Asfandiyorxon
Асфандиёрхон (Исфандиёрхон) (? – 1643) – Хива хони 1623-43 йилларда Хоразмда ҳукмронлик қилган Арабшоҳийлар ўзбек сулоласининг вакили.
Араб Муҳаммадхоннинг ўғли. Сафавийлар шоҳи Аббос И ҳомийлигида, туркманлар ёрдами билан укаси Элбарс (Илбарс) Султонни тахтдан ағдариб, 1623-йил Хивада хонлик тахтига ўтирди. У туркман зодагонларига таяниб иш юритди. Эрон давлати қўлига ўтиб қолган Жанубий Туркманистонни Хива хонлигига қўшиб олишга интилди, аммо 1628-йилда сафавийлар қўшинидан енгилди.
ХВИИ асрнинг 30–40-йилларида Бухоро ва Россия савдо карвонларига зарар етказаётган қалмоқларга қарши қаттиқ кураш олиб борди; қалмоқларга қарши иттифоқ тузиш мақсадида Москва билан музоқаралар юритди. Араб Муҳаммадхонни ўлдиришгани учун укалари Ҳабаш Султон билан Элбарс Султонни қатл этиб, уларга ёрдам берган Хоразмдаги уйғур ва найман қабилаларининг чорва молларини тортиб олди ва уларга қарши қирғин уюштирди. А. даврида тарқоқлик ва зулм кучайди. Бундан фойдаланган йирик мулкдорлар ўз вакилларидан бири Абулғозийни А.га қарши қўйдилар. Натижада 1643-йил Абулғозий хон қилиб кўтарилди. Худди шу йили А. вафот этди. Орадан 2 йил ўтгач, Абулғозий Баҳодирхон Хивада тахтга ўтирди.
Адабиётлар
- Йўлдошев М., Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши, Т., 1959;
- Гулямов Я. Г., Памятники города Хиви, Т., 1941;
- Худойберганов К., Хива — 2500. Хива хонлари шажараси, Хива, 1996.
- Гулямов Й.Г., История орошения Хорезма с древнейшикҳ времен до нашикҳ дней. Ташкент. 1957
- История Узбекистана. Т.3. Т.,1993.
- История Хорезма. Под редакцией И. М. Муминова. Ташкент, 1976
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |