Арагон — Испаниянинг шимоли-шарқидаги тарихий вилоят. ИХ асрда Реконкиста жараёнида Арагон графлиги барпо этилган. 1035-йилдан Арагон қироллик, 1137-йил шахсий уния асосида Барселона графлиги билан бирлашган. 1164-йил Барселона графлари Арагон қироллари бўлганлар ҳамда Каталониянинг барча ерларини қироллик таркибига қўшиб олганлар. 13 — ХВ асрларда А. қўшинлари Балеар ороллари, Валенсия, Сисилия, Сардиния, Неаполни босиб олган. Арагон ва Кастилиянинг 1479-йилдаги сулолавий унияси, ягона давлат — Испанияни барпо этилишига олиб келган. Майдон 47,7 минг км2. Аҳолиси 1,2 млн. киши (1991). Арагон Испанияда аҳоли энг сийрак яшайдиган вилоят. Тоғларида қўнғир кўмир, темир рудаси, уран, боксит, олтингугурт, марганес конлари мавжуд. тоғ дарёларига қатор ГЕСлар қурилган. Қўнғир кўмир билан ишлайдиган иссиқлик электр марказлари бор. Қўнғир кўмир қазиб чиқариш жиҳатидан (йилига тахминан 1 млн. т) Арагон Испанияда 1-ўринда туради. Охос-Негрос темир руда ҳавзаси Арагон иқтисодиётида муҳим ўрин тутади. Арагоннинг бирдан-бир саноат маркази Сарагоса шаҳар. Бу ерда озиқ-овқат ва енгил саноат билан бирга металлсозлик ва кимё саноати корхоналари мавжуд. Аҳолининг 2/3 қисми қишлоқ хўжалигида ишлайди. Вилоятда зайтунзорлар, токзорлар, қанд лавлаги ва донли экинлар етиштирилади. Сарагоса — ҳаво йўлларининг йирик тугуни. Маъмурий жиҳатдан 3 провинсия — Ҳуэсcа, Теруэл, Зарагоза бўлинади.

Арагон
Автоном Жамоат
{{{rasmiy_nomi}}}ning bayrogʻi
Байроқ
{{{rasmiy_nomi}}}ning rasmiy gerbi
Герб
41°00′0″Н 1°00′0″W / 41.00000°Н 1.00000°W / 41.00000; -1.00000
Мамлакат Испания
Майдон 47,719 км2 (18,424 кв ми)
Расмий тил(лар)и Испанча, Арагон тили[1]
Аҳолиси
 (2016)
1,308,563
Зичлиги 27 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+1, ёзда УТC+2
Aragon xaritada
Aragon
Арагон
Арагон

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Манбалар

Ҳаволалар