Ar-Rashid billoh
Абу Жаъфар ал-Мансур ибн ал-Фадл ал-Мустаршид биллоҳ (арабча: أبو جعفر المنصور بن الفضل المسترشد بالله), ар-Рашид биллоҳ (арабча: الراشد بالله) шоҳ номи билан машҳур (1109–1138-йил 6-июн), 1135–1136-йилларда Бағдодда ҳукмронлик қилган Аббосийлар халифаси. 1135-йилда отаси ал-Мустаршиднинг ўрнига халифалик тахтига ўтирган. 1135-йилдан то 1136-йил 17-август санасида Бағдод аҳолиси унга қарши қўзғолон кўтаргунга қадар 1 йил давомида ҳукмронлик қилган.
| Ар-Рашид биллоҳ арабча: الراشد بالله | |||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Халифа Амир ал-Мўминин | |||||||||
|
Ар-Рашид биллоҳ мавзолейи | |||||||||
| Бағдод халифалигининг 30-халифаси Бағдодда Бағдод халифалиги | |||||||||
| Салтанат | 1135-йил 29-август – 1136-йил 17-август | ||||||||
| Ўтмишдоши | Ал-Мустаршид | ||||||||
| Давомчиси | Ал-Муқтафий | ||||||||
| Туғилиши |
1109 Бағдод, Бағдод халифалиги | ||||||||
| Вафоти |
1138-йил 6-июн (29 ёшда) Исфаҳон, Эрон | ||||||||
| Дафн этилган жой |
Ар-Рашид биллоҳ мавзолейи | ||||||||
| Фарзандлари | Жаъфар | ||||||||
| |||||||||
| Сулола | Аббосийлар | ||||||||
| Отаси | Ал-Мустаршид | ||||||||
| Онаси | Хушф | ||||||||
| Дини | Ислом, суннийлик | ||||||||
Ҳаёти

Ар-Рашид биллоҳ халифа ал-Мустаршид ва унинг ироқлик[1] Хушф исмли канизагининг ўғли бўлган. Тўлиқ исми Мансур ибн ал-Фажл ал-Мустаршид, куняси Абу Жаъфар. Отаси ал-Мустаршид томонидан халифалик тахтига меросхўр этиб тайинланган. Шаҳзода сифатида ар-Рашид умрини муҳташам Бағдод шаҳрида ўтказган. Унинг номи Бағдод тангаларида, шунингдек, халифа билан бирга салжуқийлар тангаларида ҳам зарб қилинган. 1135-йилда отаси сирли равишда ўлдирилганидан кейин ҳокимият тепасига келган.
Отаси ал-Мустаршид сингари ар-Рашид ҳам салжуқий турклардан (ҳарбий жиҳатдан) мустақилликка эришиш учун муваффақияциз уринишларни амалга оширган. У отасининг ўлими учун қасос олиш мақсадида султон Ғиёддин Мас’уднинг элчисини ҳақорат қилган, ундан катта бойлик талаб қилган ва оломонни султоннинг саройини талон-тарож қилишга ундаган. Бу ишларда уни Имомуддин Зангий қўллаб-қувватлаб турган. Элчиси Дубай ибн Садақанинг ўлдирилганини эшитган султон Мас’уд шошилинч тарзда пойтахтга бориб, шаҳарни қамал қилган. Дарё ва каналлар орқали яхши ҳимояга эга бўлган Бағдод дастлаб ҳужумга қаршилик кўрсатган, бироқ кейинчалик кескин вазиятдан умидсизликка тушган халифа ва Зангий Мосулга қочиб кетган. Султон ҳокимияти қайта тикланиб, кенгаш ўтказилган, халифа тахтдан олинган ва унинг амакиси ал-Муқтафий ҳокимиятга янги халифа этиб тайинланган.
Ўлими
Ар-Рашид Исфаҳонга қочиб кетган ва у ерда 1138-йилнинг июн ойида 4 та Низорий исмоилий қотиллар томонидан ўлдирилган. Унинг ўлими Аламутда 1 ҳафта давомида нишонланган[2].
Манбалар
- ↑ الدكتور, عبد القادر بوباية ،الأستاذ. الاكتفاء في اخبار الخلفاء 1-2 ج2. Дар Ал Котоб Ал Илмияҳ دار الكتب العلمية, 2009 — 489-бет.
- ↑ Дафтарй, Фарҳад. Тҳе Исма'илис: Тҳеир Ҳисторй анд Доcтринес (эн). Cамбридге Университй Пресс, 1992 — 384-бет. ИСБН 978-0-521-42974-0.
Ар-Рашид биллоҳ Бану Ҳошим Cадет бранч Таваллуди: 1109 Вафоти: 1138-йил 6-июн
| ||
| Суннийлик унвонлари | ||
|---|---|---|
| Олдингиси | Мусулмон халифалар Аббосий халифалар 1135-йил 29-август – 1136 |
Кейингиси |