Margimush
| Маргимуш(Ас) | |
|---|---|
| Атом рақами | 33 |
| Кўриниши | кулранг , мўрт нимметалл |
| Атом хоссаси | |
| Атом массаси (моляр массаси) |
74.92159 м. а. б. (г/мол) |
| Атом радиуси | 139 пм |
| Ионлашиш энергияси (биринчи электрон) |
946.2(9.81) кЖ/мол (эВ) |
| Электрон конфигурацияси | [Ар] 3д10 4с2 4п3 |
| Кимёвий хоссалари | |
| Ковалентлик радиуси | 120 пм |
| Ион радиуси | (+5э)46 (-3э)222 пм |
| Электрманфийлик (полинг бўйича) |
2.18 |
| Электрод потенсиали | 0 |
| Оксидланиш даражаси | 5, 3, −2 |
| Термодинамик хоссалари | |
| Зичлик | 5.73 (грей арсениc) г/см³ |
| Солиштирма иссиқлик сиғими | 0.328 Ж/(К·мол) |
| Иссиқлик ўтказувчанлик | (50.2) Вт/(м·К) |
| Эриш ҳарорати | 1090 К |
| Эриш иссиқлиги | н/а кЖ/мол |
| Қайнаш ҳарорати | 876 К |
| Қайнаш иссиқлиги | 32.4 кЖ/мол |
| Моляр ҳажм | 13.1 см³/мол |
| Кристалл панжараси | |
| Панжара тузилиши | тригонал |
| Панжара даври | 4.130 Å |
| Панжара/атом нисбати | 2.805 |
| Дебе ҳарорати | 285.00 К |
| 33 | Маргимуш (Мишяк)
|
Ас | |
| 3д104с24п3 | |
Мишяк (рус. миш — сичқон, яд — заҳар) — қ. Маргимуш.[1]
Маргимуш (форс, марг — ўлим, муш — сичқон), мишяк (Арсениcум), Ас — Менделеев даврий системасининг В гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 33, атом массаси 74,9216. Табиий Маргимуш битта барқарор изотоп 75Ас дан иборат. Сунъий радиоактив изотоплардан 73Ас, 74Ас, 76Ас муҳим. Маргимушни илк бор ким ажратиб олгани номаълум. 1789-йилда Маргимушни Маргимуш Лавуазе элемент деб айтган. Маргимуш масса жиҳатдан ер пўстининг 1,7-10-4% ини ташкил қилади. Дарё сувида 3-10^7%, денгиз сувида 6,6-10^4% Маргимуш бўлади. Тарқоқ элемент, лекин табиатда 160 дан ортиқ минераллари учрайди. Маргимуш колчедани (арсенопирит) ФеАсС, Маргимушли колчедан (леллингит) ФеАс2, реалгар Ас4С4, аури-пигмент Ас2С3 кўп тарқалган бўлиб, саноат аҳамиятига эга. Соф Маргимуш тўқ кулранг кристалл модда, мўрт металл каби ялтирайди. Ҳавода оксидланиб, қораяди. Иссикликни ва электр токини яхши ўтказади. Зичлиги 5,72 г/см³. Кристалл ҳолатдаги Маргимушдан ташқари, аморф Маргимуш ҳам бўлади. Қиздирилганда (615°да) Маргимушнинг иккала тури ҳам суюқланмай буғга айланади. Маргимуш бирикмаларида 3 ва 5 валентли. Сувда эримайди. Ҳавода ёнганда оксидланиб, арсенит ангидрид Ас,О3 ҳосил қилади. Ас2О3 табиатда ар-сенолит минерали ҳолида учрайди. Суюқланиш температураси 314°, зичлиги 4,15 г/см³. Сувда оз эрийди. Соф Маргимуш ва унинг бирикмаларини олишда, оптик шиша ишлаб чиқаришда, тиббиётда ва қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши курашда ишлатилади. Маргимушнинг 5 валентли оксиди арсенит ангидрид Ас2О5 ҳам мавжуд. Зичлиги 4,1 г/см³. Сувда яхши эрийди. Маргимуш галогенлар ва олтингугурт билан, юқори температурада кўпгина элементлар билан бевосита бирикади. Металлар билан қотишмалар ҳосил қилади. Уларга суюлтирилган кислота таъсир эттириб, саримсоқ ҳиди келадиган заҳарли газ — водород арсенид олиш мумкин. Нитрат кислота ва зар суви Маргимушни оксидлаб, арсенат кислота Ҳ3АсО4 ҳосил қилади. Арсенат кислота — сувда осон эрийдиган қаттиқ модда. Тузлари арсенатлар дейилади. Ар-сенит кислота Ҳ,АсО3 эркин ҳолда олинган эмас, фақат сувдаги эритмаси маълум. Унинг тузлари — арсенитлар деб аталади. Маргимуш Ас2О3 ни кумир билан қайтариш орқали олинади: Ас2О3+ +3C->2Ас+3CОт. Бирикмалари жуда зақарли бўлгани учун ишлатганда ниҳо-ятда эҳтиёт бўлиш лозим. Маргимуш қотишмалар олишда, Маргимуш бирикмалари эса шиша ишлаб чиқаришда, тери (кўн), мўйнани узоқ асрашда ва Маргимуш препаратлари олишда ишлатилади. Тупроқда 4-10^4%, ўсимлик кулида 3-10~5% Маргимуш бор. Денгиз ҳайвонлари организмида қуруқликдаги ҳайвонлардагига қараганда Маргимуш кўп бўлади. Одам танасида 0,08—0,2 мг/кг Маргимуш бор. Маргимуш препаратлари тиббиётда турли касалликларни даволашда қўлланади.[1]
Маргимуш — унсурлар даврий жадвалининг 33 унсури, нимметалл.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |