Juft tuyoqlilar
Жуфт туёқлилар (Артиодаcтйла) — сут эмизувчилар синфининг туркуми. Қуйи эоцендан маълум. Оёқлари ўқи кучли ривожланган бўлиб, 3– ва 4–бармоқлари ўртасидан ўтади. 2– ва 3–бармоклари кучеиз ривожланган, 1–бармоги бўлмайди. Оёқларининг сагиттал қисмидан букилиши ва ёзилиши туфайли ҳаракат қилади, ўмров суяги йўқ. 2 кенжа туркум: кавшавчи ва кавшамайдиган кенжа туркумга бўлинади. Ҳозирги замон фаунасида 150 га яқин тури маълум. Кенг тарқалган, Австралия ва Янги Зеландияга интродуксия қилинган. Ўзбекистонда 8 тури маълум. Ўсимликхўр, баъзан ҳаммахўр (тўнғиз). Бир қанча турлари (эчки, қўй, сигир) хонакилаштирилган. Кўпчилик ёввойи турларининг сони камайиб кетмоқда. Бир қанча турлари (жайран, арҳар, тоғ эчкиси) Ўзбекистон Қизил китобига киритилган[1].
Манбалар
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |