Appretlash
Аппретлаш (франс. аппретер – узил-кесил ишлов бериш) – газламаларга турли пардоз эритмалари (аппретлар) 583 шимдириб ёки суртиб зеб бериш, уларни пишиқ, юмшоқ ёки қаттиқ қилиш. Ип-газлама, айниқса, каноп матоларга крахмал аппретлар билан ишлов берилганда мато пишиқлашади, кўркамлашади. Крахмал аппретлар таркибига крахмал ва унинг гидролизидан ташқари юмшатувчи моддалар (ёғ, мой, совун), гигроскопик моддалар (глицерин, ош тузи), газмолга жилва берадиган моддалар (мум, парафин), антисептик моддалар (формалин, солицилат комбината, мис тузлари) ва бошқа қўшилади. Жун ва ипак матоларга ишлов беришда крахмал ўрнида питир гўштидан тайёрланадиган елим, желатин ва бошқа ишлатилади. Турли синтетик смолалар қўшиб ишлов берилганда мато ғижимланмайдиган, гидрофоб билан ишлов берилганда сув ўтказмайдиган, мис ва хром тузлари экстрати билан ишлов берилганда чиримайдиган; сурма, титан, қўрғошин тузлари, хлорланган углеводородлар билан ишлов берилганда ёнмайдиган; фтор тузлари, хлорли препаратлар билан ишлов берилганда куя тушмайдиган бўлади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |