Арвинд Шарма (1940-йил 13-январда туғилган) — австралиялик-канадалик ҳиндшунос санскрит олими, МcГилл университетининг қиёсий дин профессори, Буюк Британия ва Ирландия Қироллик Осиё жамияти аъзоси. Тадқиқот йўналишлари: қиёсий дин, ҳиндуизм ва аёлларнинг диндаги ўрни.

Шарма Арвинд
Таваллуди 1940-йил 13-январ (82 ёшда)
Британия Ҳиндистони
Фуқаролиги Hindiston bayrogʻi Ҳиндистон
Соҳаси Индология диний тадқиқотлар
Таълими Аллаҳабад университети, Сиракуза университети, Ҳарвард университети
Мукофотлари Буюк Британия ва Ирландия Қироллик Осиё жамияти аъзоси
Веб-сайт ҳттп://www.арвиндшарма.орг/

Биографияси

Арвинд Шарма Варанасида туғилиб ўсган. 1962-йилда Аллаҳабад университетида тарих, иқтисод ва санскрит фанлари бакалавриатини тамомлаган. 1962—1968-йилларда. Гужаротда амалдор бўлиб хизмат қилган. 1970-йилда Сиракуза университетида иқтисод бўйича магистр даражасини ва 1974-йилда Ҳарвард илоҳиёт мактабида илоҳиёт бўйича магистр даражасига эга чиққан. 1978-йили Ҳарвард университетида санскрит ва ҳиндология бўйича докторлик даражасини ёқлаган. 1976—1980-йилларда Қуээнсланд университетида, 1980—1987-йилларда Сидней университетида Осиё динларидан дарс берган[1]. 1987-йилда Монреалдаги МcГилл университетининг диншунослик кафедраси доценти этиб тайинланган. Ҳозирда у ерда диншунослик профессори лавозимида ишлайди[2].

Шарманинг „Жаҳон динларида феминизм“ монографияси Чоиcе журнали томонидан 1999-йилнинг энг яхши илмий монографияларидан бири деб топилди[3].

Танланган асарлари

50 дан ортиқ китоблар ва 500 дан ортиқ мақолалар муаллифи, муҳаррири ёки ҳаммуаллифи[4][5]. Унинг машҳур асарлари қаторига қуйидагилар киради:

Манбалар

  1. ↑ „Тҳе Др. Арвинд Шарма Сите“. 2010-йил 14-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 25-июн.
  2. ↑ „Арвинд Шарма“. 2011-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-декабр.
  3. ↑ „Ҳинду Студенц Cоунcил“. 2018-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-декабр.
  4. ↑ Арвинд Шарма, Тҳе Wорлд'с Религионс: А Cонтемпорарй Реадер, Фортресс Пресс, 2010, п. 379
  5. ↑ Профиле он тҳе wебсите оф МcГилл Университй

Ҳаволалар