Arteriyalar


Артериялар (юнонча: ἀρτηρία — артериа — ҳаво канали) — юрак ва аортадан чиқиб, ўпка алвеолаларида кислородга бойиган қонни барча аъзо ва тўқималарга элтувчи қон томирлар. Артерия қони одам вафотидан сўнг вена томирларига ўтиб кетади. Шу сабабли Гиппократ: "Артерия томирларидан жон оқади" деган. Одатда юракдан чиққан барча томирлар (қон таркибидан қатъи назар) артерия, юракка келадиган томирлар вена томири деб аталади. Юракдан чиқиб ўпкага борадиган томир (таркибида вена қони бор) — ўпка артерияси бундан мустасно. Артериялар девори уч қават (ички — эндотелий, ўрта — мускул, ташқи — парда)дан иборат. Катта диаметрли Артериялар деворида эластик тўқима кўп бўлади. Артериялар жуда кўп марта ўзаро қўшилиб артерия тўри ва анастомозлар ҳосил қилади. Булар артерия жароҳатланганда ўринбосар вазифасини бажаради.
Яна қаранг
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |