Араб ёзуви ёки Араб алифбоси — Ғарбий Осиё, Шимолий Африка мамлакатларида қўлланадиган ёзув тури. Ўнгдан чапга томон ёзилади ва ўқилади. Арабистонда милодий ИВ асргача амалда бўлган оромий ёзуви асосида пайдо бўлган. Ҳозирги араб алифбосида 28 та ҳарф ва 12 та ёрдамчи белги бор. Араб алифбосининг оддинги шакли „куфий ёзув“ деб аталган. Фурот дарёси ёқасида жойлашган Куфа шаҳри олимларининг битиклари бунга асос бўлган. Араб алифбосида 12 та ёрдамчи белгининг кашф этилиши, ҳарфларни бир-биридан фарқ қилдирувчи нуқталарнинг қўлланиши, уларнинг миқдори ва жойлашуви, яъни устки ёки остки нуқталар бўлишининг тайин этилиши бевосита Қур’они Карим билан боғлиқ. Исломшунос олимларнинг гувоҳлик беришича, ислом юзага келиб тарқалгунича арабларда қўлланган ёзув ҳижозий деб аталган, уни қурайшийлардан Ҳарб ибн Умайя ўрганган ва ўргатган. Бу ҳам аслида анборий-ҳимёрий ёзув тури бўлиб, Ҳижозда тапқалган Қур’они Карим илк оятлари шу ёзувда битилган. Абу Бакр саҳифалари, Усмон мушафлари турли ёрдамчи шакл ва нуқталардан холи ёзилган, унга жуз’лар, ҳизтлар ва бошқа кўрсаткичлар аломати қўйилмаган. Қур’они Карим ва бошқа ёзма асарлар куфий ёзувда ҳам битила бошланди. Чунки бу ёзув олдингисига қараганда мукаммал эди. Исломнинг Ажам мамлакатларига ҳам ёйилиши ёзувда қисқа унлиларнинг бўлишини заруратга айлантирди. Натижада милодий 688-йилда Ироқ волийси Зиёд ибн Абиҳи Абул Асвад Дувалийга наҳв 585 (синтаксис) дарслиги яратишни буюрди. У қисқа унлиларни (а, и, у) ҳарф устига, ичига ва остига нуқта қўйиш билан белгилади. Иккинчи ислоҳ умавий халифалардан Валид ибн Абдул Малик Марвон даврида амалга оширилди. Ибн Халликон „Ат-ташиф“ („Нотўғри талаффуз“) китобида шундай ёзади: одамлар қирқ йилдан зиёд, то Абдул Малик ибн Марвон замонигача Усмон мушафларини ўқишда давом этдилар. Ироқда нотўғри талаффуз қилиш кучайиб кетгандан сўнг, Ҳажжож ўз котибларига шакли ўхшаш ҳарфларни бир-биридан ажратиш учун белгилар тайин қилишни буюрди. Наср ибн Осим бу вазифани ўз зиммасига олди. Натижада, араблар ҳижрий И аср 2-ярмидан, яъни умавийлар даврида нуқта ва ҳаракат белгиларини қўллай бошладилар. Абул Асвад Дувалий ҳаракат белгиларини ва Наср ибн Осим нуқталарни жорий этишди. Шундай қилиб, ҳозирги араб алифбосининг илк кўриниши куфий деб аталган. 18 шаклдаги ҳозирги араб алифбоси устки ва остки нуқталар ҳамда уларнинг сони билан фарқ қилувчи 28 ҳарфдан иборат[1].


Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил