, эътибор, эътиқод, феъл, маъюс, меъмор, неъмат, раъй, таъб, таъзим, шуъла каби ўзлашма сўзларда унлидан кейин келиб, шу унли товушнинг чўзиқроқ айтилишини ифодайди ва (2) инъом, масъул, санъат, қатъий каби ўзлашма сўзларда унлидан олдин келиб, шу унли олдинги ундош товушдан ажратиб айтилишини ифодалайди.
Муаммолар
Ўзбек лотин ёзувида ъ белгисини ишлатиш кўп қийинчиликлар туғдиради. Биринчидан, юқорида айтиб ўтилганидек, ёзувни ўзгартирувчи апостроф (инглизча: модифиэр леттер апостропҳе) ёки ўнг якка тирноқ (инглизча: ригҳт сингле қуотатион марк) ишлатиш кераклиги ҳақида расмий қоида йўқ. Иккинчидан, компутерларда ёзувни ўзгартувчи апостроф учун алоҳида клавиш йўқ. ъ белгиси билан яна бир муаммо ҳозир баъзи мобил мосламалар мазкур белгини кўрсатиб бера олмайди. Ўнг якка тирноқ белгисини эса деярли барча мобил мослама кўрсата олади.
Мисоллар
Мисол сўзлар: маъно, аъло; аммо ғалати, ўзбек.
Ма'зур
Манбалар
- ↑ „Тҳе Униcоде Cонсортиум wебсите“. Қаралди: 2-март, 2015.
- ↑ „ЎзЛиб сайтининг бош саҳифаси“. 2015-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-декабр, 2012.
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали“. 2012-йил 23-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-декабр, 2012.
Ҳаволалар
| Ўзбек лотин алифбоси |
|
Аа | Бб | Дд | Ээ | Фф | Гг | Ҳҳ | Ии | Жж | Кк | Лл | Мм | Нн | Оо | Пп | Ққ | Рр | Сс | Тт | Уу | Вв | Хх | Йй | Зз | Ў | Ғ | Ш | Ч | Нг | ъ (тутуқ белгиси) |