Arslonxon Muhammad

Арслонхон Муҳаммад ибн Сулаймон (тўлиқ исми Муҳаммад ибн Сулаймон ибн Довуд Кучтегин ибн Тамғачхон Иброҳим) (?—1130/1131) — Мовароуннаҳр ҳукмдори (1102—1130).
Қорахонийлардан. Барқиёруқ вассали Сулаймонтегиннинг ўғли. 1102-йилда Самарқанд тахтига Арслонхон унвони билан ўтқазилган. 12 минг мамлукдан иборат қўшин тузиб Дашти Қипчоққа бир неча бор ҳарбий юришлар қилган.
Умрининг охирида фалаж бўлиб қолгани туфайли тахтни ўғиллари — дастлаб Наср, сўнг Аҳмад билан бошқарган. Самарқанд салжуқийлар томонидан эгаллангач (1130-йил 13-март), Арслонхон Муҳаммад Балхга жўнатилган ва ўша ерда кўп ўтмай вафот этган. У Марвдаги ўзи қурдирган мадрасага дафн этилган.
Арслонхон Муҳаммад даврида маданий ҳаёт бирмунча ривожланган. Бухоро ва унинг вилоятида кўплаб бинолар қурилган. Масалан, Жарқўрғон минораси ва Масжиди Калон ёнидаги Арслонхон минораси (Минораи Калон) ҳозиргача сақланган. У шаҳарсозлик фаолияти билан машҳур эди: унинг ҳукмронлиги катта Бухоро минораси қурилиши ва Пойкендни тиклашга уринишларидан бошланган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- Кочнев Б.Д., Нумизматическая история Каракҳанидского каганата (991 — 1209 гг.). Москва „София“, 2006.
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |