Манбалар

Рабинжон, Арбинжон — Сўғднинг қад. шаҳарларидан бири. Самарқанд шаҳридан 100 км ғарбда, Фай (Пай) канали бўйида жойлашган. Рабинжон харобалари Нарпай туманидаги Кўҳна Оромижон шаҳри ҳаробаси ўрнида бўлган деб тахмин қилинади. Рабинжонни А. Ю. Якубовский (1934), Г. А. Пугаченкова (1969), шунингдек, Ўзбекистон Фанлар академияси Археология институти ходимлари (1971—73) ўрганишган. Шаҳар тўртбурчак қўш девор ва хандақлар билан ўралган мустаҳкам қалъадан иборат. Нарпай канали қирғоғида жойлашган алоҳида қўрғон бўлган. Қалъа 3 томондан шаҳристон ва мудофаа деворлари билан ўраб олинган. Ҳовуз, бозор ва ҳунармандчилик устахоналари жойлашган шаҳристоннинг жан. томонида кошинкорлик ва маъдан эритиш корхоналари бўлган. Шаҳристон ва рабод ҳудудидан канал ўтган. Шаҳар ҳаётининг дастлабки даври 4—ВИИ асрларга тўғри келади. Шу даврга оид бинокорлик қолдиқлари, ҳайкалтарошлик намуналари, олтиндан ишланган зийнат буюмлари сақланган. 9—Х асрларда Рабинжон Яқин ва Узоқ Шарқ мамлакатлари билан Мовароуннаҳрни боғлаб турадиган йирик шаҳарга айланган. Бу ерда қад. сўғд санъати намунаси сақланган уй ва Х асрнинг 1-ярмига оид 44 та олтин танга топилган. 1158 йилда Хоразмшоҳ Эларслон қўшинлари билан Самарқанднинг қорахоний ҳукмдори Чағрихон қўшинлари ўртасидаги жангдан сўнг Рабинжон вайронага айланган.

Рабинжондан кўплаб олимлар чиққанлаРабинжон Абу Саъд Абдулкарим ибн Муҳаммад Сам’оний (ваф. 562/1167-йил) Бухородан Самарқандга қилган сафари давомида бу ерда бир кун бўлганини зикр этади. Бу шаҳарча номи баъзи манбаларда Рабинж шаклида ҳам келади.
Рабинжондан чиққан олимлардан бири шу шаҳарча қозиси Абул Аббос Ато ибн Аҳмад ибн Идрис Арбинжаний (ваф. 368/979 й.) манбаларда „аҳли раъй“ фақиҳларидан бўлган, дея қайд этилади. Муҳаддислар унга „ҳадисини олса бўлади“, деган мазмунда ҳадис илмини билиш даражасига „ло баъса биҳи“, яъни „ёмон эмас“ деган баҳони берганлаРабинжон У Ҳорун ибн Соҳиб Арбинжаний номли ватандош устозидан таҳсил олган. Мовароуннаҳрдан чиққан ҳадис илми ва „илм ар-рижол“ бўйича етук олимлардан бири Абу Саъд Идрисий у айтган ҳадисларни эшитиб, шогирдларига ривоят қилиб қолдирган.
Мазкур шаҳарчадан чиққан яна бир ҳадис илми намояндаси Абу Муслим Омир ибн Мукомил Ҳамадоний Арбинжаний (ваф. 293/ 906 й.) эди. У Ислом оламидаги кўплаб ҳадис олимларидан, жумладан, Абу Салама Яҳё ибн Муғира Махзумий, Ҳошим ибн Қосим Ҳарроний, Ҳорун ибн Мусо Фаравий, Салама ибн Шайблардан ҳадислар ўрганиб, шогирдларига қолдирган. Ундан ҳадис тинглаб кейингиларга етказган шогирлари Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ҳошим Заҳабий, Абдурраҳмон ибн Фатҳ Саррож, Муҳаммад ибн Закариё ибн Ҳусайн Насафийлар эди. Абу Муслим Ҳамадоний Арбинжаний кўплаб ҳадисларни ёзиб қолдирган, ривоят қилишда бошқаларга ўрнак бўладиган даражадаги фозил инсонлардан эди.
Ваҳб ибн Жамил ибн Фазл Арбинжаний ҳам жаҳонгашта олимлардан бўлиб, ҳаж сафари давомида Бағдодда бўлган. Ўша ерда балхлик олим Фазл ибн Аббос ибн Абдуллоҳ Балхийнинг ҳадисларини ривоят қилиб берган. Бу эса олимнинг Балхда ҳам бўлгани ҳақидаги эҳтимолни беради ва ўз сафари давомида ҳадис илми билан шуғулланганини, бу илм ривожи йўлида хизмат қилганини кўрсатади. Ундан Абул Ҳасан Жандий ҳадислар ривоят қилган.
Абу Мусо Ҳорун ибн Соҳиб Арбинжий ҳақида Хатиб ал-Бағдодий (ваф. 463/1071-йил) ўзининг „Тарихи Бағдод“ асарида маълумот беради. Абу Мусо номининг мазкур китобга кирганидан ҳам бу олим ўша даврда мусулмон оламининг илм марказларидан бири — Бағдод ш. да бўлганини билиш мумкин.
Ҳанафий мазҳаби фақиҳи Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад Арбинжаний (ваф. 882 й.) ҳам шу ерлик олимлардан бўлган.

Адабиёт

  • Бартолд В. В., Сочинения, т. 1, М. 1963.[1]
  • Раҳимжонов Д. Арбинжан // Исломшунослик қомусий луғати / Масъул муҳаррир З. М. Исломов. — Т. 1. — Тошкент: Мовароуннаҳр, 2013. — Б. 67-68.
  • Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. 7-жилд. Парчин-Солиқ. — Т.: „Ўзбекистон миллий энциклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2004. — Б. 214.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

2. Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий. ал-Қанд фи зикр уламо Самарқанд / Назар Муҳаммад ал-Форёбий таҳрири остида. — Саудия Арабистони: Мактабат ал-Кавсар, 1991. — 622 б.
3. Абу Саъд Абд ал-Карим ибн Муҳаммад ас-Сам’оний. ал-Ансоб: 5 жилдли / Абдуллоҳ Умар ал-Борудий таҳрири остида. — Байрут: Дор ал-фикр, 1998. — Ж. 1. — Б. 104.