Аргус — юнон афсоналаридаги кўп кўзли паҳлавон, сергак соқчи; кўзларининг бир нечаси доим очиқ бўлган. Гера сигирга айлантирилган Ио (Зевснинг севгилиси)ни қўриқлашни Аргусга топширади. Гермес А.нинг ҳамма кўзларини ухлатиб ўлдиради ва Иони озод қилади. Кўчма маънода — Аргус зийрак, сергак демакдир.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил