Араб мамлакатлари ва Исроил.

Араб-Исроил зиддияти (арабча: الصراع العربي الإسرائيلي‎‎ Аṣ-Ṣирāʿ ал-ʿАрабī ал-'Исрā'īлī, ибронийча: הסכסוך הישראלי ערבי‎) тушунчаси ўз ичига қарийб бир асрлик сиёсий ва ҳарбий қарама-қаршиликларни олади. Зиддият замирида сионист ҳаракатлар пайдо бўлиши ҳамда панарабчи ва панисломчилар нуқтаи-назаридан араб-мусулмон ерлари, яҳудийлар томонидан эса ватан ҳисобланмиш ҳудудда Исроил давлати тузилиши билан боғлиқ муаммолар ётади.

Усмонлилар империяси емирилишидан сўнг ҳудуд талашиш мақсадидаги сиёсий қарама-қаршилик сифатида бошланган бу зиддият йиллар ўтиши билан кенг миқёсли Араб-Исроил зиддиятидан кичикроқ, минтақавий миқёсдаги Исроил–Фаластин можаросига айланди; бироқ ҳамон араб ва қисман мусулмон мамлакатлари Исроил давлатига нисбатан душман кайфиятдадирлар.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил