Tarixiy lift

Тарихий лифт — Туркия Жумҳуриятининг Измир шаҳрида жойлашган тарихий обида ҳисобланади.
Бу бино Тургут Раис маҳалласида жойлашган бўлиб, бири иккинчисидан 58 м баланд бўлган Митҳатпаша ва Шаҳид Ниҳатбей кўчалари орасида ишлайдиган икки лифтни ўз ичига олади. 1907-йилда яҳудий тадбиркор " Несим Леви (Байраклиоğлу) " томонидан қурдирилган ва қурилишининг мақсади: ораси 155 қадам бўлган икки туман ўртасида тез ва осон транспортни таъминлаш учун қурилган (масофаси узоқ бўлмаса-да, бири тепаликда жойлашгани учун етиб чиқиш одамни анча чарчатиб қўяди). Бугунги кунда Измир шаҳар ҳокимияти томонидан кўнгилочар, маданият ва дам олиш жойи сифатида фойдаланилади. Бу маскан шаҳарнинг муҳим бир туристик бекатидир. [1]
Тарих
Измирнинг Қоратош ҳудуди қадимда бир неча йиллар давомида тош кони сифатида ишлатилганлиги сабабли, соҳил чизиғи (бугунги Митҳатпаша кўчаси) ва юқоридаги Ҳалил Рифат Паша тумани бир-биридан жарликлар билан ажралиб қолган эди. Икки туман ўртасида Турклар " Каратош зинапояси " деб ном берган зинапоялар қурилган ва юқоридаги туманга ўрнашган яҳудийлар бу зинапояни " Девидас зинапояси " деб аташган. [2] Зинапоянинг юқори қисмида Девидаслар оиласининг уйи бўлиб, пастда эса Несим Леви (Байраклиоğлу) исмли савдогарнинг уйи жойлашган эди ва бу энг катта уй ҳисобланарди. Айтилишича, ота Девидас бир куни зинапоядан йиқилиб, оёғи синганидан сўнг, унинг дўсти Несим Леви Европа шаҳарларида кўрганига ўхшаш лифт қуриш ғоясини ишлаб чиққан. [2] Лифт минораси Марселдан келтирилган ғиштдан қурилган. Унинг қурилиши 1907-йилда якунланган. Тарихий лифтдан тушган даромад 1942-йилда лифт сотилгунга қадар Қоратош яҳудий касалхонасининг харажатларини қоплаш учун ишлатилар эди.
Лифтга кириш эшигида ибронийча матн билан биргаликда франсуз тилида „Асcенсеур Cонструит Пар Мон. Ниссим Левй 1907'“ деб ёзилган битик ҳам жой олган. [3] Лифт минораси тош пойдеворга ғиштдан қурилган бўлиб, лифтнинг тош конструксиясидан кейин балконга қадар давом этган, икки даражада майдаланиб давом этувчи ғишт қопламаси Марселдан олиб келинган. [4] Лифтдан юқори кўтарилганингизда темир консол[5] билан мустаҳкамланган ва чўян панжаралари турли нақшлар билан безатилган ёғоч балкон мавжуд.
Лифт кўп йиллар давомида Жозеф Паламбо назоратида бўлган. [6] 1942-йилда бошқа бир қўлга ўтган лифт, бошқарувчиларнинг ишдан кетиши ёки ўлиши каби сабабларга кўра бир муддат ёпилгандан кейин айнан аввалги мақсадда фойдаланиш шарти билан 1983-йилда Измир шаҳар ҳокимиятига совға қилинди. 1985-йилда Бурҳан Ўзфатуранинг ҳокимлик даврида реконструксия ишлари амалга оширилди. [1] 1985-йилдаги реставрациядан олдин минорадаги лифтлардан бири буғ билан, иккинчиси эса электр энергияси билан ишлаган. 1985-йилда иккала лифт ҳам электр билан ишлайдиган қилиб қайта ишланган. Юксел Чакмур даврида Тарихий лифт Дарио Морено кўчасигача амалга оширилган реставрация доирасида яна бир марта қайта таъмирдан ўтказилди ва 1993-йил 20-июнда фойдаланишга топширилди.
Бинога эгалик қилганлар
- Несим Леви Байраклиоғлу (бино асосчиси)
- Шериф Ремзи Реент (1942-йилда сотиб олинган)
- Айла Öкмен
- Измир шаҳар ҳокимияти (1983-йилдан бери).
Бугунги кунда лифт фаол ишламоқда ва юқори қаватида кафе ва кичик томоша балкони туристлар ва маҳаллий аҳолига хизмат қилмоқда. Лифтга расмий номи " Дарио Морено " бўлган, лекин халқ орасида " Лифт боши берк кўчаси " номи билан танилган кўча орқали етиб олиш мумкин. Минора икки бўлакли тош қисмдан кейин ғиштдан кўтарилган. Бинонинг Шеҳит Ниҳатбей кўчасига етиб борадиган жойида темир консолнинг устида мустаҳкамланган ёғоч балкон бўлиб, бу ердан Измир шаҳрини кафтда тургандай томоша қилиш мумкин.
Расмлар
-
Лифтнинг юқори кириш эшиги ва кичик томоша балкони
-
пастдан ко'риниши
-
Лифтнинг қуйи кириш эшиги
-
Лифтнинг юқори қисмидан Измир манзараси
-
Лифт жойлашган ко'чадан бир лавҳа
-
Ердан ко'риш
-
Шаҳид Ниҳатбей ко'часидан ко'риниш
-
лифтдан Измир ко'рфазиваКонак майдони манзараси
Яна қаранг
- Санта Жуста лифти
- Дарио Морено
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Асансöр-Каратаş, Серамик Тüркие Дергиси, Сайı 14, Март- Нисан 2006“. 2 нисан 2015да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28 оcак 2012.
- ↑ 2,0 2,1 „Эбру Кüçüк, “Тариҳи асансöр"ле геçмиşэ ёлcулук, Ливингтоурисм.cом ситеси, Эриşим тариҳи:28.01.2012“. 2024-йил 25-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-март.
- ↑ „İзмир'ин Асансöр'ü“. 14 март 2016да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23 şубат 2016.
- ↑ „Дüняда сайıлı Тüркие'де тек!“. 10 март 2016да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23 şубат 2016.
- ↑ „БİНАЛАРДА КОНСОЛ“. Қаралди: 2024-йил 3-июн.
- ↑ „Асансöр аğламасıн“. 2 март 2016да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23 şубат 2016.