Arxangelsk viloyati
Архангелск вилояти – Россия Федерацияси таркибидаги вилоят. Ненеслар мухтор округи ҳамда Колгуев, Вайгач, Новая Земля, Франс-Иосиф Ери ва Соловки оларини ўз ичига олади. Вилоят шимолийда Оқ, Баренс ва Кара денгизларга туташ. Архангелск вилояти Россиянинг аҳолиси энг сийрак жойлашган ерларидан бири. Аҳолиси 1 миллиондан ортиқ (2023), шундан шаҳар аҳолиси 1205 минг, қишлоқ аҳолиси 419 минг, асосан руслар, ненеслар ва комилар. 1937-йил 23-сентабрда ташкил этилган. Майдони 587,4 минг км². Архангелск вилоятида 20 та ма’мурий туман, 13 та шаҳар, 40 та шаҳарча бор. Маркази – Архангелск шаҳри вилоятнинг марказий қисми бир неча дарё водийлари (Шимолий Двина ва унинг ирмоқлари) кесиб ўтган текисликдан иборат. Унинг каттагина қисми ботқоқлик, ғарбий қисмида пастроқ қирлар, марказидаги текисликда Тиман кряжи бор. Фойдали қазилмалари – кўмир, торф ва гипс. Иқлими совуқ. Январнинг ўртача температураси ғарбда –12°, шарқда –18°. Июлиинг ўртача температураси вилоят жанубида 16°, шимолида 8°. Тез-тез шамол бўлиб туради; 350–550 мм ёғин ёғади. Муҳим дарёлари: Шимолий Двина, Онега, Печора; кўл кўп (Лача, Кенозеро, Кожо-зеро ва бошқалар). Тупроқлари глейли тундра, подзол ва ботқоқтупроқпар. Игна баргли 658 ўрмонлар бор. Тюлен, тийин, қуён, оқ тулки, сувсар ва бошқа яшайди.Архангелск вилояти ёғоч тайёрлаш, ёғоч-кимё саноатини ривожлантириш ва ёғоч-тахта экспорт қилишда Россиянинг муҳим раёни ҳисобланади. Архангелск, Онега, Мезен, Нарян-Мар шаҳарларида тахта тилиш саноати ривожланган. Саноатининг селлюлоза-қоғоз, гидролиз (Архангелск) тармоқлари, сулфат-спирт олиш, ёғочдан стандарт уйлар тайёр-лаш тараққий этган. Котласда йирик селлюлоза-қоғоз комбинати бор. Машинасозлик, хусусан, транспорт машинасозли-ги муҳим ўрин тутади. Архангелск ва Котлас шаҳарларида кемасозлик ва кема тузатиш саноати ривожланган. Архангелскда йирик балиқ комбинати, Шойна, Индиги, Нарян-Мар шаҳарларида балиқ консерва заводлари ишлаб турибди. Боксит захиралари асосида рангли металлургия ривожланмоқда.Архангелск вилоятида сут чорвачилиги катта урин тутади. Холмогори серсут сигирлар зоти Архангелск вилоятида яратилган. Буғучилик билан шуғулланилади, балиқ ва денгиз ҳайвонлари, тийин ва қутб тулкиси овланади. Ғалла экинларидан сули, арпа, буғдой экилади. Асосий темир йўллари: Москва – Архангелск, Коноша – Котлас, Обозерская – Беломорск. Шимолий Двинада кема қатнайди. Архангелск, Онега, Мезен, Нарян-Мар денгиз портлари бор. Архангелск вилоятида умумий та’лим мактаблари, ўрта махсус ўқув юртлари, олий ўқув юртлари, оммавий кутубхона, клуб бор[1].
| Россия Федерацияси субекти | |
| Архангельская область Архангел вилояти | |
|---|---|
|
| |
| Архангел вилояти байроғи | Архангел вилояти герби |
|
| |
| Административ марказ | Архангелск |
| Майдон | 589 913 км² (8чи) |
| - сув қисми | 0,2% |
| Аҳоли | 1 159,7 минг киши (41чи) |
| - маълумот олинган вақт | 2013 |
| - зичлик | 1,97 киши / км² |
| ЯИМ | 355,9 млрд руб. (28чи) |
| - маълумот олинган вақт | 2010 |
| - жон бошига | 235,3 минг руб. |
| Федерал округ | Шимоли-Ғарбий |
| Иқтисодий туман | Шимолий |
| Губернатор | Игор Анатолиевич Орлов |
| Депутатлар мажлиси раиси | Виталий Сергеевич Фортигин |
| РФ субекти коди | 29 |
| Вақт минтақаси | МСК+4 (УТC+8) |
| Расмий сайт | www.двиналанд.ру |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Россия оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |